57
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
морандумни Руминия ва Чехия Республикаси имзолади.
Ўзаро англашув, маълумотларни олиш воситачилар ора-
сида тарқатиш, назорат мақсадларида фойдаланиш ушбу
ҳужжатнинг асосий жиҳатлари ҳисобланади. Амалда бу
кредит ахборотининг давлатлараро алмашинув тўғриси-
да дунёдаги биринчи ҳужжатдир.
МДҲ мамлакатларига келсак,
Россия Федерацияси,
Қозоғистон, Украина, Молдова, Беларус Республикаси ва
Тожикистонда ҳам кредит ахбороти алмашинувини тар-
тибга солувчи қонунлар қабул қилинган. Бошқа давлат-
ларда мазкур соҳадаги қонун ҳужжатлари ишлаб чиқил-
япти. Беларусда Миллий банк ҳузурида кредит бюроси
фаолият кўрсатмоқда.
Халқаро молия корпорацияси билан кредит-ахборот
хизматлари сифатини ошириш мақсадида Ўзбекистон
Республикасининг “Кредит ахбороти алмашинуви тўғри-
сида”ги қонунига мувофиқ ташкил этилган “Кредит-
ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси” масъулияти
чекланган жамиятининг таъсисчилари таркибига танлов
асосида Италиянинг “CRIF” халқаро кредит бюроси жалб
этилганлигини қайд этиш мумкин.
Ҳозирги кунда тижорат банкларининг барча филиал-
лари Интернет тармоғи орқали “garov.uz”
сайтига ула-
ниб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузурида
ташкил этилган “Гаров реестри” давлат унитар корхона-
си маълумотлар базасидан фойдаланиш йўлга қўйилган.
Бу гаров муносабатларига тегишли барча ахборотларни
фао лиятда доимий ва тезкор қўллаш ҳамда тегишли хуло-
салар чиқариш имконини беради.
Шу ўринда Ўзбекистон ички молия бозорини тадқиқ
этиш шуни кўрсатмоқдаки, маҳаллий бозор сиғими ки-
чик ҳамда маҳаллий капитал бозори кам ривожланган
ва хусусий секторнинг спекулятив синфдаги қарзларини
тақдим қилиш учун мамлакатда фаол бозор мавжуд эмас.
Юқори даражадаги давлат иштироки, шаффофлик йўқ-
58
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
лиги ва ҳуқуқ қўллашдаги тенгсизлик сабабли, банк тизи-
мига ва мамлакатда инвестиция киритиш хавфи юқори
даражада бўлиши кузатилмоқда. Аҳолининг харид қи-
лиш қобилиятининг пастлиги пассивларни жалб қилиш
ва банк маҳсулотларини
ривожлантириш имкониятла-
рини сезиларли даражада чеклайди. Халқаро талаблар-
га жумладан, мувофиқлик тизими, молиявий ҳисобот ва
корпоратив бошқарув стандартларига мувофиқликнинг
даражаси пастлиги кузатилмоқда. Ўзбекистонда кредит-
лаш амалиётлари ва андеррайтинг стандартлари жаҳон
даражасидан ортда қолмоқда. Марказий банк тизими-
нинг шаффофлигини оширишга қаратилган, жумладан,
тарифларни пасайтириш ва бир қатор банк хизматлари
учун комиссияларни бекор қилиш бўйича
тавсияларни
ўз ичига оладиган қарор қабул қилди. Молиявий ташки-
лотларнинг молиявий барқарорлигини ошириш, аҳоли
омонатларини кафолатлаш тизимини такомиллашти-
ришга йўналтирилган янги нормативларни жорий этиш.
Пул-кредит сиёсатини либераллаштириш ва инфляция-
лик мўлжаллашни банк тизимининг инвестициялар учун
шокларини камайтириш ва
жозибадорлигини ошириш
мақсадида такомиллаштириш. Ривожланишнинг муам-
моларидан бири – лабораторияларнинг етишмаслиги ва
банклар ҳамда давлат тузилмаларининг маҳсулотларга
бўлган кооперация йўқлиги ҳисобланади.
Шу билан бирга, банк секторининг юқори кон-
центра цияси: 2017 йил бошида – 5 та
энг йирик
банклар жами банкларнинг капиталига эга бўлган бўлса,
2018 йил бошида – фақат 3 таси. Банк секторининг
пассивлари ҳажми, асосан, жалб қилинган кредитлар
ва депозитлар ҳисобига йил давомида 94 фоизга ўсди
(2.1-расм).