Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ



Download 4,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/87
Sana28.05.2022
Hajmi4,05 Mb.
#614253
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   87
Bog'liq
28-29-aprel

 
СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ 
Ш.А. Садуллаева (доцент, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ) 
Р.Ф. Худойбердиев (стажёр-тадқиқотчи, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги 
ТАТУ) 
Бугунги кунда мамлакатимизда жорий этилаётган замонавий рақамли 
технологиялар шубҳасиз юридик ва жисмоний шахсларга қатор қулайликлар ва 
имкониятлар эшигини очмоқда. Мазкур жараён билан бир қаторда cўнги 
йилларда сунъий интеллект соҳасига бўлган қизиқиш ҳам ортиб бормоқда. 
Олимларнинг таърифига кўра, 
сунъий интеллект
инсоннинг мантиқий ва 
ижодий функцияларини бажарувчи интеллектуал сунъий тизимдир. Сунъий 
интелект ҳозирги ахборот асрида ниҳоятда долзарб бўлиб, инсоният сунъий 
интеллект орқали ХХI асрнинг глобал муаммоларига илм-фанда янги 
имкониятларни кашф этиш йўли билан ижобий ечимларни топади. Шунингдек, 
бу таълим, тиббиёт, энергетика, қишлоқ ҳўжалиги, шаҳарсозлик ва бошқа барча 
соҳаларда сифатли хизмат кўрсатиш имкониятларини оширади. 


138 
Cўнги йилларда сунъий интеллект иловалари ёки эксперт тизимларини ҳар 
бир соҳада самарали фойдаланиш имкониятларини ишлаб чиқиш устида 
изланишлар олиб борилмоқда. Сунъий интеллектни ривожлантиришда олий 
таълим муассасаларининг ўрни йилдан-йилга ортиб бормоқда. 2019-йил якуни 
бўйича Хитой ўзининг олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари билан 
дунё мамлакатлари ичида дастлабки 10 таликда етакчиликни қўлга киритди. 
Кейинги ўринларни Корея, АҚШ, Япония ва Европа давлатлари эгаллаган. 
Умуман, дунёда сунъий интеллектга талаб ва унинг қўлланилиш соҳаси ҳам 
ортмоқда. Бунда энг долзарб масалалардан бири – мамлакатимизда сунъий 
интеллект технологияларини кенг жорий этиш ва уларни самарали қўллаш 
ҳисобланади. 
Мазкур йўналишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 
5 октябрдаги ““Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни 
самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 6079-сонли фармони 
қабул қилинди. Фармон мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни фаол 
ривожлантириш, барча тармоқлар ва соҳаларда, энг аввало, давлат бошқаруви, 
таълим, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалигида замонавий ахборот-
коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича комплекс чора-
тадбирларни амалга ошириш мақсадида қабул қилинган. Ундан ташқари 
рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари сифатида 
ишчи жойларни босқичма-босқич автоматлаштириш ҳамда ишлаб чиқариш 
жараёнларини роботлаштириш, шунингдек, сунъий интеллект технология-
ларини жорий этиш, саноат корхоналарида жорий этилаётган ишлаб чиқариш 
ва бошқарув жараёнларини автоматлаштириш (ERP, MES, SCADA ва 
бошқалар), роботлаштириш, “Интернет буюмлар”, “сунъий интеллект” каби 
технологияларнинг дастурий маҳсулот қисмини 2027-йилга келиб, аппарат 
қисмини эса 2030-йилга келиб давлат-хусусий шериклик асосида маҳаллий-
лаштириш зарурлиги кўрсатиб ўтилган.
Мазкур қарорнинг мантиқий давоми сифатида, Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2021 йил 17 февралдаги “Сунъий интеллект технологияларини 
жадал жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги 4996-сонли Қарори қабул қилинди. Қарор “Рақамли Ўзбекистон – 
2030” Стратегиясига мувофиқ ҳамда сунъий интеллект технологияларини 
жадал жорий этиш ва уларни мамлакатимизда кенг қўллаш, рақамли 
маълумотлардан фойдаланиш имкониятини ва уларнинг юқори сифатини 
таъминлаш, ушбу соҳада малакали кадрлар тайёрлаш учун қулай шарт-
шароитлар яратиш мақсадида қабул қилинган. 
Хусусан, электрон ҳукумат тизимини такомиллаштириш, дастурий 
маҳсулотлар ва ахборот технологияларининг маҳаллий бозорини янада 
ривожлантириш, республиканинг барча ҳудудларида ИТ-паркларни ташкил 
этиш, шунингдек, соҳани малакали кадрлар билан таъминлашни кўзда тутувчи 
220 дан ортиқ устувор лойиҳаларни амалга ошириш бошланган. 


139 
Бундан 
ташқари, 
40 
дан 
ортиқ 
ахборот 
тизимлари 
билан 
интегратсиялашган геопортални ишга тушириш, жамоат транспорти ва 
коммунал инфратузилмани бошқаришнинг ахборот тизимини яратиш, 
ижтимоий соҳани рақамлаштириш ва кейинчалик ушбу тажрибани бошқа 
ҳудудларда жорий қилишни назарда тутувчи “Рақамли Тошкент” комплекс 
дастури амалга оширилмоқда. 
“Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси 1-иловасига мувофиқ 2020-2022-
йилларда ҳудуд ва тармоқларни рақамли трансформатсия қилиш доирасида: 
аҳоли пунктларини Интернет тармоғига улаш даражаси, шу жумладан кенг 
полосали уланиш портларини 2,5 миллионгача кўпайтириш, 20 минг километр 
оптик-толали алоқа линияларини қуриш ва мобил алоқа тармоқларини 
ривожлантириш орқали 78 фоиздан 95 фоизга етказилади; 
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг турли соҳаларида 
400 дан ортиқ ахборот тизимлари, электрон хизматлар ва бошқа дастурий 
маҳсулотлар жорий этилади; 
иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларидаги корхоналарда бошқарув, 
ишлаб чиқариш ва логистика жараёнларини автоматлаштириш бўйича 280 дан 
ортиқ ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотлар жорий этилади. 
“Рақамли Ўзбекистон - 2030” Стратегиясига мувофиқ ҳамда сунъий 
интеллект технологияларини жадал жорий этиш ва уларни мамлакатимизда 
кенг қўллаш, рақамли маълумотлардан фойдаланиш имкониятини ва уларнинг 
юқори сифатини таъминлаш, ушбу соҳада малакали кадрлар тайёрлаш учун 
қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида қуйидаги асосий устувор йўналиш-
ларни назарда тутувчи 2021-2022-йилларда сунъий интеллект техноло-
гияларини ўрганиш ва жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури мувофиқ: 
сунъий интеллектни қўллашнинг асосий йўналишлари ва тамойилларини, 
шунингдек, яқин ва узоқ истиқболда ушбу соҳани комплекс шакллантириш 
учун шарт-шароитларни белгиловчи Сунъий интеллектни ривожлантириш 
стратегиясини ишлаб чиқиш. Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада, 
давлат бошқаруви тизимида сунъий интеллект технологияларини ишлаб чиқиш 
ва улардан фойдаланишда ягона талаблар, жавобгарлик, хавфсизлик ва 
шаффофликни белгиловчи норматив-ҳуқуқий базани ишлаб чиқиш; 
аҳоли манфаатлари йўлида давлат хизматлари кўрсатиш сифатини 
яхшилаш, шунингдек, маълумотларни қайта ишлашда давлат органларининг 
самарадорлигини ошириш учун сунъий интеллект технологияларидан кенг 
фойдаланиш; 
фойдали технологик ечимларни ишлаб чиқиш бўйича фундаментал ва 
амалий илмий тадқиқотларни ўтказиш ва уларни кейинчалик тижоратлаш-
тиришни рағбатлантирувчи сунъий интеллект соҳасида инновацион ишланма-
ларнинг маҳаллий экотизимини яратиш;
сунъий интеллект технологияларини қўлловчи дастурий таъминот ишлаб 
чиқувчиларига рақамли маълумотлардан фойдаланиш учун шароит яратиш, 


140 
шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг тегишли маълумотларини 
тезкор рақамлаштиришни таъминлаш; 
сунъий интеллект соҳасидаги илмий ишлар ва ишланмаларнинг инвести-
цион жозибадорлигини шакллантириш, шу жумладан товарларнинг (иш ва 
хизматларнинг) ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошлигини ошириш. 
Маҳаллий корхоналар ва мутахассисларнинг сунъий интеллект соҳасидаги 
ахборот ресурслари ва билимлардан фойдаланиш имкониятини таъминлаш, 
шунингдек, зарур таълим муҳитини ривожлантириш; 
қўшма халқаро тадқиқот фаолиятини амалга ошириш, кадрлар тайёрлаш ва 
уларнинг малакасини ошириш, республикамизнинг нуфузли рейтинглар ва 
индексларда позитсиясини яхшилаш мақсадида сунъий интеллект ва уни 
қўллаш технологиялари соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш асосий 
мақсад қилиб қўйилган. 
Устувор тармоқлар ва соҳаларда, шу жумладан Дастурий маҳсулотлар ва 
ахборот технологиялари технологик парки резидентларини жалб қилган ҳолда 
Сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича 2021-2022-йилларда 
амалга ошириладиган тажриба-синов лойиҳалар рўйхати хам тасдиқланган. 

Download 4,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish