3.3. Тижорат банклари активлари
самарадорлигига таъсир қилувчи
омилларнинг эконометрик таҳлили
Т
ижорат банклари активларни самарадорлигига
мак ро ва микро даражадаги омиллар таъсири
яққол намоён бўлди. Шундан келиб чиққан ҳолда,
тадқиқотимизда тижорат банклари активларига таъ-
сир этувчи макро ва микро даражадаги омиллар ҳамда
уларнинг корреляцион боғлиқлиги бўйича таҳ
лилларни
амалга оширишни мақсадга мувофиқ кўр дик.
Регрессион ва корреляцион боғлиқлик махсус кўр-
саткич, яъни панель маълумотлари
92
асосида таҳлил
қилиниб, хусусан, ушбу панель бирликлари сифатида АТ
“Алоқабанк” 10 та филиалининг 2009–2018 йиллар бўйича
активлари жами қиймати, капиталлашуви дара жаси,
ресурс (узун пуллар) базаси, дебет айланмаси (базавий
ҳисоблаш миқдоридан 5000 баробаридан юқори бўлган
мижозлар сони), ушбу банклар кредитининг ўртача фоиз
ставкаси ҳамда ҳудудлардаги рақобатчи банклар сони
маълумотлар акс эттирилган (эконометрик таҳлилнинг
асосий жадваллари илова қисмида берилган). Панель
маълумотлари асосида эконометрик таҳлилни амалга
ошириш АТ “Алоқабанк”нинг активларига таъсир қилувчи
омилларнинг таъсирини аниқ баҳолаш имкониятини
беради.
Тадқиқотимизга кўра, дастлаб статистик панель моде-
лидан фойдаланган ҳолда, омиллар таъсирини регрес-
92
http://www.classes.ru/dictionary-english-russian-scienceenru-
term-78341.htm. Кўп ўлчовли вақтлар қатори маълумотлари
136
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
сион таҳлилнинг энг кичик квадратлар усулидан фойда-
ланиб амалга ошириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Панель моделнинг эконометрик кўринишини қуйидаги
формулада кўришимиз мумкин:
(1)
Бу ерда:
i - танланган объектлар;
t - танланган йиллар;
X
I
it
– эрксиз ўзгарувчилар векторининг к-ўлчами;
β
0
— ўзгармас (intercept), t ва i боғлиқлиги;
B – a (K×1) вектор бурчаги (slope), t ва i
боғлиқ ҳолда;
ϵ
it
— хатоликлар, t ва i турлича бўлган ҳолда.
Юқоридаги эконометрик панель моделининг энг ки-
чик квадратлар усулидан фойдаланган ҳолда, хатолик-
ларни мустақил ва бир хил тарзда тақсимланганлигини
текширишда гипотезалардан фойдаланамиз. Мазкур ги-
потеза фаразидан фойдаланган ҳолда, статистик панель
модель кўрсаткичларининг таҳлилини амалга оширамиз.
Бундан ташқари, ўз навбатида, статистик панель моде-
лининг кўрсаткичлари алоҳида хусусиятларини инобат-
га олсак, ушбу моделга қўшилади. Натижада моделнинг
кўриниши қуйидаги ҳолатга келади.
(2)
Одатда, тадқиқот объекти доирасида ўрганилаётган
предмет кўрсаткичлари статистик панель моделида ҳи-
собланганда, таҳлиллар асосан, учта моделдан фойда-
ланган ҳолда амалга оширилади. Мазкур моделлар қуйи-
дагилардан иборатдир;
1) Йиғма модель (pooled model);
2) Ўзгармас эффектлар модели (Fixed effects model);
3) Тасодифий эффектлар модели (Random effects
model).
137
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
Йиғма моделнинг эконометрик кўриниши юқоридаги
формулада (2) келтирилган. Ўзгармас таъсирлар моде-
лининг эконометрик формуласини қуйидаги формулада
кўришимиз мумкин.
(3)
Бу ерда алоҳида ўзгармас бўлиб, танлаган объект учун
ўзгармасдир. Мазкур моделда ҳамма ўзгармас омиллар
одатда инобатга олинмайди. Битта ўзгармасни эркли ўз-
гарувчига таъсири таҳлил қилинади. Ушбу таҳлил амал-
га оширилаётган пайтда вақт ўзгармас фаразига таянган
ҳолда, амалга оширилади. Мазкур моделнинг гипотеза-
си шуни кўрсатадики, хатоларнинг нормал тақсимоти ва
ўзгармасларнинг алоҳида таъсирини аниқлайди. Бундан
ташқари, мазкур модель энг кичик квадратлар усули-
дан фойдаланиб, максимал эҳтимолликни баҳолашни
(maximum likelihood estimation) амалга оширади
93
.
Тасодифий таъсирлар моделининг эконометрик фор-
муласини қуйидаги формулада кўришимиз мумкин.
(4)
Бу ерда дисперсия кўрсаткич бўлиб, хатоликлари бир
хил тақсимланган:
α
i
̴̴ iid (0,σ
α
2
) u
it
̴ iid (0,σ
α
2
) бўлиши инботга олинган ҳолда
таҳлил амалга оширилади. Тасодифий таъсирлар моде-
ли ҳам энг кичик квадратлар усулдан фойдаланган ҳол-
да топилиб, ўзгармас (constant) ва хатоликларни нор-
мал тақсимотига таъсирни турли даврлардаги ҳолатини
аниқлайди. Мазкур моделда даммий (dummy) ўзгарувчи
бўлмаганлиги сабабли, ўзгармасни (constant) хатоликни
нормал тақсимотига таъсирини аниқлайди. Бироқ ушбу
моделнинг хусусияти шундан иборатки, мавжуд хатолик-
лар башоратни амалга оширадиган ўзгарувчига таъсир
қилмаслигини кўрсатади. Натижада ушбу модель ёрда-
93
https://stats.stackexchange.com/questions/4700/what-is-the-
difference-between-fixed-effect-random-effect-and-mixed-effect-mode
138
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
мида эркли ўзгарувчи билан эрксиз ўзгарувчининг ўр-
тасидаги боғлиқлик мавжудлигини аниқлайди. Тадқиқо-
тимизда эрксиз ўзгарувчи сифатида АТ “Алоқабанк”нинг
активлари қиймати танланган. Ўз навбатида, эркли ўзга-
рувчи сифатида эса, бир нечта микро ва макро дара-
жадаги ўзгарувчилар, жумладан, микро даражадаги ўз-
гарувчилар сифатида капиталлашуви даражаси, ресурс
(узун пуллар) базаси, дебит айланмаси базавий ҳисоблаш
миқдоридан 5000 баробаридан юқори бўлган мижозлар
сони, ушбу банклар кредитининг ўртача фоиз ставкаси-
ни танлаб олдик. Макро даражадаги эркли ўзгарувчи си-
фатида эса, ҳудудлардаги рақобатчи банклар сони маъ-
лумотлар кўрсаткичлари танлаб эконометрик таҳлилни
амалга оширишни мақсадга мувофиқ, деб топдик. Маз-
кур ўзгарувчиларни инобатга олган ҳолда, АТ “Алоқа-
банк”нинг активлари қийматига таъсир қилувчи омиллар
келиб чиқиб, қуйидаги содда математик формула кўри-
нишида ифодалаймиз.
AS=F (CR, LM, NC, AR, NB,)
(5)
Бу ерда:
AS – АТ “Алоқабанк” филиалларининг активлари қий-
мати;
CR – АТ “Алоқабанк” филиалларининг капиталлашуви
даражаси;
LM – АТ “Алоқабанк” филиалларининг ресурс “узун
пуллари” қиймати;
NC – АТ “Алоқабанк”ни филиаллари мижозлари ҳисоб
рақамлари айланмаси базавий ҳисоблаш миқдоридан
5000 баробаридан юқори бўлган мижозлар сони;
AR – АТ “Алоқабанк” филиаллари кредитининг ўртача
фоиз ставкаси;
NB – ҳудудлардаги рақобатчи банклар сони.
Математик функцияни шакллантирганимиздан сўнг,
танланган ўзгарувчиларни натурал логарифмга ўтказиб,
биринчи навбатда, панель моделида ишлатиладиган ўз-
139
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
гарувчиларнинг тасвирий статистикасини амалга ошира-
миз (3.12-жадвал).
3.12жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |