Ш.М. МИРЗИЁЕВ
КИРИШ
М
амлакат иқтисодиётини барқарор ва мутаносиб
ривожланиши ҳамда иқтисодиётнинг рақобат-
бардошлигини ошириш йўлида ва молиявий хизматлар
бозорида асосий таянч бўлган тижорат банкларининг
иштироки йилдан-йилга фаоллашиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев
таъкидлаганидек: “Тизимда соғлом рақобат муҳитини
шакллантириш мақсадида банклар фаолиятида давлат
иштироки босқичма-босқич қисқартирилмоқда. Хусусан,
давлат дастурлари доирасидаги кредитлар фоизи қайта
молиялаш ставкаси билан тенглаштирилди ва 2021 йил-
дан тўлиқ эркинлаштирилиши белгиланди. Бу банкларни
кўпроқ мижоз топиш, ресурс жалб қилиш, кредит ажра-
тиш бўйича изланишга, ривожланишга ундайди”.
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ри-
вожлантиришнинг бешта устувор йўналиш бўйича Ҳа-
ракатлар стратегиясида банк тизими, шу жумладан, ти-
жорат банклари фаолиятини янада ривожлантириш ва
банк хизмат турларини такомиллаштиришга қаратилган
чора-тадбирларни амалга ошириш устувор йўналишлар-
дан бири сифатида белгиланган.
Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини жадал
ривожлантиришда молиявий хизматлар бозорининг
7
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
фаол иштирокчиси ҳисобланган тижорат банкларининг
ҳам ўзига хос ўрни бор.
Дарҳақиқат, бугунги кунда барча турдаги тижорат
банклари иқтисодиёт тармоқларини молиялаштириш,
ўзининг кредит маблағларини тақдим этиб, аҳолини ис-
теъмол кредитлари билан таъминлашдаги ҳиссаси ортиб
бормоқда. Шу боис иқтисодиётнинг реал тармоқларини
молиялаштиришда банк муассасаларининг иштирокини
янада ошириш, айниқса, тижорат банклари фаолиятини
янада ривожлантириш соҳа олдида турган долзарб вази-
фалардан ҳисобланади.
Тижорат банклари фаолиятига инновациялар жорий
этилиши бевосита банк бошқаруви ходимларининг тад-
биркорлик ва ташаббускорлик фаолиятининг маҳсули
си фа тида юзага келади, бу эса, рақобатбардошликка
эришишдаги асосий элементлардан бири ҳисобланади.
Ривожланган мамлакатлар тажрибасидан кўриш мумкин-
ки, банкларнинг молия хизматлари бозорида барқарор
фаолият юритишда янги инновацияларнинг жорий эти-
лиши банклар фаолияти самарадорлигини оширишга
хизмат қилади.
Банк фаолияти самарадорлигини баҳолаш соҳасида
олимлар ва амалиётчилар томонидан ўтказилган тадқи-
қотларнинг етарли бўлишига қарамасдан, ушбу соҳа даги
кўплаб масалалар мунозарали бўлиб қолмоқда. Банк
фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш бўйича яго-
на стандартлар, умумий қабул қилинган ва келишилган
мето дология мавжуд эмаслиги, ушбу муаммоларни етар-
ли даражада ўрганилмаганлигини кўрсатади.
Ушбу жиҳатлар монография мавзусининг айни пайтда
долзарблиги, зарурияти, илмий янгилиги, мақсад ва
вазифалари доирасини белгилаб беради.
Монографик тадқиқотда банк активлари самарадор-
лигини оширишга доир қуйидаги йўналишларда илмий
изланишлар олиб бориш мақсад қилиб қўйилган:
8
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
• тижорат банклари активларини ҳимоялашда риск-
аппетитини аниқлаш услубини қўллаш бўйича таклифлар
бериш;
• тижорат банкларида кредит конвейери усулини
қўллаш ёрдамида кредитлаш механизмини жорий этиш
воситасида активлар ҳажмини ошириш таклифини
илмий асослаш;
• тижорат банклари кредитлаш амалиётида эрта
огоҳлантиришнинг эҳтимолий индикаторлари тизимини
кенг қўллаш орқали соғлом активлар портфелини
шакллантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
• соғлом банк активлари портфелини шакллантириш
концепциясини амалга ошириш банк фаолиятини турли
хил рисклардан суғурталаш бўйича илмий-амалий
тавсиялар бериш.
Тижорат банклари активлари самарадорлигини оши-
риш масаласи банк фаолиятининг йирик соҳаси ҳисобла-
ниши ва банкнинг бошқа йўналишлари билан чамбарчас
боғлиқ бўлганлиги сабабли, монографияда эътибордан
четда қолган жиҳатлар бўлиши табиийдир. Шу сабабли,
муаллиф китобхонларнинг бу борадаги холисона бил-
дирган истак, таклиф ва мулоҳазаларини бажонидил қа-
бул қилади ва бунинг учун аввалдан миннатдорлик бил-
диради.
9
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
Do'stlaringiz bilan baham: |