Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тошкент ахборот технологиялари университети


VIII Мавзу. Персонални бошқаришда ихтилофлар ва стрессларни



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/41
Sana22.06.2023
Hajmi5,01 Kb.
#952720
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
4tjTWSgSGnfEeEgiWYVL6eocEIx2MZJ0oRCfdDZX (1)

VIII Мавзу. Персонални бошқаришда ихтилофлар ва стрессларни 
ечиш....................................................................................................................... 
78 
1. Ихтилофлар ва уларни бошқариш........................................................... 78 
2. Стрессларни бошқариш............................................................................ 86 
IX Мавзу. Корхоналарда персонал хавфсизлигини бошқариш................. 88 
1. Корхоналарда хавфсизлик техникаси...................................................... 88 
2. Персонал соғлиғини муҳофаза қилиш тизимини бошқариш................ 92 
3. Корхонанинг иқтисодий хавфсизлиги..................................................... 95 
X Мавзу. Бошқарув персонали меҳнатини ташкил этиш........................... 102 
1. Бошқарув персонали мсқиатини ташкил этишнинг моҳияти, 
мақсадлари ва вазифалари............................................................................ 
102 
2. Раҳбарнинг иш вақт и ва ундан фойдаланиши....................................... 104 
XI Мавзу. Корхоналарда персонал хулқ-атворини бошқариш.................. 116 
1. Шахснинг хулқ-атвори назарияси........................................................... 116 
2. Шахснинг гуруҳлардаги хулқ-атвори...................................................... 125 
3. Гуруҳнинг самарадорлиги........................................................................ 126 
4. Персонал меҳнат фаолиятининг асослаб берилиши.............................. 131 



I МАВЗУ. КОРХОНАЛАРНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ 
 
1. Корхона тушунчаси ва аҳамияти 
 
Фан-техника тараққиётида ижобий ўзгаришларга эришилган бўлса, ин-
сон ҳаётининг моддий асосини тубдан ўзгартириб юборган "суперташкилот-
лар" билан кўпроқ эсда қолади. Мустақил Ўзбекистонда ҳам дастлаб 
офислар, кейин хонадонларимиз компьютерлаштирилмоқда, Асака шаҳрида 
ишлаб чиқарилаётган ДЭУ автомобиллари бебахо буюмидан оммавий ҳара-
кат воситасига айланди ва хозирда “General Motors” автомобил компанияси 
сифатида фаолият кўрсатмоқда.
Худди шу гапни компьютерлар, мобил телефонлар ва бошқа фойдали 
кўпгина буюмлар ҳақида ҳам айтиш мумкин.
Корхона инсонни унинг бутун ҳаёти мобайнида қамраб олади. Бизнинг 
ҳар биримиз кўп вақтимизни корхоналарда – болалар боғчаларида, мак-
табларда, институт ва университетларда, муассасаларда, клублар ва партия-
ларда ўтказамиз.
Муайян мақсадларга эришиш учун биргаликда фаолият курсатувчилар 
бирлашмаси анъанавий равишда корхона деб аталади.
"Ҳуқуқий шахс ҳуқуқига эга бўлган, мулкчилик ҳуқуқи ёки хўжаликни 
тўда юритиш ҳуқуқи бўйича ўзига қарашли мол-мулкдан фойдаланиш асоси-
да маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва сотадиган ёки маҳсулотини айир-
бошлайдиган, ишларни бажарадиган, хизмат кўрсатадиган, беллашув ҳамда 
мулкчиликнинг барча шакллари тенг ҳуқуқдаги шароитида амалдаги қонун-
ларга мувофиқ ўз фаолиятини рўёбга чиқарадиган мустақил хўжалик юри-
тувчи субъект корхона ҳисобланади". 
Корхоналар ўзларининг миқёси, фаолият турлари билан фарқ қилишига 
қарамай - бир нечта умумий белгиларга эгалар. Улар: 
1. Фаолият мақсадининг мавжудлиги. 



2. Корхона аъзолари ўртасида алоқаларнинг ва бу ўзаро муносабатлар 
тартибини белгилаб берадиган қоидаларнинг (ташкилий тузилиш) мавжудли-
ги. 
3. Ташқи муҳит билан доимий ўзаро алоқадорлик 
4. Ташкилий мақсадларга эришиш учун ресурслардан фойдаланиш ва 
бошқалар. 
Корхона ўз-ўзидан пайдо бўлмайди, уларни одамлар ўзларининг муайян 
мақсадларга эришиш учун восита сифатида вужудга келтирадилар (ташкил 
этадилар).
Одатда, корхона тузиш вақтида унинг асосчилари томонидан белгилан-
ган мақсадлар анча оддий ва бир неча банддан иборат таклифлар шаклида 
ифодаланган бўлади.
Ташкилий мақсадларнинг ўзгариши кўпгина омиллар: чунончи, корхона 
миқёсларининг кенгайиб бориши, ташқи муҳитнинг ўзгариши, техника ва 
технологиянинг ривожланиши, ижтимоий онгнинг ўзгариши, корхона 
асосчиларининг янги раҳбарлар билан алмашиниши каби омиллар таъсирида 
рўй беради.
Корхонага аввало учта омил таъсир кўрсатади. 
Санаб ўтилган гуруҳлардан ҳар бирининг мақсадни аниқлашга таъсир 
кўрсатиш даражаси ташкилотдан ташкилотга ўтиб боради ва ҳар бир корхона 
вақт ўтиши билан ўзгариши мумкин.



Ташкилий мақсадларнинг вужудга келишини учта поғонага ажратиб 
кўрсатиш мумкин: таянч қадриятлар, стратегик вазифалар ва қисқа муддатли 
режалар (1.2-расм). 
Таянч қадриятлар корхона фаолиятининг асосий мақсадларини белгилаб 
беради. Американинг Хью-Паккард корпорацияси ўзининг қоедосини тўртта 
қоидадан иборат қилиб қўяди:
1. "Компания ўзи сотадиган нарсалар ҳажмини ва оладиган фонда 
миқдорини доимий равишда кўпайтириб бориши лозим.
2. Компания технологии; янгиликларни жорий қилиш ҳисобига фонда 
олиши лозим.
3. Компания ҳар бир ходимнинг қўшадиган хиссасини муносиб баҳола-
ши ва адолатли тақдирлаши ҳамда ходимнинг ўзига хос қадр-қимматини 
хурмат қилиш.
4. Компания жамиятнинг масъулиятли аъзоси сифатида ҳаракат қилни-
ши лозим".
Таянч мақсадлари анча барқарор бўлиб, узоқ муддат мобайнида ўзгар-
масдан келади ва корхона ривожланишининг барқарорлигини таъминлайди. 
Стратегик вазифалар корхона томонидан ташқи муҳит имкон берган 
ривожланиш имкониятларини таҳлил қилиш ва ташкилот мавжудлигининг 
таянч мақсадларини ҳисобга олган ҳолда корхонанинг ўз потенциалини 
таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилади.



Қисқа муддатли режалар корхонанинг стратегик вазифаларини амалга 
оширишнинг аниқ дастурларидан иборат бўлиб, анча муайян ва батафсил 
ташкилий мақсадлар ҳисобланади ҳамда корхонанинг барча ходимларига 
дахлдор бўлади.
Қисқа муддатли режаларга кўп миллиардли компаниянинг йиллик 
бизнес режалари ҳам, пицци сотувчилар ёки такси ҳайдовчиларининг 
кундалик пул ишлаш режалари ҳам киради.

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish