II БОБ. БАНК АКТИВЛАРИ САМАРАДОРЛИГИНИ
ОШИРИШНИНГ НАЗАРИЙ ВА УСЛУБИЙ
АСОСЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШДА
ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ
2.1. Банк активлари самарадорлигини оширишнинг
хорижий мамлакатлар тажрибаси
Ж
аҳон иқтисодиётида ҳалигача давом этаётган
иқтисодий инқироз дунёнинг кўплаб мамлакат-
ларида тижорат банклари ликвидлилигининг заифлашу-
вига, йирик миқдорда активлар билан таъминланмаган
пулларнинг муомалага чиқишига, тўлов баланслари ҳо-
латининг ёмонлашувига ва пировард натижада, миллий
иқтисодиётларнинг рецессия ҳолатига тушиб қолишига
олиб келмоқда. Бу эса, ўз навбатида, тижорат банклари-
нинг активлари самарадорлигини самарали бошқариш,
уларнинг банк тизимини ривожлантиришдаги ролини
қайта кўриб чиқиш заруриятини тақозо этмоқда.
Халқаро банк активлари самарадорлигини таъминлаш-
даги турли номутаносибликлар халқаро миқёсда банклар
тармоғини инқирозга юз тутишига ҳамда халқаро иқти-
содий ўсиш кўрсаткичларини пасайишига олиб келади.
Жумладан, 2007–2008 йилларда АҚШда ипотека кредит-
лари бўйича муаммоли кредитларнинг 700 млрд. дол-
лардан ошиб кетганлиги, ипотека кредитлари рискини
баҳолаш ва бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрил-
маганлиги оқибатида йирик молиявий тузилмалар ва
компанияларнинг ликвидлиги пасайди, натижада улар-
нинг халқаро фонд бозорларидаги қимматли қоғозлари-
нинг қиймати пасайиб кетди.
Бу ҳолат, ўз навбатида, бир қатор ривожланган мам-
лакатларда ишлаб чиқариш ҳажмининг пасайишига, аҳо-
лининг ишсизлик даражаси ошишига ҳамда банкларнинг
банкрот бўлишига олиб келди. Бундай шароитда халқаро
47
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
миқёсда банк тизимининг амал қилиш механизмларини
тадқиқ этиш, халқаро банк активларининг шаклланиш ва
тақсимланиш тамойилларини ўрганиш долзарб масала-
лардан биридир.
Тижорат банкларининг фаолиятида активларни сама-
рали жойлаштириш стратегиясини ишлаб чиқиши ҳамда
уни амалга оширишни назорат қилиш, банк кенгашининг
ролини ошириш ва активларни жойлаштиришда оқило-
на қарорлар қабул қилиш жараёнини такомиллаштириш
талаб этилади. Бунга эса бевосита тижорат банкларида
корпоратив бошқарув шаклини кенг жорий қилиш орқа-
ли эришиш мумкин. Шунингдек, банкларнинг мустақил
ривожланиши ва ресурсларни самарали бошқариш
уларда банк менежменти сифатини оширишни талаб эта-
ди ҳамда бу ҳам корпоратив бошқарув билан боғлиқдир.
Ҳозирги шароитда ривожланган мамлакатларда син-
гари Ўзбекистонда ҳам банкларни корпоратив бошқарув
масалалари, асосан, тартибга солувчи давлат органлари
томонидан амалга ошириш талаб этилмоқда. Масалан,
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқару-
вининг 2000 йил 24 июндаги 11/6-сонли баённомаси,
№472-сонли “Тижорат банкларида корпоратив бошқа-
рув тўғрисида”ги Низоми
32
ишлаб чиқилиб, шунга му-
вофиқ банкларда корпоратив бошқарув ишлари ташкил
этилади. Корпоратив бошқарув тушунчаси 1970-йиллар-
нинг охирида АҚШда қўлланилган. Бунинг сабаби ўша
пайтларда АҚШдаги йирик компаниялар ва фирмалар
сиёсий партияларни молиялаштириш ҳамда коррупция-
нинг ривожланиши натижасида мулкни бошқаришнинг
жамоавий шаклига ўтишга мажбур бўлган.
Корпоратив бошқариш турли мамлакатларда турлича
талқин қилинади. АҚШда ва Англияда компанияларнинг
капиталига кўпчилик алоҳида шахслар ва фирмалар
эгалик қилади. Корпоратив бошқарувнинг континентал
32
www.lex.uz
48
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
модели амал қилувчи давлатларда (Европа, МДҲ, Лотин
Америкаси) асосан, жамият улуши гуруҳларга тегишли
бўлади. Шундан келиб чиқиб, ушбу мамлакатларда АҚШга
нисбатан капитал тақсимоти ва унда овозлар берилиши
концентрацияси нисбатан юқори.
Бундан ташқари, айрим ҳолларда 50 фоиз аҳолиси
тўғридан-тўғри ёки билвосита компанияларнинг акция-
ларига эгалик қилади. Германияда эса ушбу кўрсаткич 20
фоизни ташкил қилади. Шундан хулоса қилиш мумкин-
ки, тижорат банклари фаолиятини бошқаришнинг икки
модели “менежерлар ҳукмронлик қилувчи модель” АҚШ
амалиётида қўлланилади ва Европа мамлакатларида қўл-
ланиладиган “акция пакетига эга акциядорлар ҳукмрон-
лик қиладиган” моделларни ажратиб кўрсатиш мумкин
33
.
Тижорат банклари фаолиятини бошқариш ва молия-
вий менежментнинг муҳим йўналишларидан бири ак-
тивларни бошқариш ҳисобланади. Банк активларини
бош қариш 1960 йиллардан қўлланила бошлаган.
Фоиз ставкалар тушиши ва кўтарилиши шароитида
банк рискларини бошқаришда долзарб масала активлар-
ни бошқаришдир. Дастлаб банкларда активларни бош-
қариш алоҳида йўналишда, активларни, пассивларни ва
спредни бошқаришда қўлланилган. Тижорат банклари
активлари, биринчи навбатда, қисқа муддатли келажак-
ни назарда тутади ва ҳар кунги банк балансини бошқа-
риш иши билан боғлиқдир. Банк фаолиятида активларни
бошқариш фоизли даромадларни ошириш ва рисклар-
ни чегаралашга йўналтирилган. Шунинг учун активларни
бошқаришнинг молиявий жиҳатдан асосий мақсади, да-
ромадларни ошириш ва банк фаолиятидаги рискларни
пасайтиришдан иборат
34
.
Тижорат банклари активларини таҳлил қилиш учун
муаммоли кредитларни таснифлаш асосида берилган
33
https://link.springer.com/chapter/10.1057/9781137360014_5
34
https://www.tutorialspoint.com/bank_management/bank_management_
commercial_banking.htm
Do'stlaringiz bilan baham: |