Ўзбекистон республикаси банк-молия академияси


I БОБ. БАНК АКТИВЛАРИНИ САМАРАЛИ



Download 5,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/114
Sana22.02.2022
Hajmi5,8 Mb.
#98335
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   114
Bog'liq
kitob 001

I БОБ. БАНК АКТИВЛАРИНИ САМАРАЛИ 
БОШҚАРИШНИНГ НАЗАРИЙ ВА УСЛУБИЙ 
АСОСЛАРИ
1.1. Банк фаолиятида активларнинг шаклланиш 
эволюцияси ва илмий-назарий ёндашувлар
Ж
аҳон банк амалиёти шаклланиши нуқтаи наза-
ридан узоқ тарихий йўлни босиб ўтди. Банк ак-
тив ама лиётларининг шаклланиши ҳам бевосита банк 
тизимининг ривожланиш жараёнига боғлиқ. Банк иши 
тарихига оид адабиётларни тадқиқ этиш асосида банк 
тизимининг ривожланиш эволюциясини бешта босқичга 
ажратишимиз мумкин.
Биринчи босқич – антик даврдан 1156 йилгача бўлган 
даврни ўз ичига олади ва натурал банклар тизимини 
шаклланишини ифода этади.
Иккинчи босқич – 1156 йилдан XVII асрнинг ярмигача 
бўлган даврни қамраб олиб, жиробанклар тизимининг 
фаолият кўрсатиши билан намоён бўлди. Кичик жиро-
банклар 1605 йилда Амстердамда, 1618 йилда Гамбург
Милан, Нюрнберг ва Генуя шаҳарларида вужудга кел ган. 
Бу банклар, асосан, ўз мижозлари ҳисобланган савдо-
гарларга хизмат қилган, яъни жиробанклар ўзларининг 
бўш пул маблағларини давлатга ва чет эл савдогарларига 
ссуда тарзида беришган.
Учинчи босқич – XVII асрнинг ярмидан XIX асрнинг 
ярмигача бўлган даврни қамраб олиб, классик банклар 
тизимининг шаклланишига олиб келди.
Тўртинчи босқич – XIX асрнинг ярмидан XX асрнинг 
биринчи ярмигача бўлган даврни ўз ичига олиб, бу 
пайтда икки поғонали банклар тизими шаклланди.
Бешинчи босқич эса, XX асрнинг биринчи ярмидан 
ҳозирги кунгача бўлган даврни қамраб олиб, замонавий 
универсал банклар тизимини намоён қилмоқда.


10
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
Банкларнинг дастлабки шаклланиш механизми “сар-
рофлик иши”, пулларни ўзаро алмаштиришдан бош-
ланди. Бунга сабаб, ўша даврларда муомалада бўлган 
тангаларнинг турли шакл ва қийматга эгалиги мазкур 
тангаларни қиймати бўйича тенглаштириш, алмаштириш 
борасида маслаҳатлар бера оладиган мутахассислар хиз-
матидан фойдаланиш заруриятини юзага келтирди. 
Пулларни қабул қилиш ва алмаштириш билан боғлиқ 
бу каби амалиётларнинг пайдо бўлиши активларнинг 
алоҳида йўналиши ҳисобланган касса амалиётлари 
шаклланишининг илк белгиларидан бири бўлди.
Ўз навбатида, саррофлик идоралари ушбу тўпланган 
пул маблағларини бошқа шахсларга қарзга бериш ва 
олиш амалиётларини ҳам бошлашди. 
Аста-секин турли хилдаги ссудаларни бериш ва пул 
маблағларини жалб қилиш ҳисобидан саррофлик иши 
кенгайиб, кредитлар берувчи, омонатларни қабул қилув-
чи ва ҳисоб-китоб операцияларини амалга оширувчи 
банклар пайдо бўла бошлади
1

Молиявий муносабатларнинг бу тартибда ривожлани-
ши ҳозирги банкларнинг актив амалиётларининг шакл-
ланишига асос солди. 
Умуман олганда, молиявий муносабатларнинг даст-
лабки иштирокчилари йирик миқдордаги пул маблағла-
рини тўплаш ва уларнинг ҳаракатсиз туриши самарасиз 
эканлигини тушуниб етган ҳолда, маблағларни бошқа-
ларга маълум фоиз эвазига қарзга бериш орқали юқори 
фойда олишга ҳаракат қилишди. 
Шу орқали тижорат банкларининг актив амалиёт-
ларнинг асосий унсури ҳисобланган кредит муноса-
батларига фаол киришиши рўй берди. Кредит муносабат-
ларини такомиллашиши пул маблағларидан самарали 
фойдаланиш мумкинлигини исботлаб берди.
1
Ташматов Ш.Х. Ўзбекистонда банк тизимининг шаклланиши ва 
ривожланиши. Докторлик диссертацияси. –Т.: 2006. (16-бет). 


11
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
Ўз навбатида, кредит муносабатларининг бу каби 
ривожланиш жараёни ҳам иккита йирик: натуралистик 
ва капитал яратувчилик назарияларини юзага келиши 
билан боғлиқ бўлди.

Download 5,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish