Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


УМУМИЙ ФИЗИКАНИНГ БЎЛИМЛАРИДАН ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТЛАРИ



Download 7,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/321
Sana10.07.2022
Hajmi7,61 Mb.
#768599
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   321
Bog'liq
591c3149ad5ef

УМУМИЙ ФИЗИКАНИНГ БЎЛИМЛАРИДАН ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТЛАРИ 
ЎТКАЗИШДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ 
А.К.Сабиров (ТАЙЛҚЭИ), 
Д.К.Джумабаев (ТАЙЛҚЭИ) 
 
Институтларнинг «Физика» бакалавриат таълим йўналишларида умумий 
физиканинг механиха, молекуляр физика, электромагнетизм, оптика, атом ва ядро физикаси 
бўлимларидан ўтказиладиган лаборатория машғулотлари талабалар томонидан физикавий 
билимларни эгаллашнинг муҳим шаклларидан бири ҳисобланади. 
Лаборатория машғулотларида талабалар анъанавий физикавий экспериментал 
қурилмалар билан ишлаш, уларда экспериментлар ўтказиш ва экспериментнинг 
натижаларини математик усуллар билан қайта ишлашни,эҳтимоллик назарияси 
элементларини тадбиқ этган ҳолда ҳатоликларни ҳисоблашни ўрганадилар. 
Талабалар лаборатория ишларини анъанавий усуллар билан реал физикавий 
қурилмаларда бажариш жароёнида ҳар хил электромагнит ўлчов асбобларидан қайд этувчи 
асбоблар сифатида фойдаланадилар. Электромагнит ўлчов асбоблари ўзига ҳос ўлчаш 
аниқлиги даражасига эга,шу сабабли экспериментда натижалар маълум ҳатолик билан 
аниқланади. 
Анъанавий усулда лаборатория ишларини бажариш ўзига ҳос методик 
афзалликларгаэга, яъни у ҳолда талабаларда реал қурилмаларда мустақил эксперимент 
ўтказиш, экспериментал методларни ўрганиш ва олинган натижаларни математик 
усулларда қайта ишлаш каби муҳим касбий малакаларни эгаллайдилар. 
Анъанавий усулда лаборатория экспериментини ўтказиш вақти лаборатория 
машғулоти учун ажратилган вақт билан белгиланганлиги сабабли бир усулда кўп марта 
эксперимент ўтказишга вақт етмайди бу эса статистик усуллар билан натижани 
аниқлашда,ундан ташқари экспериментал натижаларнинг ўлчаниш аниқлиги эса ўлчов 
асбоблари аниқлик даражаси билан чекланганлигидан қўшимча экспериментал ҳатоликлар 
ҳатолик микдори орттиради. 
Анъанавий усуллар билан лаборатория ишларини бажариш жараёнида 
компьютерларнинг имкониятларидан ҳам фойдаланиш юқорида таъкидланган 
камчиликларни камайтиришга ва экспериментларни ўтказишда янги техникавий 
имкониятлардан фойдаланишга шароит яратади. 
Ҳозирги вақтда Республикамиз олий ўқув юртлари замонавий русумдаги 
компьютерлар билан тўла таъминланганлигидан, кўпчилик талабаларнинг компьютердан 
тўла фойдаланиш малакасига эгалигидан, физикадан лаборатория машғулотларида 


77 
анъанавий лаборатория қурилмаларини компьютерлар билан биргаликда ишлатиш 
методини қўллаш мақсадга мувофиқ. 
Анъанавий лаборатория қурилмаларида компьютердан фойдаланган ҳолда 
физикадан лаборатория машғулотларини ўтказишда иккита методга алоҳида эътиборни 
қаратамиз. 
1. Физикавий экспериментларни математик моделлаштиршда компьютерлардан 
фойдаланиш. 
Механика курсида мажбурий тебранма ҳаракатларни ўрганишга оид лаборатория 
ишларини бажаришда бу усулдан фойдаланиш яхши самара беради. Масалан, сўнувчи 
мажбурий тебранишларни ўрганишда экспериментнинг асосий параметрлари ҳисобланган 
муҳитнинг қаршилик коэффициенти ва маятникнинг оғиш бурчаги қийматларини 
компьютердан фойдаланиб кенг интервалда ўзгартириш имконияти талабалар томонидан 
олинаётган экспериментал натижаларнинг аниқлигини оширишга ва ҳар бир параметрни 
кўп марта ўлчаш имкониятини яратади. Ундан ташқари бу усулни қўлланганда талабалар 
математик моделлаштириш методини чуқурроқ тушуниб олади, анъанавий экспериментал 
қурилмаларда олинган натижалар билан бу натижаларни таққослаш имкониятига ҳам эга 
бўладилар[1,2,3]. 
2. Иккинчи методда анъанавий лаборатория қурилмаларида ишни бажаришда 
компъютердан қайд этувчи қурилма сифатида фойдаланилади. 
Бу услубни қўллашда талабалар компьютердаги ўлчов асбобларидан фойдаланиб 
техникавий имкониятларни кенгайтириш, жадваллар ва графикларни тўғридан-тўғри 
компьютерда тайёрлаш, ўлчаш натижалариниқисқа вақт ичида қайта ишлашга 
ўрганадиларва бу соҳада етарли малакага эга бўладилар. 
Бу методларни физиканинг бошқа бўлимларда масалан: электромагнетизм бўлимида 
электромагнит индукция ҳодисасини ўрганиш, молекуляр физикада иссикдик сиғимлари 
нисбатини аниқлашга оид лаборатория ҳам тадбиқ этиш мумкин. Лаборатория ишларини 
бажаришда компьютерлардан фойдаланиш талабаларга мустақил ишлашга кенг имконият 
яратиб беради. 
Талабалар дарсликлар ва бошқа қўлланмалардан лаборатория ишлари назарияларига 
оид мавзуларни ўрганиш жараёнида, компьютерлар ёрдамида лаборатория ишларини ҳамда 
мустақил топшириқларни бажаришларига имконият яратилади. 

Download 7,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   321




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish