Миқдорий
кўрсаткичлар
Сифат кўрсаткичлари
Активлар
сифати
Кредитлаш
салоҳияти
Активларнинг
диверсификациялан-
ганлик даражаси
Активлар
концентрацияси
Активлар
ҳажми
Даромад келтирувчи
ва даромад
келтирмайдиган
активлар ҳажми
Муаммоли активлар
қолдиғи
Таваккалчиликка
тортилган активлар
ҳажми
Ликвидлилик
кўрсаткичлари
Интеграл кўрсаткичлар
Соф фоизли
маржа
Активлар
рентабеллиги
Активларнинг капитал
билан
таъминланганлиги
Мижознинг
кредитга
лаёқатлилик
кўрсаткичлари
Қиёсий (таққослама)
кўрсаткичлар
Активларни муддати
бўйича таққослаш
кўрсаткичлари
Активлар турларини
даромадлар билан
таққослаш
кўрсаткичлари
Активлар портфелини
таркибий таққослаш
кўрсаткичлари
Активлар турларини
манбалари билан
таққослаш
кўрсаткичлари
3.6расм. Тижорат банклари активлари
cамарадорлигини ифодаловчи
кўрсаткичларнинг гуруҳланиши
88
Даромад келтирувчи ва даромад келтирмайдиган ак-
тивлар ҳажми. Бозор иқтисодиёти шароитида банклар
фаолиятида замонавий хизмат турларини кўпайиши, шу-
нингдек, актив операциялар ҳажмининг ортиши банклар-
дан активларни даромадлигига қараб таснифлаган ҳолда
бошқаришни талаб қилади.
Умуман олганда, активларни даромадлигига қараб
бошқаришнинг банк даромадлилигини ошириш манба-
ларини аниқлаш ва молиялаштириш борасида қарорлар
қабул қилиш; банк жами активлари таркибида фойда
келтирмайдиган активлар салмоғини камайтириш бў-
йича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш; банк активларини
диверсификациялашнинг асосий йўналишларини белги-
лаб олиш; республикада ҳудудий хусусиятларни ҳисобга
олган ҳолда актив операцияларни тўғри тақсимлаш каби
зарурати мавжуд.
Банк даромад келтирувчи активларини бошқариш
жараёни даромад келтирмайдиган активларга нисбатан
88
Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.
129
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
мураккаб жараён ҳисобланади. Фикримизча, даромад
келтирувчи активларнинг асосий қисми ҳисобланган
кредитларнинг юқори таваккалчиликка эга эканлиги;
мижозлар томонидан тақдим этилган бизнес-режада
кўрсатилган фаолиятни турли сабабларга кўра тўхтаб
қолиши ёки берилган кредит маблағларини мақсадсиз
ишлатилиши натижасида мазкур маблағларнинг қайтиш
имкониятлари пасайиб кетиши; кўпгина ҳолларда кредит
таъминотининг ликвидлик даражаси пастлиги ёки кредит
муддати давомида таъминотнинг аҳволи ёмонлашиши
сабабли муаммоли активларнинг ҳажмининг ортиши;
бозор инфратузилмаси яхши ривожланмаган ҳудудлар-
га жойлаштирилган активлардан олинган даромаднинг
жалб қилинган маблағлар бўйича мажбуриятни қоплай
олмаслиги каби жиҳатлар сабаб бўлади.
Тижорат банкларида даромад келтирувчи активлар-
ни жойлаштириш даврида лойиҳанинг хусусиятлари
ва таваккалчилик даражасини ҳисобга олган ҳолда ми-
жознинг қайси мулкчилик шаклида фаолият кўрсатиши;
жалб қилинган маблағлар қиймати; лойиҳанинг ўзини-
ўзи қоплаш сифатлари; лойиҳанинг ижтимоий ва иқтисо-
дий аҳамиятидан; мижознинг кредит тарихи, банк билан
молиявий муносабатлар олиб борган давридаги молия-
вий ҳолати кабилардан келиб чиқиб диверсификация
қилиш мақсадга мувофиқдир.
Даромад келтирмайдиган активлар таркибида суд
жараёнидаги активларнинг ўсиши банк учун бир қанча
муаммоларни келтириб чиқаради, хусусан, бу ҳолат пул
маблағлари айланмасига салбий таъсир қилади; ушбу
активларни ундириш ишларини ташкил этиш учун мах-
сус ишчи гуруҳ тузиш зарур бўлади, бу эса, ўз навбатида,
хизмат сафари билан боғлиқ харажатларни оширади. Шу
сабабли, активларни жойлаштиришдан олдин мижоз-
ларнинг молиявий ҳолатини чуқурроқ таҳлил қилиш ва
қўйилган таъминот объекти аҳволини дастлабки монито-
Do'stlaringiz bilan baham: |