3. Мўътадил ҳаёт фаолияти шароитини яратиш.
Ишлаб чиқаришда мўътадил ҳаётий фаолият шароитини яратиш бугун кунда долзарб масалалардан биридир. Бундай омилларга ҳаво ҳарорати, нисбий намлик, барометрик босим, иш жойида ҳаво ҳароратининг тезлиги кабилар киради. Шу сабабли, нормал мўътадил шароит деб 180- 20 0 С ҳарорат ва 60 - 70% намликка айтилади. Нормал босим эса 760 мм. симоб устинига тенг деб қабул қилинган. Бу кўрсаткичларни ортиб кетиши ёки камайиши иш унумдорлигини пасайишига, асаб тизимини шикастланишига ва шу асосда касалликларни пайдо бўлишига олиб келади. Шундай экан, мўътадил ҳаётий фаолият шароитини яратиш йил фаслига ҳам боғлиқ. Йилнинг совуқ ва ўзгарувчан даврлари учун (эрта баҳор, кеч куз ) ҳаво ҳарорати
6-22 0 С, нисбий намлик 60 - 30%, ҳаво оқими тезлиги 0,2-0,3 м/сек. бўлса, рухсат этилган ҳаво ҳарорати 18-22 0С, нисбий намлик 75% га, ҳаво оқими тезлиги 0,3-0,5 м/с таъминланиши керак. Иссиқ давр учун эса шу кўрсатгичлар мос равишда 18 - 250 С, W = 60 - 30% , У= 0,3-0,7 м/с деб белгиланган. Рухсат этилган кўрсаткичлар эса t = 330С гача, W=75%, У= 0,3 – 1 м/с таъминланиши керак.
Талабга жавоб берадиган нормал шароит яратиш учун лойиҳалаш даврида (деворларнинг қалинлиги, деразалар сони, баландлик) ва ишлаб чиқариш жараёнида маълум чора-тадбирлар кўзда тутилади. Бунинг учун бир қатор конструктив ечимлар амалга оширилади. Белгиланган кўрсатгичлардан катта қийматларга ўзгариш сезилган ҳолларда хоналарни иситиш ёки шамоллатиш орқали белгиланган кўрсатгичларга эришиш мумкин. Шу сабабли, ҳарорат симобли термометрлар, ўзи ёзар термографлар, намлик эса Август психометрлари ёрдамида ўлчанади.
Заҳарли моддалар в касб касалликларини олдини олиш усуллари.
Турли ишлаб чиқариш жараёнларида янги техника ва технологияларни жорий этилиши иш унумдорлигини оширилишига олиб келмокда. Шу билан бирга, ишлаб чиқаришнинг хусусиятига, қўлланилаётган хом ашёларнинг турига, цехларда, хоналарда турли заҳарли газлар, чанг ва бошқа кимёвий моддалар ажралиб чиқиши кўзатилган. Инсон танасига ўтиб, унинг сезги органлари, тўқималарига физик-кимёвий таъсир этиб, меҳнат унумдорлигини пасайишига олиб келадиган моддалар зарарли ва заҳарли моддалар деб аталади.
Бу моддалар одам танасига нафас олиш, овқат, сув орқали ўтади ва касб касалликларини келиб чиқишига сабаб бўлади. Айниқса, нефт, кимё саноати билан боғлиқ жараёнлар анча зарарлидир. Барча соҳаларга ахборот технологияларини жорий этилиши сабабли бу каби зарарларни олдини олиш имкониятини берди. Заҳарли моддаларнинг одам танасига ва тўқималарига кўрсатадиган таъсирига қараб шартли равишда 9 гуруҳга ажратилади.
1. Асаб заҳарлари – бензин, керасин, спирт, метанол, диаксин, аммиак, никатин, қўрғошин, фосфорли органик бирикмалар.
2. Жигар заҳарлари – хлор, бром, фтор, йодли бирикмалар.
3. Қон заҳарлари - карбон ангидриди, аминанитро бирикмалар, мишьяк, бензол, толуол, ксилол ва бошқалар.
4. Фермент заҳарлари – симоб, мишьяк, циан, аммофос ва бошқалар.
5. Куйдирувчи заҳарлар - юқори ва қўйи нафас йўлларини шикастлайди бунга аммиак, азот оксиди, фенол, кислота, ишқор ва бошқалар киради.
6. Аллерген заҳарлар - никель, нитро хлор, бензол ва бошқалар (пиридин бирикмалар).
7. Концерагин заҳарлар- тошкўмир смоласи, амино бирикмалар, қурум, қоракуя ва бошқалар. Рак, танада шиш касалликларини келтириб чиқариши тасдиқланган.
8. Муътаген заҳарлар - этиленамин, қўрғошин, симоб бирикмалари ва бошқалар (айниқса, ҳайвонлар ва инсонлар жинсий органларига таъсир этади).
9. Эмриотроп заҳарлар - томид, амид ва бошқалар (туғилишга салбий таъсир кўрсатади ва наслни йўқ қилади).
Do'stlaringiz bilan baham: |