2.2. Ривожланган мамлакатларнинг тижорат
банклар тизимидаги инновацион дастурий
таъминот ва махсус платформалар хизматлари
XXI аср – глобаллашув даврида жаҳон молия тизими-
да юз бераётган жиддий ўзгаришлар, ахборот тизими-
43
Ўзбекистон Республикасининг 2035 йилгача ривожланиш стратегиясининг
концепцияси лойиҳаси. https://uzbekistan2035.uz
62
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
нинг дунё иқтисодиётида тутаётган ўрни мунтазам ўсиб
бориши, молия бозори иштирокчиларининг талаб ва
таклифга нисбатан муносабатлари ўзгариши, шунингдек,
юртимизда миллий иқтисодиётни кенг кўламли ислоҳ қи-
лиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда
банк тизимини янада ривожлантиришда янгича ёндашув
ҳамда принципларнинг самарали ва тўғри қўлланилиши
банк ва мижозлар ҳамкорлигини юқори поғонага кўта-
риш имконини бермоқда.
Ривожланган мамлакатларнинг тажрибасини тадқиқ
этиш шуни кўрсатмоқдаки, ҳозирги кунда тижорат
банклар тизимидаги замонавий инновацион дастурий
таъминотлар ва махсус платформалар асосида рақамли
банк ривожланиб бормоқда. Бу эса тижорат банк актив-
ларини самарали бошқаришда қўл келмоқда. Рақамли
банк – инновацион банк технологияларидан фойдалан-
ган ҳолда масофадан туриб банк хизматларини кўрсатув-
чи банк ёки унинг таркибий бўлинмаси. Қолган ҳолларда
унинг фаолиятини лицензиялаш стандарт тартиб-тао-
милдан фарқ қилмайди.
Охирги пайтларда “рақамли банклар” молия бозори-
га кириб келмоқда ва анъанавий банклар билан кучли
рақобатлашмоқда. Буларга UniCredit (Италия), Caixabank
(Испания), Atom Bank (Буюк Британия), Halvi (Швеция)
банкларини мисол келтириш мумкин. Фақат рақамли
банклар икки турда фаолият юритади: биринчиси, таъ-
сис этган банк лицензиясига мувофиқ асосан банк чака-
на хизматларини кўрсатади; иккинчиси, янги лицензия
асосида янги товар ва хизматлар билан бозорда алоҳида
юридик шахс сифатида фаолият юритади. Ҳар икки ҳолат-
да ҳам хизматлар рақамли тизимнинг устувор имконият
ва ютуқларидан унумли фойдаланган ҳолда кўрсатилади
ҳамда олинган тажриба ва ютуқларга таяниб келажакда
анъанавий банк тизимининг ўрнини тўлиқ эгаллаш мақ-
сад қилинган.
63
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
“Жаҳон иқтисодий форумининг 2016 йилги Глобал
ахборот технологиялари ҳисоботига кўра, Финляндия,
Швейцария, Швеция, Исроил, Сингапур, Голландия
ва АҚШ ахбороткоммуникация технологияларни
иқтисодиётга татбиқ қилиш бўйича дунёга етакчилик
қилмоқда”
44
.
Тадқиқотларнинг кўрсатишича, хорижий банклари
амалиётида рақамли банкнинг муҳим элементларидан
ҳисобланган приват-банкинг; холдинг-банкинг; интернет-
банкинг, мобил-банкинг тизимлари (SMS-банкинг, STK-
банкинг, Java-банкинг, WAP-банкинг), ўз-ўзига хизмат
кўрсатишнинг инновацион моделлари каби замонавий
банк хизматлари тобора ривожланиб бормоқда. Бундан
ташқари, АҚШ, Германия, Буюк Британия, Канада, Япония
ва бошқа ривожланган мамлакатларда металл тангалар
муомаласи учун Peny Arcade банк автоматик қурилмаси
хизматлари, почта бўлимларининг молиявий ва банк
хизматлари, молиявий компаниялар (уйлар) хизматлари
кенг йўлга қўйилган бўлиб, активларнинг самарадорлик
даражасини сақлаб туришда ва актив операциялар
ҳажмини ошириб боришда катта роль ўйнамоқда.
Ҳозир кунда тобора виртуал банкинг тузилмалари
хизматларига талаб ошиб бормоқда. Натижада ҳозир-
ги кунда яна бир интернет-банкинг модели пайдо бўл-
ди: анъанавий банклар, банк хизматларини кўплаб тар-
моқларда, жумладан, интернет тармоғи билан боғланиб
бормоқда. Узоқ хизматларни чакана тармоқ орқали хиз-
мат кўрсатиш билан бирлаштирган бундай банклар “кўп
тармоқли” деб номлана бошланди.
Банк соҳасидаги капиталлашув сезиларли даражада
яхшиланишига қарамасдан, даромадларни ошириш ва
харажатларни камайтириш стратегияси янада қийинла-
шиб бормоқда. Шу билан бирга, банк ва кредит уюшма-
44
https://www.weforum.org расмий сайти маълумотлари.
64
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
ларига истеъмолчиларнинг талаблари ошиб бораётган
бир даврда технологик нуқтаи назаридан ёндашув дол-
зарб бўлиб бормоқда.
Шу ўринда Ж.Исақовни қайд этишича, “...интернет-
банкинг хизмат тури мижознинг масофадан банк билан
боғланган ҳолда реал вақт давомида тўловларни ўтказиш
учун мўлжалланган ҳамда мижозларнинг депозит ҳисоб
варақларини, жумладан, пластик карталарга очилган
ҳисобварақларини Интернет орқали бошқариш ҳуқуқини
берувчи тизимдир. Фойдаланувчи тизимга веб-браузер
орқали киради. Интернет-банкинг тизими банкнинг веб-
серверида жойлаштирилади. Фойдаланувчи банкнинг
веб-сайтида барча маълумотларини (тўлов ҳужжатлар
ва ҳисобварақлардан кўчирмалар) кўриб чиқиш имко-
ниятига эга бўлади. Интернет-банкинг орқали мижоз ўз
иш жойидан интернет орқали банк сайтига уланиб ўз
ҳисоб рақамига тушаётган пулларни кўриши, пул ўтказма-
ларини тайёрлаб банкка узатиши мумкин бўлади.
Бундан ташқари, банк бизнесини янада такомил-
лаштириш, банк активларини самарали бошқариш ва
мижозларга кўрсатиладиган хизматларни яхшилаш учун
“сунъий ақл-идрок” (artificial intelligence) ва рақамли тех-
нологиялардан кенг фойдаланилмоқда.
“Atos” – ахборот технологиялар соҳасида Европа кор-
порацияси глобал молиявий хизматлар ва суғурта компа-
ниясининг катта вице-президенти Дан Коэннинг айтиши-
ча, “Замонавий FinTech ва блокчейн технологияларининг
банк хизматлари бозорига кириб келиши молиявий хиз-
матларининг ривожланиш учун кўплаб имкониятлар оч-
моқда”.
Ахборот технологиялар Европа корпорацияси тадқи-
қотига кўра, келгуси 5 йил мобайнида банкнинг келажаги
учун тўртта трансформацион муаммолар ва имконият-
лар мавжуд бўлиб, улар:
65
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
Do'stlaringiz bilan baham: |