Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


ОЛИЙ ТАЪЛИМ ВА ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ МУАССАСАЛАРИ ИЛМИЙ



Download 10,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/244
Sana21.02.2022
Hajmi10,07 Mb.
#79225
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   244
Bog'liq
иктисодиётда АКТ

ОЛИЙ ТАЪЛИМ ВА ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ МУАССАСАЛАРИ ИЛМИЙ 
САЛОҲИЯТИ МОНИТОРИНГИ МОДЕЛЛАРИ
 
Махманов О.Қ. (ТАТУ, тадқиқотчи) 
Олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий ҳамда илмий-педагогик 
фаолияти даражаси ва сифатини ошириш, профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимлар 
таркибининг илмий салоҳиятидан фойдаланиш кўрсаткичларига эришиш, ўқитиш ҳамда 
иқтисодиётнинг реал тармоқларида талаб катта бўлган юқори малакали кадрлар тайёрлаш 
сифатини ошириш, шунингдек таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтиришда 
илмий салоҳият мониторингининг аҳамияти беқиёсдир.
Олий таълим ёки илмий-тадқиқот муасасаларидаги илмий ва илмий-педагог 
ходимларнинг малакаси, илмий салоҳиятини ҳар хир критериялар билан баҳолаш орқали 
амалга оширилади. Илмий салоҳият педагог ва илмий-педагог ходимларнинг илмий 
йўналишдаги фаолиятини қамраб олади. 
Олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари илмий салоҳиятини баҳолаш 
кўрсаткичларини қуйидаги гуруҳларга ажратиб олинди: 
 Ташкилиш-тузилмавий бўлим (OrgStruct); 
 Олий малакали илмий ва илмий-педагог ходимлар бўлими(Empl); 
 Натижавий бўлим (Result); 
Бу кўрсаткичлар гуруҳи ёрдамида илмий салоҳият модели қуйидаги кўринишда 
тасвирланади: 
IS= 
бу ерда, IS – илмий салоҳият кўрсаткичи. 
Бунда дастлабки босқичда илмий салоҳиятни сонли ифода шаклида аниқлаш учун 
15 та кўрсаткичдан фойдаланилди: 
OrgStruct =(x
1
, x
2
); Result =(x
3
,x
4
, x
5
, x
6
, x
7
); Empl =(x
9
, x
10
, x
11
, x
12
, x
13
, x
14 
,x
15

бу ерда:
x

–олий таълим муассасалари сони; x
2
– илмий-тадқиқот муассасалари сони;  
x

– олинган интеллектуал муҳофаза ҳужжатларининг йиллик сони; x

– 
тадқиқотлар натижаларини миллий илмий журналларда чоп этиш йиллик сони; x
5
– 
тадқиқотлар натижаларини хорижий илмий журналларда чоп этиш йиллик сони; x
6
– 
тадқиқотлар натижаларини хорижий илмий конференция ва анжуманларда чоп этиш 
йиллик сони; x
7
– тадқиқот натижаларига мурожаат қилинганлик (иқтибослик даражаси) 
йиллик сони; 
x
9
– фан номзодлари сони; x
10
– Ph.D лар сони; x
11
– фан докторлари сони; x
12
– 
катта илмий ходим илмий унвонлилар сони; x
13
– доцентлар сони; x
14
– профессорлар 
сони; x
15
– олий малакали илмий ва илмий-педагог ходимлар сони. 
Илмий салоҳият модели асосида ахборот тизими (
http://salohiyat.oak.uz
) ишлаб 
чиқилиб, ушбу ахборот тизими олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига жорий 


225 
қилинган бўлиб, тизимга киритилган маълумотлар асосида қуйидаги турдаги ҳисобот 
шаклларини жадвал ва диаграмма кўринишида кўриш имконияти мавжуд: 
 
олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчисидан бошлаб, кафедралар, 
факультетлар кесимида илмий салоҳиятни таҳлил қилинади;
 
олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларнинг нашр ишлари бўйича илмий 
салоҳияти мониторингини юритилади; 
 
олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларнинг иқтибослик даражаси бўйича 
(илмий нашрларига мурожаатлар сони) илмий салоҳият мониторингини юритиш; 
 
ёш оралиғи кесимида илмий даража ва унвонли ходимлар мониторингини юритиш; 
 
мониторнинг натижалари асосида олинган таҳлилларга таянган ҳолда республика 
олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг илмий салоҳиятидан 
фойдаланиш кўрсаткичларига эришиш. 
Ҳисобот шаклларини Ms Word ёки Ms Excel дастурларига экспорт қилиш мумкин. 
Шунингдек ҳар бир илмий ва илмий-педагог ходимнинг илмий фаолияти мониторингини 
ҳам кузатиб бориш имконияти ишлаб чиқилган. 
Шунингдек олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, факультетлар, 
кафедралар кесимидаги илмий ва илмий-педагог ходимлар ўртача ёши, илмий 
даражалилар ўртача ёши, илмий даражага эга ҳамда илмий даражасиз ходимлар ёш 
оралиғини (30 ёшгача, 31–40, 41–50, 51–60, 61–65 ёш ҳамда 66 ёш ва юқори ёшдагилар), 
фан докторлари, фан номзодлари ёш оралиғини таҳлил қилиш мумкин. 
1-диаграммада олий таълим муассасаси мисолида илмий нашрларни йиллар 
кесимидаги чоп этиш динамикасини кузатиш мумкин. Бунда ОАК илмий журналлари, 
хорижий илмий журналлар, хорижий конференциялар, интеллектуал мулк объектлари, 
монография ва бошқа илмий нашрлар эътиборга олинган. 
1-диаграмма. Илмий нашрларни чоп этиш динамикаси 
Илмий салоҳият модели асосида ахборот тизими маълумотлар базасини лойиҳалаш 
билан танишиб чиқамиз. Ахборот тизими муносабат (жадвал)лардан ташкил топган, 
уларни R
i
тўплам кўринишида белгилаб оламиз. 
Ҳар бир жадваллар камида битта сатр ва устунлардан иборат. Уларни қуйидагича 
тасвирлаймиз: Х
i
- атрибутлар тўплами, r
1

i
] - Х
i
атрибутга мос келувчи R
1
муносабатнинг 
сатрлари. Реляцион алгебрадаги унар амаллардан бири бўлган проекциялашни қуйидагича 
тасвирлаймиз: 
R
1
[X
i
] = { r
1

i
] | r
1

R
1
}. i=1, . . ., n
Тизимдаги ҳисоботларнинг барча усул ва функциялари реляцион алгебра асосида 
шакллантирилган. 
Тизимнинг сервер қисми MySQL маълумотлар базасини бошқариш тизими ёрдамида 
ташкил этилган бўлиб, дастур интерфейси замонавий веб технологиялари асосида ишлаб 
чиқилган.
Ҳозирги вақтда ахборот моделларни қуришда бир нечта методологиялардан 
фойдаланилади. Улардан бири IDEF методологиясидир. IDEF умумий методологияси 


226 
тизимни графикли тарзда ифодалашга асосланган моделлаштиришнинг учта хусусий 
методологиясидан иборат:
• IDEF0 методологияси тизимни тузилмаси ва функциясини, шунингдек, бу функцияларни 
боғловчи ахборот ва моддий объектлар оқимларини ифодаловчи функционал моделларни 
тузиш учун қўлланилади; 
• IDEF1 тизим функционаллигини қўллаб-қувватлаш учун зарур тузилмалар ва ахборот 
оқимлари мазмунини ифодаловчи ахборот моделларини тузиш учун қўлланилади; 
• IDEF2 тизимнинг вақт бўйича ўзгарувчан функциялари, ахборотлари ва ресурсларини 
ифодаловчи динамик моделни қуришга ёрдам беради. 
IDEF1 методологияси асосида илмий салоҳият ахборот тизимининг ахборот модели 
қурилган.
1-расмда олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари илмий салоҳияти ахборот 
тизимининг функционал схемаси келтирилган. 
1-расм. Илмий салоҳият АТ функционал схемаси 
«Илмий салоҳият» ахборот тизими нафақат олий таълим ва илмий тадқиқот 
муассасаларининг илм-фан йўналишидаги мониторингини амалга ошириш, тизим орқали 
таълим соҳасидаги вазирликлар, марказ ва уларни тасарруфидаги ташкилотлар, малака 
ошириш ва қайта тайёрлаш институтлари, нодавлат таълим муассасалари ҳамда бошқа 
давлат ва хўжалик бошқарув органлари, жамоат ташкилотларининг илмий салоҳиятини 
аниқлаш ва мониторингини олиб бориш мумкин. 

Download 10,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish