133
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
Таҳлилларнинг кўрсатишича,
тижорат банклари кре-
дитлаш салоҳиятига ички (микроиқтисодий) ва ташқи
(макроиқтисодий) омиллар таъсирининг юқорилиги
банк фаолиятида сезиларли ўзгаришларга олиб келади.
Айниқса, банк тизимини иқтисодиёт соҳалари билан па-
раллел ривожланиши жараёнидаги ўзгаришлар банкни
кредитлаш салоҳиятига муҳим таъсир кўрсатади.
Ички (микроиқтисодий) омиллар кредит салоҳияти
шаклланишининг устувор жиҳатларини белгилаб беради.
Улар қаторига банк менежментининг ташкил этилганлик
даражаси, фоиз ва тариф сиёсати талаблари, корпоратив
мижозлар сони, ресурсларнинг барқарорлиги, кредит
портфелининг сифати кабилар киради.
Ташқи (макроиқтисодий) омиллар банк фаолиятига
бошқариш имконияти чекланган жиҳатларни намоён қи-
лади. Ташқи омиллар иқтисодий вазият ва ҳуқуқий асос-
лардаги ўзгаришлар, банк мижозлари фаолиятидаги ўзга-
ришлар, молия бозоридаги
конъюктуравий силжишлар
кабиларни қамраб олади. Банкларда кредит салоҳиятига
омиллар таъсирини оптималлаштириш кредит ресурсла-
ри тақчиллигини юзага келиши билан боғлиқ рискларни
назорат қилиш механизмларини такомиллаштиришни
талаб қилади.
Рақобат шароитида банк тизимини ялпи ички маҳ-
сулотдаги улушини ошиб бориши, кредит ресурсларига
нисбатан эҳтиёжнинг ўсиши каби жараён
кредитлаш
салоҳияти билан боғлиқ бир қатор муаммолар ечимига
алоҳида ёндашишни талаб этади.
Биринчи гуруҳдаги муаммолар бевосита банклар
амалиётида кредитлаш салоҳиятини шаклланишининг
барқарор манбаларини ривожлантириш борасидаги
тадбирларнинг давр талабига мос келмаслиги билан боғ-
лиқ ҳолатлардир. Бунда “узун пассивлар” сифатида узоқ
муддатли депозитларни жалб этиш, маблағлар манбала-
рининг янги гуруҳларини топиш чораларини кўриш каби
масалалар муҳим аҳамият касб этади.
134
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
Иккинчи гуруҳдаги муаммолар эса, банкларда кредит-
лаш салоҳиятининг сифат жиҳатларини тўғри баҳолаш-
нинг интеграл кўрсаткичлари ва
усулларини такомил-
лаштириб бориш тадбирларига боғланган.
Учинчи гуруҳ муаммолари. Бу ҳолатда асосий масала
банк активлари ва пассивлар ўртасидаги номутаносиб-
ликни минимал риск доирасида сақлаб туришдан иборат.
Активларнинг диверсификацияланганлик даражаси.
Банк активларини диверсификацияланиш даражаси ҳам
активларни самарали бошқаришга муҳим таъсир кўр-
сатади. Хусусан, тижорат банкларида активларни бош-
қаришда диверсификациялаш банк активлари бўйича
таваккалчилик даражасини янада пасайтириш; хорижий
валюталар, пластик карточкалар билан операцияларни
амалга ошириш бўйича хизмат турларини кўпайтириш
асосида
даромадлар таркибини яхшилаш; банк учун
мақбул бўлган кредитлашнинг янги турлари ва шаклла-
рини амалиётга татбиқ этиб бориш; банк пассивлари-
ни максимал даражада даромад келтирувчи активларга
жойлаштирилишини таъминлаш каби афзалликларга эга.
Активлар концентрацияси ўзига хос макроиқтисодий
кўрсаткич ҳисобланиб, таҳлил жараёнида банк активла-
рини географик ҳудудлар, йирик банклар ёки қарздор-
лар гуруҳида тўпланишини ифодалайди.
Активлар кон-
центрацияси активлар портфели диверсификацияланиш
принципларига амал қилинган ҳолатда ҳам юзага келади.
Мисол тариқасида, 01.01.2018 йил ҳолатига республика-
миз банкларида активлар концентрациясининг йирик
миқдорлари мос равишда: ТИФ Миллий банки – 24,59, АТ
“Асакабанк” – 12,43, АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” – 12,43,
“Ипотека-банк” АТИБ – 6,84, АТ “Қишлоқ қурилиш банк”
– 6,44 фоизни, жами кредит портфели бўйича эса, мос
равишда: ТИФ Миллий банки – 24,73, АТБ “Ўзсаноатқури-
лишбанк” – 16,26, АТ “Асакабанк” – 10,1, АТ “Қишлоқ қу-
рилиш банк” – 8,98, “Ипотека-банк” АТИБ – 8,78 фоизни
ташкил этди.
135
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
Активлар рентабеллиги тижорат банкларида актив-
ларни қай даражада самарали бошқарилаётганлигини
ифодалайди. Шунингдек, бу кўрсаткич орқали активлар
ҳиссасига тўғри келаётган соф фойда улушини таҳлил қи-
лиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: