ЭЛЕКТРОН РАҚАМЛИ ИМЗОДАН ФОЙДАЛАНГАН ҲОЛДА ДАВЛАТ
СТАТИСТИКА ҲИСОБОТЛАРИНИ ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА ТАҚДИМ ЭТИШ
Акбарова М.Р. (Давлат статистика қўмитаси Кадрларни қайта тайёрлаш ва
статистика тадқиқотлари Маркази, АКТ ва БҲ кафедраси катта ўқитувчиси)
Мустақиллик йилларида ҳукуматимиз томонидан мамлакатимизда тадбиркорликни
юритиш учун ҳар томонлама қулай бўлган бизнес ва инвестиция муҳитини яратиш, шу
жумладан ҳуқуқий-меъёрий базани такомиллаштириш, кичик бизнес субъектлари ҳамда
хорижий инвесторлар учун яратилаётган имтиёз ва янгиликларнинг яхлитлигини
4
Regulation.gov.uz - Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси портали
7
таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва юритишда юзага келаётган бюрократик
ғов ва тўсиқларга барҳам бериш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.
Сўнгги йилларда қабул қилинган қонунлар, фармонлар ва қарорлар асосида
тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олишнинг соддалаштирилган тартиби жорий
этилди, тадбиркорларга нисбатан ҳар қандай санкциялар суд қарорига биноан
қўлланилиши белгиланди, шунингдек, ҳисобот тақдим этишнинг шакл ва турлари,
тадбиркорлар фаолиятига асоссиз аралашув ва текширишлар сони кескин қисқартирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги “Статистик, солиқ,
молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-
таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4453-сонли
Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек статистик ҳисоботни электрон кўринишда
йиғиш тизимини такомиллаштириш ва модернизациялаш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан “eStat 2.0”дастури ишлаб чиқилди.
Бу дастур давлат статистика қўмитасига давлат статистика ҳисоботларини электрон
кўринишда электрон рақамли имзо(ЭРИ) билан тасдиқланган ҳолда Интернет орқали
юбориш имконини беради.
Бу дастур ҳисобот топширувчилар учун ҳам ҳисобот қабул қилувчилар учун ҳам
қатор қулайликлар яратади. Ҳисобот топширувчилар ўз иш жойларида ҳисоботларни
электрон усулда тўлдириб, уларни Интернет орқали статистика органларига юборадилар.
Бу эса мижозларни статистика органларига шахсан ташриф буюришдан ҳалос этади.
Демак, йўлга ва навбат кутишга кетадиган вақт, шу билан бир қаторда, статистика
ҳисоботларини тўлдиришга кетадиган меҳнат ҳаражатлари ҳам тежалади. Тизимнинг яна
бир ўзига хос жиҳати шундан иборатки, ҳисобот топширувчи ҳисобот шаклини тўғри
тўлдирмагунча юбориш имкониятига эга бўлмайди. Яъни тизим арифметик ва мантиқий
назорат қилиш функциясига эга. Бу эса ҳисобот топширувчиларга ҳисоботларни хатосиз
тўлдириш имкониятини беради. Электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳисобот
шифрланган ҳолда Интернетдан юборилади ва бу маълумот узатиш хафвсизлиги тўлиқ
таъминлайди.
Интернет тармоғи орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон
ҳужжат кўринишида давлат статистика ҳисоботини тақдим этиш тартибини белгилаш
мақсадида Давлат статистика қўмитаси томонидан 2013 йил 24 июндаги 3-мб-сон
қарорига асосан Электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон шаклда давлат
статистика ҳисоботини тақдим этиш тартиби тўғрисида Низом ишлаб чиқилган.
Низомга кўра, статистика ҳисоботини электрон шаклда тақдим этиш респондентнинг
ўз хоҳишига кўра ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда амалга
оширилиши мумкин.
Статистика ҳисоботларини электрон шаклда тақдим этувчи респондентлар, уларнинг
қоғоз шаклида нусхасини тақдим этишга мажбур эмас. Статистика ҳисоботларини
электрон шаклда тақдим этмайдиган респондентлар учун, уларни қоғоз шаклида, тегишли
статистика органига тақдим этишнинг амалдаги тартиби сақланиб қолинади. Статистика
ҳисоботини киритиш, қайта ишлаш, текшириш, жўнатиш ва сақлаш бўйича махсус
дастурий таъминот ва электрон намуна Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика
қўмитасининг расмий сайти (www.stat.uz) орқали бепул тақдим этилади.
5
Ҳисоботларни электрон шаклда тақдим этиш учун ташкилот ва корхоналардан
қуйидагилар талаб қилинади:
Интернет тармоғига уланган бўлиши;
5
Электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон шаклда давлат статистика
ҳисоботини тақдим этиш тартиби тўғрисида Низом. 24.06.2013й.
8
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг янги технологиялар илмий-
ахборот марказининг электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатдан ўтказиш маркази
томонидан берилган электрон рақамли имзога эга бўлиши;
Давлат статистика қўмитасининг
www.stat.uz
расмий сайтидан махсус дастурий
таъминотни кўчириб олиши ва ўз компютерига ўрнатиши;
ҳисоботни тўлдириши, ҳамда арифметик ва мантиқий хатоларнинг текширувини
ўтказиши;
ҳисоботни юбориши керак бўлади. Дастур автоматик тарзда флешкадаги ЭРИ
калитларини топади, ҳисоботни имзолайди, маълумотларни шифрлайди ва ДСҚ серверига
юборади.
Электрон кўринишдаги давлат статистика ҳисоботларини йиғиш тизимининг
авзалликлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
ҳисобот топшириш учун вақт тежалади;
ҳисобот шаклларни талабларга мос равишда тўғри тўлдиришни бошланғич
назорати ҳисобига хатолар сонини камаяди;
дастурда тўлдирилган статистик ҳисоботларни чоп этиш мумкин;
ҳисобот шаклларини тез ва ўз вақтида янгилаш имконияти;
юборилаётган ахборотларни махфийлиги таъминланади (барча ҳисоботлар
шифрланган тарзда юборилади).
Статистика ҳисоботида қуйидаги мажбурий реквизитлар кўрсатилган бўлиши шарт:
6
ҳисобот топширувчининг номи ва идентификацион кодлари (КТУТ, СТИР);
ҳисобот топширувчининг электрон ва почта манзили;
ҳужжат яратилган сана;
уни тузишга масъул бўлган мансабдор шахслар тўғрисида маълумотлар;
респондентнинг электрон рақамли имзо.
Ҳисобот юборилгандан сўнг, у ДСҚ серверига бориб тушади. Ҳисобот серверда яна
текширувдан ўтади, арифметик-мантиқий назорат ўтказилади, зарур бўлган ҳолларда
аввалги давр билан солиштирилади. Статистика органи ходимлари махсус дастурий
таъминот
ёрдамида
юборилган
ҳисоботларни
қабул
қилишади
ва
уларни
автоматлаштирилган ахборот тизимига экспорт қилиб, яна назоратдан ўтказадилар. Агар
ҳисобот тўғри тўлдирилган бўлса, статистика органи ходими, махсус дастур ёрдамида
ҳисоботни қабул қилади.
Агар ҳисоботда камчилик ва хатоликлар бўлса, статистика органи ходими
ҳисоботни қабул қилмайди, яъни рад этади. Иккита ҳолатда ҳам ҳисобот юборувчига
статистика органлари ходимлари томонидан электрон хужжат юборилади.
Агар ҳисоботда ҳеч қандай хатолик бўлмаса, статистика органи томонидан
статистика ҳисоботининг қабул қилинганлигини тасдиқловчи, санаси ва қабул қилган
ходимнинг фамилияси кўрсатилган, статистика органининг электрон рақамли имзоси
билан имзоланган электрон ҳужжат тақдим этилади.
Агар статистика ҳисоботи бузиб кўрсатилганлиги (ишончсизлиги) аниқланган
ҳолларда, статистика органининг масъул ходимининг электрон рақамли имзоси билан
имзоланган электрон ҳужжати респондентга юборилади. Бу электрон хужжат барча хато
ва номувофиқликлар рўйхатини, уларни бартараф этиш бўйича тавсияларни, шунингдек
тўғриланган маълумотларни тақдим этиш муддатини ўз ичига олади. Ҳисобот юборувчи
электрон ҳужжатда кўрсатилган хато ва камчиликларни тўғрилаб, статистика органига
қайта юбориши мумкин.
6
Электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон шаклда давлат статистика
ҳисоботини тақдим этиш тартиби тўғрисида Низом. 24.06.2013й.
9
Бугунги кунда давлат статистика қўмитаси томонидан дастур имкониятларини янада
кенгайтириш ва ҳисобот юборувчиларга қўшимча қулайликларга яратиш бўйича бир
қанча ишлар амалга оширилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |