Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги



Download 10,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/244
Sana21.02.2022
Hajmi10,07 Mb.
#79225
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   244
Bog'liq
иктисодиётда АКТ

Foydalanilgn adabiyotlar: 
 
1. O’zbekiston Respublikasi Prezidentining “Axborot-kommunikatsiya texnologiylarini yanada 
rivojlantirishga oid qo’shimcha chora-tadbirlar to’g’risida”gi qarori. 
2. O’zbekiston Respublikasi Prezidentining “Elektron tijorat” to’g’risidagi qonuni. 
3. “Elektron tijorat” to’g’risidagi O’zbekiston Respublikasi qonuniga o’zgartirish va 
qo’shimchalar kiritish haqqida. 
ОТМЛАР ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ “ВАҚТ МЕЪЁРЛАРИ”НИ 
МОНИТОРИНГ ҚИЛУВЧИ ТИЗИМ БАЗАСИНИНГ ЯРАТИЛИШ МАСАЛАЛАРИ 
 
А.А.Тилепова (ТАТУ Нукус филиали “Дастурийи инжиниринги” кафедраси ассистенти ) 
 
Ахборот коммуникация технологиялар (АКТ) таълим тизимининг ажралмас 
қисмига айланиб қолган десак муболаға бўлмайди. Ҳозирги кунда таълим соҳасида турли 
платформалардаги таълим берувчи (Moodle), таълим ресурсларини шакллантирувчи 
(library, iSpring) ва бошқарув (ec, edekanat, inter-vuz) каби тизимлари аллақачон ўз 
самарадорликларини бериб келмоқда. Албатта бундай тизимларнинг жорий этилиши 
“Электрон ҳукумат” тизимида “Таълим” лойиҳасининг кичик бир элементидир. Мисол 
учун олий таълим муассасалари (ОТМ) фаолиятида кўплаган лойихаларнинг мақсади 
талабалар ва ўқитувчилар базаси, давомат, дарс жадвали, рейтинг, кутубхона ва ресурлар 
жамланмаси, автоматлашган масофавий бошқарув тизимлари бўлиб ҳисобланади.
Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув, илмий-
методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар 
юкламасини аниқлаш қоидаларини замонавий талаблар асосида белгилаш учун Олий ва 
ўрта махсус таълим вазирининг 2015 йил 9 сентябрдаги “Олий таълим муассасаси 
профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-
методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар юкламасини аниқлаш қоидаларини 
тасдиқлаш тўғрисида”ги 5-2015-сон буйруғи] чиқди. 
Мазкур буйруқда профессор-ўқитувчиларнинг йиллик 1540 соатли ишлар ҳажмини 
ҳисоблашдаги “вақт меъёрлари”ни тартибга солади. “Вақт меъёрлари” асосан бешта 
бўлимга ажратилган бўлиб, ҳар бир бўлимнинг ўзига тегишли бандлари (умумий 63 та 
банд) 
мавжуд. 
Яъни, 
кафедра 
профессор-ўқитувчилари 
ўртасида 
ишларни 
нормалаштириш бўйича 16 бандли ўқув ишларига 50-70%, 20 бандли илмий-методик 
ишларига 
5-10%,


135 
9 бандли илмий-тадқиқот ишларига 15-20%, 10 бандли ташкилий-методик ишларига 5-
10% ҳамда 8 банддан иборат маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишларига 10-15% тақсимоти 
тавсия этилади. 
“Вақт меъёрлари”даги бўлимларга ажратилган соатларни тақсимоти ва улардаги 
бандлар ОЎТМВдаги қоидалар ҳисобга олинган ҳолда турли ОТМ учун турлича бўлиши 
мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда яратилган тизимнинг функционаллик жихатларини 
ошириш лозим ҳамда уларни қуйидагича синфлаштириб оламиз: 
1. Вазирлик томонидан қўйилган асосий Қоидалардан иборат бандлар; 
2. ОТМ томонидан киритилган бандлар; 
3. Лозим бўлганда фойдаланувчи томонидан киритилган бандлар. 
Ҳар қандай мақсадга йўналтирилган ахборот тизимнинг номи бўлганидек, биз ҳам 
яратиладиган дастурий таъминотга “BES-1540”, яъни таълим тизими учун электрон 
хизматлар базаси (bases electron services – BES) деб номладик. Мазкур тизим: 
1) профессор-ўқитувчилари йиллик шахсий юкламаси “вақт меъёрлари” бўйича 
режалаштириш; 
2) режани бажарилишини ўқув йили даврида асословчи ҳужжатлар билан киритиб 
бориш; 
3) шахсий иш режасини бажарилиши бўйича автоматик равишда вақтлар кесимида 
ҳисобот тайёрлаш; 
4) профессор-ўқитувчилар шахсий маълумотномасини, илмий услубий ишларини 
тахрирлаш, тегишли шакл ва андозада ҳисоботларни DOCX форматига экспорт 
қилиш; 
5) ўқитувчилар, кафедралар кесимида “вақт меъёрлари”ни бажарилиши бўйича турли 
ҳисоботлар тайёрлаш ва мониторинг қилиш мумкин. 
“BES-1540” тизимининг асосий фойдаланувчилари ОТМдаги профессор-
ўқитувчилар, кафедра мудири, факультет декани, ўқув-методик бўлими, ходимлар бўлими 
ва “ички назорат ва мониторинг” бўлим, шунингдек, йўналишлари бўйича назорат 
қилувчи жавобгарли шахсларнинг вазифалари ҳуқуқий имкониятларига эга. “BES-1540” 
тизими бўлимлар ва блоклардан ташкил топган. Маълумотлар ўзбек, қорақалпоқ ва рус 
тилларида берилиб, фойдаланувчи уларни ажлатилган бўлимлар тартибида танлаши
мумкин. Ҳар бир бўлим бандлардан иборат. Тизимнинг «Ходимлар бўлими» - асосан 
иккита модул билан ишлаш имкониятига эга, яъни “Умумий маълумотлар” модули ва 
“Ҳисобга олиш” модули. “Умумий маълумотлар” модули - ОТМнинг ички тузилмаси ва 
объектлари ҳақидаги маълумотлари билан ишлаш учун асосланган. “BES-1540”умумий 
маълумотларни тизимдаги ОТМ админстратори ёки рухсат этилган «Ходимлар бўлими» 
томонидан уч тилда киритилади ва ундаги маълумотлар қуйидагилардан иборат бўлади 
(1-расм): 
1) ОТМ ҳақидаги маълумот (паспорт маълумоти, боғланиш, ва ҳ.к.); 
2) Бошқарув органи (ректорат); 
3) Бўлимлар ва марказлар (Ўқув бўлими, Ходимлар бўлими ва ҳ.к.); 
4) Факультетлар; 
5) Кафедралар; 
6) Мутахассисликлар; 
Ўқув бўлими: Таркибий бўлимдаги шахслар асосан “Вақт меъёрлари”даги асосий 
бандларни ҳамда бандлардаги ҳисоблашларни киритиши ва таҳрирлаши, шунингдек, 
ишчи ўқув режа (ИЎР) билан ишлайди. Профессор-ўқитувчилар (ПЎ) ва кафедралар 
бўйича “Вақт меъёрлари”ни бажарилиши бўйича умумий ҳисоботларни тайёрлайди. 


136 
1-расм Тизимнинг умумий кўрниши. 
Профессор-ўқитувчилар: “Вақт меъёрлари”нинг ҳар бир банди бўйича йилнинг 
бошида ўз шахсий режасини шакллантиради. Ўқув йили давомида мазкур режанинг 
бажарилиши бўйича бандлар бўйича маълумотларини киритиб боради (2-расм). Ярим 
йиллик, йиллик ҳисоботларни шакллантириш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, 
шахсий “Маълумотнома”, “Илмий ижодий фаолияти” каби ҳисоботларни автоматик 
шакллантириши мумкин.
2-расм Бандлар бўлими. 
Юқорида қараб ўтилган “BES-1540”– олий таълим муассасалари профессор-
ўқитувчиларининг ўқув йилидаги шахсий иш режасини бажарилишини тизимли 
мониторинг юритувчи дастурий таъминот бугунги кунда ишлаб чиқилиб, интернет 
тармоғида 
www.1540.inter-edu.uz 
манзилига жойлаштирилган.
“BES-1540” ахборот тизими тест режимида ТАТУ Нукус филиали профессор-
ўқитувчилари базасида йиллик шахсий юкламаси бажарилиши мониторинг қилиш бўйича 
тадбиқ қилинган. 

Download 10,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish