3-расм. Табиий тусдаги фавқулодда вазиятларнинг
ўзаро боғлиқлик схемаси
Экологик фавқулодда вазиятлар эса табиатни ифлосланиши оқибатида содир бўладиган турли касаллик ва усимликлар дунёсини зарарланиши билан боғлиқ вазиятларни бартараф этиш билан боғлиқ масалаларни ечишга қаратилган.
Охирги йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар бир вазиятни олдини олиш юзасидан бири қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилган, қарорлар қабул қилинган ва бу ишлар давом эттирилмоқда.
3. Хавфларни ўрганиш тартиби
Хавфларни ўрганиш тартиби 3 босқичда амалга оширилади, яъни I - босқич - хавфларни олдиндан таҳлил этиш. Бу босқичда 3 та кичик босқич амалга оширилади.
Яъни, 1-қадам - хавф манбаларини аниқлаш.
2-қадам - хавфни вужудга келтирувчи ҳолатларни аниқлаш.
3-қадам - таҳлилни чегаралаш, яъни текширилмайдиган
хавфларни чиқариб ташлаш.
II-босқичда -хавфли ҳолатларнинг кетма-кетлигини аниқлаш, ҳодиса ва хавфлар шажарасини тузиш.
III-босқич эса -оқибатларни таҳлил қилишдан иборат.
Ҳавфсизлик тизими – бу хавфсизликнинг мураккаб масалаларини ҳал қилиш йўлларини тайёрлаш, асослаш ва фойдаланиладиган методологик чоралар йиғиндисидир.
Ўзаро таъсири билан аниқ бир мақсадга эриштирадиган алоқалар ва қисмлар йиғиндиси тизим деб аталади. Ҳаётий фаолият хавфсизлигини таъминлаш асослари маълум методологик аҳамиятга эга.
Асос бу - фикр, ғоя, мақсаддир. Усул эса - энг умумий қонуниятларни билиш орқали мақсадга эриштириш йўлидир. Асослар ва усуллар ўзаро боғлиқдир. Хавфсизликни таъминлаш чоралари эса бу усуллар ва асосларни амалий, ташкилий, моддий гавдалантириб амалга оширишдир. Демак, асослар, усуллар, чоралар хавфсизликни таъминлашдаги мантиқий пағоналаридир.
4. Хавфсизликни таъминлаш йўллари
Хавфсизликни таъминлашни йўллари жуда кўп уларни белгиларига қараб бир неча синфларга ажратиш мумкин. Масалан, йўналтирувчи, техник, ташкилий, бошқарув.
1. Йўналтирувчи белгиларга - операторни ёки компьютерда ишловчи ходимни, дастурловчини фаоллигини, иқтидорини, уларни алмаштириш, тартиблаш орқали хавфларни йўқотиш киради.
2. Техник белгиларга - блокировка қилиш, шифрлаш, вакуумлаш, герметиклаш, масофа билан ҳимоялаш, маҳкамлаш, ҳаракатларни секинлаштириш киради.
3. Ташкилий белгилар - вақт билан ҳимоялаш, ахборот, заҳиралаш, мос келмаслик, меъёрлаш, ходимлар танлаш орқали амалга оширилади.
4. Бошқарув белгилари эса - мослик, назорат, қарши алоқа, жавобгарликни ошириш, режалаштириш, рағбатлантириш, самарадорликни таъминлаш кабиларни ўз ичига олади.
Инсон меҳнат фаолияти жараёнида бўладиган фазо иш жойи гомосфера, доим мавжуд ёки вақти - вақти билан хавф пайдо бўладиган фазо эса наксосфера дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |