Ўзбекистон республикаси банк-молия академияси



Download 5,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/114
Sana22.02.2022
Hajmi5,8 Mb.
#98335
TuriМонография
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   114
Bog'liq
kitob 001

130
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
рингдан ўтказишга эътибор қаратиш зарур.
Даромад келтирмайдиган активлар таркибида асосий 
воситалар салмоқли ўрин эгаллайди. Таҳлилларнинг кўр-
сатишича, кўпгина банклар балансида бошқа активлар 
(банк эҳтиёжлари учун сотиб олинаётган, аммо банкка 
келтирилмаган қимматликлар, тугалланмаган қурилиш-
лар учун бўнак тўловлари, ходимларнинг банк олдидаги 
қарзлари, келгуси давр харажатлари ва ҳ.к.) миқдори ҳи-
собот даври охирида йирик суммани ташкил этиб қол-
моқда.
Шуни таъкидлаш лозимки, банклар амалиётида зарур 
таҳлилни амалга оширмасдан асосий воситаларга сарф-
ланадиган маблағларни кескин камайтириш ҳам хизмат 
кўрсатиш сифатига салбий таъсир қилиши мумкин. Жум-
ладан, қуйидаги ҳолатлар доимий равишда асосий воси-
таларга маблағ сарфлаш заруратини юзага келтиради:
- аксарият дастурий тизимларни банк фаолиятида ҳи-
соблаш техникаларига ўрнатиш уларни самарали ишла-
шини таъминламайди. Ушбу дастурий тизимларни жо-
рий этиш учун замонавий, бир нечта амалларни бажара 
оладиган технологиялар зарур;
- банк амалиётига замонавий хизмат турлари (халқа-
ро пул ўтказмалари бўйича, “Банк-мижоз” дастури, Ин-
тернет-банкинг, СМС-банкинг кабилар)ни жорий этиш 
зарур иш шароити яратиш учун техник жиҳозланишни 
талаб қилади;
- банк мижозларига қулайликлар яратиш, шунингдек, 
илғор банк технологияларини жорий этиш асосида хиз-
мат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида тўлов терми-
наллари, инфокиосклар, банкоматлар каби жиҳозларга 
маблағлар сарфлаш зарурати мавжуд.
Тижорат банкларида активларни бошқаришда уларни 
даромад келтирувчи ва даромад келтирмайдиган актив-
ларга ажратишнинг асосий мақсади – активлар тарки-
бида уларнинг сифатини ёмонлашишига олиб келаётган 


131
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
омилларни аниқлаш ва бартараф этишдан иборатдир. 
Миллий банк қонунчилигида белгиланишича, даромад 
келтирмайдиган активларнинг улуши жами активларнинг 
етмиш фоизидан ортиқ бўлиши банк кредит сиёсати, 
кредитлар ажратиш ва уларни бошқариш жараёнининг 
бўшлигини билдирувчи кўрсаткич ҳисобланади
89
. Тижо-
рат банклари ички сиёсатларида даромад келтирмайди-
ган активларни йирик миқдорда тўпланиб қолмаслигини 
таъминлаш бўйича мониторинг қилиш талаблари аниқ 
белгилаб қўйилиши зарур.
Муаммоли активлар қолдиғи. Республикамиз банк 
қонунчилигига мувофиқ, муаммоли активлар сифати 
“қониқарсиз”, “шубҳали” ва “умидсиз” деб таснифланган 
активлардир. Шунингдек, тижорат банки балансида ва 
балансдан ташқари моддаларда юритилаётган муаммо-
ли активларнинг улуши жами активларнинг ўн фоизидан 
ортиқ бўлса, Марказий банк томонидан тижорат банки 
ижро раҳбариятининг малакаси Марказий банк талабла-
рига мувофиқ эмас, деб топилишига ҳамда тижорат банки 
Кенгаши томонидан банк фаолияти устидан ўрнатилган 
назорат етарли эмас, деб ҳисобланишига асос бўлади
90
.
Активлар таркибидаги муаммоли активлар салмоғи-
нинг ошиши банк активлари сифатининг ёмонлашиши 
билан бир қаторда, мижозлар манфаатига хавф туғили-
ши, банкнинг амалиёт харажатлари (суд харажатлари, га-
89
“Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар 
бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллан-
тириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 
5-банди. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2015 йил 
14 июлда 2696-сон билан рўйхатга олинган.–Т.: “Ўзбекистон Респуб-
ликаси қонун ҳужжатлари тўплами”, 2015 йил 20 июль, 28-сон.
90
“Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар 
бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллан-
тириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 
1, 4-бандлари. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2015 
йил 14 июлда 2696-сон билан рўйхатга олинган.–Т.: “Ўзбекистон Рес-
публикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, 2015 йил 20 июль, 28-сон.



Download 5,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish