50
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
муҳим аҳамият касб этади.
Ривожланган мамлакатлар
банк активлари самарадорлигини ошириш амалиётида
чизиқли ва матрицали моделлардан фойдаланилади. Ал-
батта, ҳар бир банк бунда ўзининг алоҳида хусусиятидан
келиб чиқади.
Чизиқли модель банкларнинг хизматлари таркиби, ҳу-
дуди, ихтисослашувига мувофиқ бўлиб, шулардан биттаси
негизида шакллантириладиган банкнинг ташкилий тузи-
лиши ҳисобланади. Ҳар бир тижорат банки уни мустақил
равишда ўз фаолиятидан келиб чиқиб фойдаланади.
Чизиқли модель, ўз навбатида, қуйидаги турларга
бўлинади:
- функционал модель – аниқ бир хизмат ва маҳсулот-
ларга йўналтирилган;
- дивизион модель – тармоқ фаолиятига йўналтирилган;
- географик модель –
банк мижозлари ва бозорга
йўналтирилган.
Тижорат банклар активларини самарали жойлаштириш
ва қарорлар қабул қилишни ташкил этишнинг чизиқли
моделларини комбинациялашган ҳолда, яъни икки ва
ундан ортиқ моделнинг бир вақтда қўлланиши матрицали
модель ҳисобланади.
Матрицали модель бир неча турларга бўлинади:
- икки ўлчамли
матрицали модель;
- уч ўлчамли матрицали модель;
- кўп ўлчамли матрицали модель.
Икки ўлчамли матрицали модель – функционал
бўлиниш ва мижозлар гуруҳлари бўйича бўлинишининг
комбинацияси сифатида фойдаланиб ташкил этилади.
Икки ўлчамли матрицали моделдан фойдаланиш у
ёки бу операцияларни амалга оширувчи бўлимларни
шакллантириш, маҳсулот ва хизматларни кўрсатишдан
келиб чиқади.
Уч ўлчамли матрицали модель, учта тенг ўлчамли: ва-
зифавий, ҳудудий ва мижоз гуруҳлари бўйича мезонлар-
51
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
нинг бирлашувига асосланади.
Уч ўлчамли матрицали моделнинг афзаллиги шундаки,
қарор қабул қилишда бир вақтнинг ўзида учта нуқтаи
назар инобатга олинади. Бозорнинг айрим бўлимлари
ва сегментларига бўлган маълумот Банк бошқарувининг
юқори босқичига етказилади.
Уч ўлчамли матрицали модел тузилишининг ташкил-
лаштирувини уч ўлчамли чизиқ моделидан фарқлаш
лозим. Уч ўлчамли модель ўз ичига маркетинг (бозор
соҳаси), мижозларга хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ
бўлган банк операциялари таҳлили соҳаси ва менежмент
соҳаларини (бошқарув) олади. Бу дегани ҳар қандай ми-
жоз ва банк орасидаги битим уч қисмдан иборат: би-
тим тузиш (шартнома; масалан: кредит келишуви, ҳисоб
рақами очиш), банк операцияларини
ташкиллаштириш
(масалан: кредит бериш ёки тугатиш, қимматбаҳо қоғоз-
ларини сотуви ёки хариди) ва банк операцияларини ба-
жарилиши билан боғлиқ бошқарув (режалаштириш, ри-
вожлантириш, бошқариш, йўналтириш, назорат; баъзида
буни банк операциялари таҳлили дейилади).
Уч ўлчамли матрицали моделда банк бизнесининг
умумий маркетинг фикрлари тўлалигича намоён бўла-
ди. Унинг қўлланиш жараёнида савдога йўналтирилган
алоҳида мақсадли бозорларга хизмат кўрсатиш марказ-
лари ташкил этилади, алоҳида гуруҳларга хизмат кўрса-
тиш марказлари ташкил этилади. Бунда банклар катта эъ-
тиборни сотувдан кейинги хизматга йўналтиришади.
Кўп ўлчамли матрицали модель. Тўрт ўлчамли матрицали
модель, 4 та тамойилнинг бирлашувига асосланган бўлиб
(маҳсулотга йўналиш, соҳа фаолияти, география, мижозлар,
гуруҳлар), амалиётда деярли учрамайди.
Матрицали модель хизматларни табақалаштиришга,
уларнинг сифатини кафолатлашга,
таклифлар ва рекла-
малар бўлимини ташкил этишга, мижозларнинг банк
билан келгусидаги ҳамкорликларига қизиқишларини