Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги



Download 10,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/244
Sana21.02.2022
Hajmi10,07 Mb.
#79225
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   244
Bog'liq
иктисодиётда АКТ

 



 
 
 
 
 
 
 
 
 
1-ШЎЪБА.
 
“ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТ” ВА 
“ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТ” ТИЗИМИНИ 
ЖОРИЙ ЭТИШ МУАММОЛАРИ 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 



ЎЗБЕКИСТОНДА ИНТЕРАКТИВ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИНГ 
РИВОЖЛАНИШИ 
 
Гулямов С. С. (Давлат статистика қўмитаси Кадрларни қайта тайёрлаш ва 
статистика тадқиқотлари Маркази, АКТ ва БҲ кафедраси мудири, академик) 
Акбарова М. Р. (Давлат статистика қўмитаси Кадрларни қайта тайёрлаш ва 
статистика тадқиқотлари Маркази, АКТ ва БҲ кафедраси катта ўқитувчиси) 
 
Бугунги кунда «Электрон ҳукумат» тизими бутун дунёда, шу жумладан 
Ўзбекистонда кенг ривожланаётган тизим ҳисобланади. 
Бу тизим фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ва давлат ҳокимияти органларига 
аввалдан шаклланган давлат хизматларини кўрсатишда замонавий ахборот коммуникация 
технологияларидан фойдаланишни кўзда тутади. 
Мамлакатимизда интерактив давлат хизматларини жисмоний ва юридик шахсларга 
давлат органларининг веб-сайтлари ва республика ҳукумати портали орқали тақдим этиш 
учун ахборот-коммуникация технологиялари жорий этиш кенг йўлга қўйилган.
Ҳозирги кунга қадар «Электрон ҳукумат» тизимининг бир қанча лойиҳалари 
самарали амалга оширилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг «Gov.uz» 
портали ташкилотлар, юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги электрон ахборот 
муносабатларининг самарали дастаги ҳисобланади.
Ҳар бир фуқаро ёки юридик шахс вакили мазкур порталдан Ўзбекистон давлат 
ҳокимияти ҳақида тўлиқ маълумот олиши, шунингдек, у орқали муайян ҳукумат органига 
электрон шаклда бевосита расмий сўров юбориши мумкин. 
2013 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари 
портали Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали доирасида, 
шу жумладан «бир дарча» режимида фаолият кўрсатмоқда.
Ягона портал давлат органлари томонидан кўрсатиладиган, шу жумладан пулли 
асосда кўрсатиладиган интерактив давлат хизматларидан эркин фойдаланишнинг ягона 
нуқтаси ҳисобланади.
Ягона порталнинг асосий вазифалари:
фойдаланувчиларга давлат органларига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш учун 
имконият бериш;
фойдаланувчиларни ахборот-коммуникация технологиялари цоҳасидаги бошқа 
лойиҳалар билан интеграциялаш;
фойдаланувчиларнинг давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлиги цамарадорлигини 
ошириш; давлат органларига мурожаат қилинганда фойдаланувчилар учун бюрократик 
тўсиқларни қисқартириш ва уларни бартараф этиш; 
«электрон ҳукумат»ни янада ривожлантириш ва давлат бошқарувига замонавий 
ахборот технологияларини жорий этишда кўмаклашиш.
Ягона портал замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш асосида 
интерактив давлат хизматлари олишда фойдаланувчининг шарт-шароитларини 
ривожлантириш ва имкониятларини кенгайтириш учун мўлжалланган.
Ягона портал орқали фойдаланувчига бир томонлама ва икки томонлама шаклдаги 
интерактив давлат хизматлари, шунингдек давлат органлари томонидан кўрсатиладиган 
транзаксион хизматлар кўрсатилади. 2017 йил 1 феврал ҳолатига кўра, порталга келиб 
тушган мурожаатлар сони 1036278 тани ташкил этди.
1
2013 йилда яна бир портал «E-kommunal.uz» ишга тушди. Бу портал уй-жой 
коммунал хизматлари соҳасидаги умумий ахборот инфратузилмаси бўлиб, у аҳоли, 
назорат органлари ва уй-жой мулкдорлари ширкатлари, шунингдек, коммунал хизматлар 
ўртасида ахборот алмашинувини соддалаштиради.
1
My.gov.uz – Ягона интерактив давлат хизматлари портали 



Портал орқали фойдаланувчилар коммунал хизматларининг амалдаги тарифлари 
бўйича электрон калькулятор ёрдамидан фойдаланишлари, шахсий хисоб рақамларини 
киритиб, балансларини текшириб олишлари, қарздорлик мавжуд бўлган ҳолларда тўловни 
онлайн усулда амалга оширишлари мумкин. 2016 йил ҳолатига кўра сайтга 2518 та 
мурожаат келиб тушган.
2
Бугунги кунда статистика, солиқ ва бошқа молиявий ҳисоботларни тадбиркорлик 
субъектларидан электрон кўринишда йиғиш ва қайта ишлаш тизими ҳам тобора 
ривожланиб бормоқда. Хусусан, Давлат солиқ қўмитасининг «soliq.uz» сайтидан ҳар 
қандай солиқ тўловчи – юридик ва жисмоний шахслар – маслаҳат олиши, электрон 
кўринишда солиқ ҳисоботи ёки даромадлар ҳақида декларация топшириши, ўз СТИРини 
тасдиқлатиши мумкин. 
Бугунги кунда давлат статистика қўмитаси расмий сайти www.stat.uz орқали 11 та 
интерактив давлат хизматини кўрсатмоқда. Давлат статистика ҳисоботларини электрон 
шаклда 
тақдим 
этиш, 
Ўзбекистон 
Респуликасини 
ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантиришнинг амалда қарор топган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари 
тўғрисида ахборотлар тақдим этиш, корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат 
регистри бўйича ахборотларни тақдим этиш, давлат статистика ҳисоботлари шакллари 
бланкаларини тақдим этиш, статистик классификаторлар бўйича ахборотлар тақдим этиш 
ва шу каби бошқа хизматлар шулар жумласидандир.
Ҳозирги кунда давлат органларида фойдаланувчиларни қизиқтириши мумкин бўлган 
улкан ахборот ресурслари массивлари шаклланган.
Давлат органларининг ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ахборотларини очиқ 
маълумотлар сифатида эълон қилиниши очиқ давлат бошқарувининг асосидир.
Очиқ маълумотларнинг эълон қилиниши ва улардан фойдалана олиш 
имкониятининг яратилиши туфайли давлат органлари фаолиятининг шаффофлиги, 
жамоат назоратини амалга ошириш имкони, шунингдек жисмоний шахслар ва 
тадбиркорлар учун янги хизматлар яратилиши таъминланади.
Давлат органлари фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ва ахборотларни очиқ 
маълумотлар кўринишида эълон қилиниши улардан турли ахборот ресурсларини 
шакллантиришда манбаа сифатида ва ахборот тизимларини, шунингдек, ҳам давлат 
органлари, ҳам тадбиркорлик субъектлари учун хизмат ва иловалар яратишда 
фойдаланиш мумкин.
Интернет тармоғида очиқ маълумотлар учун "ягона нуқта" вазифасини бажарувчи 
Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар портали ишга туширилган бўлиб, унинг 
асосий мақсади қайта ишлаш ва таҳлил қилиш учун мос форматларда давлат органлари 
фаолияти тўғрисида маълумотларни тақдим этишдан иборат.
Портал Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 августда 
қабул қилинган 232-сон қарори асосида фаолият юритади. 
Бугунги кунга келиб, порталдаги маълумотлар сони 2216 тани, маълумотни 
порталга тақдим этган ташкилотлар сони 120 тани ташкил этиб, 737757 та файл 
фойдаланувчилар томонидан юклаб олинган.
3
Аҳолининг ҳуқуқ ижодкорлиги жараёнидаги иштироки фуқаролик жамиятининг 
ўзига хос белгисидир.
Бугунги кунда замонавий ахборот коммуникацияси технологиялари ҳар бир 
фуқарога давлат бошқарувида иштирок этишнинг деярли барча босқичларида қатнашиш 
имконини яратиб бера олади, ҳуқуқ ижодкорлиги ҳам шулар жумласидандир. 
Мамлакатимизда сўнгги йилларда давлат бошқарувини демоклаштириш ва 
фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш борасида амалга оширилган лойихалар 
қаторига Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси 
Regulation.gov.uz
порталини мисол келтириш мумкин.
2
E-kommunal - Коммунал хўжалик ва уй-жой фонди портали 
3
Data.gov.uz - Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар портали 



Портал Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 328-сон қарорига 
асосан ишлаб чиқилган бўлиб, Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизимининг 
биринчи талқинидир.
Порталнинг асосий мақсади муаммони, уни тартибга солишнинг мақсади ва мавжуд 
ечимини таҳлил қилиш орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилишда вужудга 
келиши мумкин бўлган ижобий ва салбий оқибатларни аниқлаш;
ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида ва қабул қилинган 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида 
коррупция, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилиши учун шароит яратадиган, 
тадбиркорлик субъектлари учун ортиқча маъмурий ҳамда бошқа чекловларни жорий 
этадиган ёки жорий этишга шароит яратадиган қоидаларни аниқлаш;
тадбиркорлик субъектларида асоссиз харажатлар пайдо бўлишига олиб келувчи 
қоидаларни аниқлашдан иборат.
Порталда давлат органлари томонидан ишлаб чиқилган тадбиркорлик фаолиятига 
алоқадор қонун ҳужжатларининг лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар жойлаштирилиб, рўйҳатдан ўтган барча фойдаланувчилар мазкур ҳужжатлар 
борасида ўз таклифларини бериш имконияти яратилган. Келтирилган таклифлар қонун 
ҳужжати лойиҳаси ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни жойлаштирган 
давлат орган томонидан ўрганиб чиқилиб қабул қилинади ёки асослантирилган рад 
жавоби берилади.
Фойдаланувчилар жойлаштирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар борасида нафақат 
моддама-модда ўз таклифларини билдиришлари балки, мазкур ҳужжатлар борасида ўз 
фикр-мулоҳазаларини билдириб маҳсус сўровномани тўлдиришлари ҳам мумкин. 
Сўровнома Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизимини ва мазкур Портални 
янада ривожлантиришда катта аҳамиятга эга. 
Бугунги кунга келиб мухокама учун тақдим этилган қонун лойихалари сони 1149 
тани ташкил этиб, муҳокамаси якунланган лойихалар 901 тани, мухокама жараёнидаги 
лойихалар сони 51 тани ташкил этади.
4
Электрон хукумат соҳасида амалга оширилаётган лойихалар, йўлга қўйилаётган 
интерактив давлат хизматлари тизимини янада ривожлантириш учун хизмат қилмоқда. 
Фойдаланилган адабиётлар 
1. Regulation.gov.uz - Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг 
муҳокамаси портали 
2. Data.gov.uz - Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар портали 
3. My.gov.uz – Ягона интерактив давлат хизматлари портали 
4. 
1
E-kommunal - Коммунал хўжалик ва уй-жой фонди портали 

Download 10,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish