Ўзбекистон республикаси банк-молия академияси



Download 5,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/114
Sana22.02.2022
Hajmi5,8 Mb.
#98335
TuriМонография
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   114
Bog'liq
kitob 001

56
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
Бельгия, Испания сингари давлатларда кредит ахбороти 
алмашинувининг икки босқичли тизими амал қилади. 
Яъни керакли кредит ахборотини кредит бюролари ҳам 
кредит ахбороти давлат реестри ҳам тақдим эта олади.
Мексикада кредит бюролари хусусий бўлиб, Марка-
зий банк ва давлат уларнинг устав капиталида иштирок 
этмайди, қарздорлар тўғрисидаги барча кредит ахборо-
тини улардан ҳақ эвазига олади. Германияда барча кре-
дит институтлари мижозлар тўғрисидаги маълумотларни 
банклар хусусий мижозларининг кредит тарихи ҳисоби-
ни юритиш учун ташкил этилган “кредит операциялари 
хавфсизлигини таъминлаш бўйича жамият”га жўнатади.
Ахборотни йиғишга ёндашув ҳам турличадир. Маса-
лан, Бразилияда кредит бюролари фақат салбий ахбо-
ротни тақдим этади (фаолият кўрсатаётган барча кредит 
бюроларининг 32 фоизи), бошқалари ҳам салбий, ҳам 
ижобий ахборотни тақдим этади. Ҳозирги пайтда 70 дан 
ортиқ мамлакатларда кредит ахбороти давлат реестрла-
ри ишламоқда, лекин 40 та давлатда давлат реестри фа-
олият кўрсатиб, уларда кредит бюролари мавжуд эмас. 
Масалан, Хитой ва Францияда фақатгина кредит ахборо-
ти давлат реестрлари тузилган. Бинобарин, Францияда 
қонунчилик Франция Марказий банкининг бўлинмала-
ридан бири бўлган ва давлат назорати остида турган мар-
казий хатарлар бюросига ахборотни мажбурий тарзда 
тақдим этишини назарда тутади. Буюк Британияда икки-
та хусусий кредит агентлиги бўлиб, улар қарздорларнинг 
кредит тарихи бўйича маълумотлар базасини шакллан-
тириш билан шуғулланади. 
Европада 2003 йилда ҳисобот ташкилотларига топ-
шириш мақсадида марказий кредит реестрлари ўртаси-
да ахборот алмашинуви масалаларида ўзаро англашув 
тўғрисидаги меморандумни Австрия, Бельгия, Франция, 
Германия, Италия ва Испания имзолади. 2010 йилда Ме-


57
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
морандумни Руминия ва Чехия Республикаси имзолади. 
Ўзаро англашув, маълумотларни олиш воситачилар ора-
сида тарқатиш, назорат мақсадларида фойдаланиш ушбу 
ҳужжатнинг асосий жиҳатлари ҳисобланади. Амалда бу 
кредит ахборотининг давлатлараро алмашинув тўғриси-
да дунёдаги биринчи ҳужжатдир.
МДҲ мамлакатларига келсак, Россия Федерацияси, 
Қозоғистон, Украина, Молдова, Беларус Республикаси ва 
Тожикистонда ҳам кредит ахбороти алмашинувини тар-
тибга солувчи қонунлар қабул қилинган. Бошқа давлат-
ларда мазкур соҳадаги қонун ҳужжатлари ишлаб чиқил-
япти. Беларусда Миллий банк ҳузурида кредит бюроси 
фаолият кўрсатмоқда. 
Халқаро молия корпорацияси билан кредит-ахборот 
хизматлари сифатини ошириш мақсадида Ўзбекистон 
Республикасининг “Кредит ахбороти алмашинуви тўғри-
сида”ги қонунига мувофиқ ташкил этилган “Кредит-
ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси” масъулияти 
чекланган жамиятининг таъсисчилари таркибига танлов 
асосида Италиянинг “CRIF” халқаро кредит бюроси жалб 
этилганлигини қайд этиш мумкин. 
Ҳозирги кунда тижорат банкларининг барча филиал-
лари Интернет тармоғи орқали “garov.uz” сайтига ула-
ниб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузурида 
ташкил этилган “Гаров реестри” давлат унитар корхона-
си маълумотлар базасидан фойдаланиш йўлга қўйилган. 
Бу гаров муносабатларига тегишли барча ахборотларни 
фао лиятда доимий ва тезкор қўллаш ҳамда тегишли хуло-
салар чиқариш имконини беради.
Шу ўринда Ўзбекистон ички молия бозорини тадқиқ 
этиш шуни кўрсатмоқдаки, маҳаллий бозор сиғими ки-
чик ҳамда маҳаллий капитал бозори кам ривожланган 
ва хусусий секторнинг спекулятив синфдаги қарзларини 
тақдим қилиш учун мамлакатда фаол бозор мавжуд эмас. 
Юқори даражадаги давлат иштироки, шаффофлик йўқ-


58
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
лиги ва ҳуқуқ қўллашдаги тенгсизлик сабабли, банк тизи-
мига ва мамлакатда инвестиция киритиш хавфи юқори 
даражада бўлиши кузатилмоқда. Аҳолининг харид қи-
лиш қобилиятининг пастлиги пассивларни жалб қилиш 
ва банк маҳсулотларини ривожлантириш имкониятла-
рини сезиларли даражада чеклайди. Халқаро талаблар-
га жумладан, мувофиқлик тизими, молиявий ҳисобот ва 
корпоратив бошқарув стандартларига мувофиқликнинг 
даражаси пастлиги кузатилмоқда. Ўзбекистонда кредит-
лаш амалиётлари ва андеррайтинг стандартлари жаҳон 
даражасидан ортда қолмоқда. Марказий банк тизими-
нинг шаффофлигини оширишга қаратилган, жумладан, 
тарифларни пасайтириш ва бир қатор банк хизматлари 
учун комиссияларни бекор қилиш бўйича тавсияларни 
ўз ичига оладиган қарор қабул қилди. Молиявий ташки-
лотларнинг молиявий барқарорлигини ошириш, аҳоли 
омонатларини кафолатлаш тизимини такомиллашти-
ришга йўналтирилган янги нормативларни жорий этиш.
Пул-кредит сиёсатини либераллаштириш ва инфляция-
лик мўлжаллашни банк тизимининг инвестициялар учун 
шокларини камайтириш ва жозибадорлигини ошириш 
мақсадида такомиллаштириш. Ривожланишнинг муам-
моларидан бири – лабораторияларнинг етишмаслиги ва 
банклар ҳамда давлат тузилмаларининг маҳсулотларга 
бўлган кооперация йўқлиги ҳисобланади.
Шу билан бирга, банк секторининг юқори кон-
центра цияси: 2017 йил бошида – 5 та энг йирик 
банклар жами банкларнинг капиталига эга бўлган бўлса, 
2018 йил бошида – фақат 3 таси. Банк секторининг 
пассивлари ҳажми, асосан, жалб қилинган кредитлар 
ва депозитлар ҳисобига йил давомида 94 фоизга ўсди
(2.1-расм).


59
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
2.1­расм. Чет эл валютасида жалб қилинган 

Download 5,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish