Тўртинчидан, фикримизча, тижорат банкларида ак-
тивлар самарадорлигини баҳолашда стресс-тест ўтка-
28
Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган та-
лаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки бошқарувининг 2709-сонли қарори. 13.08.2015
29
Тижорат банкларининг банк таваккалчиликларини бошқаришга нисбатан
қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида Ўзбеки-
стон Рес публикаси Марказий банки бошқарувининг 2229-сонли қарори.
25.05.2011
45
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
зишнинг дастурий ҳисоб-китобларини шакллантириш
ниҳоятда долзарбдир. Бу жараёнга дастур яратувчи ком-
панияларни кенг миқёсда жалб этиш мақсадга мувофиқ.
Ўз навбатида, тижорат банки ходимлари дастурлашти-
рилган стресс-тестлаш натижаларини таҳлил қилиш, таҳ-
лил натижаларини қарор қабул қилиш учун умумлашти-
риш малакасини эгаллашлари зарур бўлади.
Мижозларнинг кредитга қобилиятлигини баҳолаш
усуллари, бунда М.Н. Конягина, Я.А. Клишиналар корпо-
ратив мижозларнинг кредитга лаёқатлилигини баҳолаш
моделларини таснифий ва комплекс турларга ажратади
30
.
Мамлакатимизнинг банк соҳасидаги етук иқтисодчи
олимларидан бири Ш.Абдуллаева эса жаҳон амалиётида
мижознинг кредитга лаёқатлилик даражаси баҳолашнинг
учта анъанавий модели мавжудлигини, улар мустақил
рейтинг агентликлари баҳолаш модели, статистик усул-
лар асосида баҳолаш модели, тўғридан-тўғри эксперт
баҳолаш модели эканлигини таъкидлайди
31
.
Активлар сифатини баҳолаш бўйича – рейтинглаш
усули. Жаҳон тажрибасида рейтинг тизимини вужудга ке-
лиши халқаро молия институтлари томонидан мамлакат-
ларнинг муваффақиятларини ўлчаш зарурати билан боғ-
лиқ. Бунда Жаҳон банки томонидан мамлакатларга қарз
ва грант маблағлари ажратиш бўйича қарорлар тўғрили-
гини аниқлаш мақсадида “иқтисодий сиёсат ва институ-
ционал ривожланишни баҳолаш” услубини ишлаб чиқи-
лиши рейтинг тизимини ривожланишига замин яратди.
Жаҳон иқтисодий форуми 1979 йилдан бошлаб жаҳон
мамлакатларининг доимий глобал рейтинги ҳамда рақо-
батдошлиги тўғрисидаги ҳисоботни чоп эта бошлади.
30
Конягина М.Н., Клишина Я.А. Вопросы совершенствования подходов к
оценке кредитоспособности //Деньги и кредит. –М.:2015.- №10. (67-68-бет-
лар).
31
Ш.Абдуллаева. Мижознинг молиявий ҳолатини баҳолашда замонавий
ёндашув //Бозор, пул ва кредит. – Т.: 2017.-№4. (39-бет).
46
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
Do'stlaringiz bilan baham: |