Бешинчи босқич – 2017 йилдан бошланиб, банк ти-
зимидаги туб янгиланишларни белгилаб берди. Бун-
да Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривож-
лантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги
ПФ-4947-сонли фармонининг қабул қилиниши асосий
омил бўлди. Ушбу ҳужжатга илова қилинган 2017-2021
йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш-
нинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар страте-
гиясини амалга оширишга оид Давлат дастурида валю-
тани тартибга солишнинг илғор бозор механизмларини
босқичма-босқич жорий этиш, банк фаолиятини тартиб-
га солувчи замонавий тамойил ва механизмларни жорий
қилиш, уларнинг самарали фаолият кўрсатишига йўл қўй-
маётган тўсиқларни бартараф этиш, Ўзбекистон Респуб-
ликаси молия бозорини ўрта муддатли ва узоқ муддат-
ли истиқболда ривожлантириш концепциясини ишлаб
чиқиш каби бир қатор стратегик вазифалар белгиланди.
Хулоса қилганимизда, банк активларининг самарадор-
лигини ошириш хусусидаги илмий-назарий қарашлар
эволюциясини тадқиқ этиш республикамизда банк иши-
ни ривожлантиришнинг назарий асосларини мустаҳкам-
лашга хизмат қилади.
12
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги “2011–
2015 йилларда Республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва
барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига
эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги ПҚ-1438-сонли қарори. –Т.:
“Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, 2010 йил, 48-сон.
22
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
1.2. Соғлом банк активлари портфелини
шаклланишининг муҳим мезонлари ва
тамойиллари таҳлили
Б
угунги кунда банк тизимининг миллий иқтисодиёт
равнақини белгиловчи асосий механизмга айла-
ниб бораётганлиги замонавий банк маҳсулотлари қато-
рида актив амалиётларнинг сифат даражасини ошириш-
ни тақозо этмоқда. Бундай шароитда тижорат банклари
молиявий ҳолатини яхшилашнинг асосий омиллари қа-
торида самарадор, соғлом банк активлари портфелини
шакллантириш муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбекистон банк қонунчилигида “тижорат банкла-
ри активлари – кредит, микроқарз, овердрафт, лизинг,
факторинг, қимматли қоғозлар, инвестициялар, бошқа
банклардаги маблағлар, ҳисобланган фоизсиз даромад-
лар, банкнинг бошқа хусусий мулклари, бўлиб-бўлиб
тўлаш шаклида сотилган мулклар, балансдан ташқари
моддалар (чақириб олинмайдиган кредит мажбуриятла-
ри, фойдаланилмаган кредит линиялари, аккредитивлар,
кафолатлар) ҳамда ҳисобланган фоизлардан ташқари
бошқа барча талабларни ўз ичига олади”, деб қайд эти-
лади
13
. Активлар билан боғлиқ муносабатларнинг амал
қилиши актив амалиётлар (операциялар)ни юзага келти-
ради.
Фикримизча, банк активлари самарадорлигини оши-
риб бориш фақатгина банк тизимининг эмас, балки бу-
тун иқтисодиётни ривожлантириш доирасидаги масала-
дир. Тижорат банкларида активлар самарадорлигининг
пасайиб кетиши қуйидагиларни юзага келтиради:
- вакиллик ҳисоб рақамларида ресурслар етишмов-
чилиги;
13
“Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича
эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улар-
дан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низом. Ўзбекистон Республикаси Адлия
вазирлигида 2015 йил 14 июлда 2696-сон билан рўйхатга олинган.–Т.: “Ўзбе-
кистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, 2015 йил 20 июль, 28-сон.
23
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
- банкнинг молия бозорида тутган мавқеининг
пасайиб кетиши;
- мижозларда банкка нисбатан ишончсизлик ва
норозиликнинг кучайиши ва ҳ.к. Банкларда активлар-
нинг қадрсизланиш даражасининг ортиб бориши иқти-
содиётнинг турли соҳаларида ишлаб чиқариш суръатлари
пасайишига, бу эса, ўз навбатида, ишсизликнинг ўсишига
олиб келади. Бундан ташқари, жаҳон молиявий-
иқтисодий инқирози оқибатларини кўрсатишича,
банклар амалиётидаги иқтисодий тангликнинг салбий
таъсирлари муайян давлат ёки ҳудуд билан чекланмасдан,
балки бутун жаҳон иқтисодиётида оғир муаммоларни
юзага келтирмоқда.
Тижорат банкларида актив амалиётлар самарадор-
лигини таъминлаш доимо долзарб аҳамият касб этиб
келади. Бунга сабаб банк активлари самарадорлигини
баҳолаш масаласи банк таъсир доирасидан ташқари ён-
дашувни ҳам талаб қилади. Ўз навбатида, банк активла-
ри самарадорлигини таъминлашнинг комплекс табиати
унинг услубий асосларини амал қилишида ифодаланади.
Тадқиқотларимиз натижасида банк актив амалиётлари
самарадорлигини услубий асосларини қуйидаги муҳим
йўналишларини белгиладик:
1. Банк актив амалиётлари самарадорлигини белги-
ловчи асосий мезонлар, талаблар ва кўрсаткичларни
аниқлаштириб бериш;
2. Банк актив амалиётлари самарадорлигини таъмин-
лашга тўсқинлик қилувчи муаммоли жиҳатлар ва омил-
ларни тизимлаштириш, баҳолаш ҳамда уларни бартараф
этиш йўлларини кўрсатиш;
3. Банк актив амалиётлари самарадорлигини таъмин-
лашнинг макро ва микродаражадаги аҳамияти, ижтимо-
ий-иқтисодий асосларини ёритиш;
4. Банк актив амалиётлари самарадорлигини таъмин-
лашнинг асосий принципларини белгилаш ва уларни
амал қилиш шарт-шароитларини аниқлаш;
24
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
5. Банк ишини юритишнинг хориж тажрибасини тадқиқ
этиш орқали банк актив амалиётлари самарадорлигини
баҳолаш чора-тадбирлари, усул ва воситалари ҳамда
ёндашувларини тизимлаштириш.
Тадқиқотимизда банк актив амалиётлари самара-
дорлигининг услубий асосларини умумий жиҳатларини
кўриб чиқамиз.
Мамлакатимиз банклари амалиётида “банк актив-
лари самарадорлиги” тушунчаси моҳиятини етарлича
ёритиб берилмаганлиги оқибатида банклар ўз активла-
ри ҳақиқий ҳолатини акс эттиришда, асосан, “активлар
сифати”, “активлар ликвидлиги” бўйича талабларнигина
бажарилишига кўпроқ эътибор қаратмоқда. Бу эса, ўз
нав батида, айни пайтда банкларда хорижий инвесторлар
томонидан қизиқиш билдирилаётган активлар даромад-
лиги (ROA) кўрсаткичини яхшилашга салбий таъсирини
кўрсатмоқда.
Республикамизнинг иқтисодчи олимлари Ш.Абдуллае-
ва. Т.Бобоқулов, Т.Каралиев, У.Азизов, О.Сат таров, З.Хол-
махмадов, У.Ортиқов, Д.Саидов, И.Қуллиев томонидан
тайёрланган “Банк иши” дарслигида тижорат банклари-
нинг активлари ўзига хос белгиларига кўра ликвидлик ва
риск даражасига кўра ҳамда даромад келтиришига қараб
гуруҳларга ажратилган
14
.
Шу боис монографияда ушбу тушунчаларнинг
қиёсий-услубий фарқланиш жиҳатлари очиб берилди
(1.1-жадвал).
Ушбу олимлар гуруҳи томонидан банкнинг актив
операциялари 4 та гуруҳга: кредит операциялари,
инвестиция операциялари, касса ва ҳисоб-китоб
операциялари ва бошқа актив операцияларига ажратиб
кўрсатилган
15
.
14
Абдуллаева Ш. Банк иши (дарслик). –Т.: “Iqtisod-Moliya”, 2003.-312 б.
(131–135-бетлар); У.Азизов ва бошқалар. Банк иши (дарслик). –Т.: “Iqtisod-
Moliya”, 2016.-768 б. (178-168-бетлар).
15
У.Азизов ва бошқалар. Банк иши (дарслик). –Т.: “Iqtisod-Moliya”, 2016.-768 б.
(175-бет).
25
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
1.1жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |