52
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
ва банк активлари самарадорлигини оширишга имкон
беради
36,37,38,39
.
Тижорат банклари активлари даромадлилик, ликвид-
лилик ва рисклилик даражасига кўра туркумланади.
Ҳар учаласи ҳам халқаро амалиётда энг асосий баҳолаш
параметрларидан бири бўлиб ҳисобланади. Тижорат
банклари, асосан, ўзидаги мавжуд активларидан оқилона
фойдаланган ҳолда кам йўқотишлар орқали юқори
даромад олишга ҳаракат қилади. Лекин даромад олишга
йўналтирилган ҳар қандай актив ўзининг ликвидлилик
ва рисклилик нуқтаи назаридан тескари мутаносибда
бўлади, яъни активларни даромад олишга йўналтирилиши
бу, ўз навбатида, уни рисклилик даражаси, яъни ушбу
активлардан йўқотишлар эҳтимоли юқорилашиб бориши
ва унинг ликвидлиги тушиб бориш характерига эга.
Тижорат банкларининг асосий пировард мақсади кам
йўқотишлар билан юқори даромад олиш бўлганлиги
учун активлар таркибида даромад келтирувчи активлар
салмоғини ошириб (камида 65-70 фоиз) бориш талаб
қилинади. Бу ерда энг асосий масала шундаки тижорат
банклари ўз фаолиятида активларни шундай бошқариш
лозимки, ликвидлиликни ушлаб туриш учун жами актив-
лар таркибида етарли миқдорда ликвид, яъни даромад
келтирмайдиган активларни улушини сақлаб турган ҳол-
да, асосан, даромад келтирувчи активлар улушида юқо-
ри салмоққа эга бўлган кредит қўйилмаларига, уларнинг
36
Tobias Olweny, Themba Mamba Shipho “Effects of banking sectoral factors on
the profitability of commercial banks in Kenya”, Economics and Finance Review
Vol. 1(5) pp. 01 – 30, July. 2011. Available online at http://wwww.businessjournalz.
org/efr
37
https://studfiles.net/preview/6724315/page:7/
38
https://pandia.ru/text/80/296/92531.php
39
http://www.adogalakov.narod.ru/trudy/A_G_Dogalakov/bankovsky_
management/glava3.html
53
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
фоиз ставкалари (банкнинг маржасига), муддатига ва қай-
тиши (сўндирилиши) билан боғлиқ таъминланганлигига
эътибор бериш керак. Паст фоиз ставкада, қоплаш даври-
дан узоқ муддатга, қайтариш таъминот етарли бўлмаган
ҳолда кредит қўйилмаларига банк активларини йўнал-
тирилиши бу гарчи жами активлар таркибида даромад
келтирувчи активлар улушини ортишига олиб келса-да,
лекин иккинчи томондан банкларни ликвидлигининг ту-
шишига, рискка тортилган активларнинг ортишига, нати-
жада ушбу активлар келгусида даромад келтирмайдиган
активларга (суд жараёнидаги ёки банк балансига олинган
мулклар) таркибига кириш эҳтимоли юқори бўлади. Шу-
нинг учун даромад келтирувчи активлар улушида кредит
қўйилмаларидан олинаётган даромадли активлари қан-
ча улушга эга, уларнинг қайси маблағлар (жалб қилинган
ёки ўз маблағлар) ҳисобидан шаклланганлиги, даромад
келтирмайдиган активларга айланиш тенденцияси каби
муҳим бир қатор кўрсаткичлар таҳлил қилиб борилади.
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозидан сўнг хал-
қаро банк тизими иштирокчилари ҳисобланган молия-
вий ташкилотлар томонидан активлар самарадорлигини
яхшилаш борасида бир қатор ислоҳотлар ўтказилди.
Халқаро валюта фонди 2009 йилдан бошлаб фонд-
нинг назорат фаолиятини ва аъзо давлатлар молиявий
сиёсатини такомиллаштиришнинг устувор йўналишла-
рини белгилади. Бу борадаги ислоҳотлар узлуксиз ва
очиқ назоратни йўлга қўйиш, эҳтимолий инқирозларни
олдиндан аниқлаш имконини берувчи иқтисодий кўр-
саткичларни кенгроқ ошкор қилиш, молиявий тизимнинг
ишончлигини таъминлаш, фавқулодда молиялаштириш
механизмини жорий этиш каби йўналишлардан иборат.
Халқаро валюта фонди эҳтимолий инқирозларни ол-
дини олиш бўйича чора-тадбирларни молиявий бошқа-
рув, назорат, молиялаш механизмлари, халқаро ҳам-
корликни такомиллаштириш каби устувор соҳаларга
Do'stlaringiz bilan baham: |