БОБ. ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ СОҲАСИДАГИ РУХСАТ БЕРИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛИ ВА РУХСАТ ЭТИШ ХУСУСИЯТИГА ЭГА ҲУЖЖАТ ТУШУНЧАСИ
Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомили тушунчаси
Қонуннинг 3-моддасига мувофиқ, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомили ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғриси- даги аризанинг топширилиши ва кўриб чиқилиши, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг берилиши, амал қилиш муддатининг узайтирилиши, тўхтатиб турилиши, қайта тикланиши, тугатилиши, қайта расмийлаштирилиши ва бекор қилиниши жараёни билан боғлиқ тадбирлар мажмуини билдиради.
Қонуннинг 4-моддасига мувофиқ, бажарилиши ва (ёки) амалга оширилиши учун рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш зарур бўлган ҳаракатлар ва (ёки) фаолият жумласига тадбиркорлик субъектларининг бажарилиши ва (ёки) амалга оширилиши тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларига ва қонуний манфаатларига, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлигига зиён ҳамда атроф-муҳитга зарар етказилишига сабаб бўлиши мумкин бўлган, тартибга солиниши рухсат бериш тартиб-таомилларидан ташқари бошқа усуллар билан амалга оширилиши мумкин бўлмайдиган ҳаракатлари ва (ёки) фаолияти киритилиши мумкин.
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат тушунчаси
Қонуннинг мазкур моддасида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат тушунчаси ҳам белгиланган. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат деб ваколатли орган томонидан қабул қилинадиган ва тадбиркорлик субъектига бериладиган, тадбиркорлик фаолияти соҳасида ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган ҳамда рухсатнома, келишув, хулоса шаклида, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шаклларда ифодаланадиган қарор саналади.
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни тадбиркорлик субъектларига бериш
Қонунда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат юридик шахс бўлган тадбиркор- лик субъектларига ҳам, жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик субъектларига ҳам берилиши кўзда тутилган.
Маълум бир тадбиркорлик фаолияти турларини амалга ошириш жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан ҳимоя қилинадиган
манфаатларига зарар етказиш имконияти билан боғлиқ бўлиб, мазкур фао- лият турларини юридик шахс ташкил этмасдан жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти) томонидан амалган оширилиши юқорида таъкидланган зарарларни етказиш хавфини огоҳлантиришни таъминлашни имконсиз қилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси- нинг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори билан Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати тасдиқланди.
Ушбу рўйхат 75та фаолият турини ўз ичига қамраб олади. Шунингдек, ушбу рўйхат қатъий эмас. Рўйхатни тасдиқлаш ҳақидаги қарорнинг 4-бандида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси, хусусий тадбиркорлар фаолиятининг таҳлилини ҳисобга олган ҳолда, зарур ҳолларда Вазирлар Маҳкамасига мазкур қарор билан тасдиқланган Рўйхатни кенгайтириш ёки ундан фаолият турларини чиқариб ташлаш бўйича таклифлар киритиш топширилган.
Ушбу Рўйхат мавжуд бўлганлиги учун тадбиркорлик субъектлари — жисмо- ний шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти) га мазкур Рўйхатда белгиланган фаолиятларни амалга ошириш ва (ёки) ҳаракатларни бажариш билан боғлиқ рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар берилади.
Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги қарори билан Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхати тасдиқланди ва ушбу Рўйхатда 220 та рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат(тартиб-таомил)лар назарда тутилган.
Масалан, мазкур Рўйхатнинг 23-бандида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат сифатида алкоголли маҳсулотларни чакана савдосини амалга ошириш ҳуқуқи учун рухсат берувчи гувоҳнома назарда тутилган. Ўзбе- кистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 мартдаги ПҚ–605-сон қарори билан тасдиқланган Алкогол маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш қоидаларининг 2-бандига мувофиқ алкоголли маҳсулотларнинг чакана савдоси билан фақат алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини олган юридик шахслар шуғулланишлари мумкин. Демак, ушбу гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги низом ҳам уни фақат юридик шахсларга бериш имконини назарда тутади.
Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхатида белгиланган кўпчилик рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектларига ҳам, жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик субъектларига ҳам берилиши мумкин. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 октябрдаги 508-сон қарори билан тасдиқланган Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш, уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг
ташқарисига олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом ва Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш, уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш ҳамда овчилик-балиқ овлаш хўжалигини юритиш тартиби тўғрисидаги низом нормаларини анализ қилиш Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхатининг 128-бандида назарда тутилган ёввойи ҳайвон- ларни тутишга рухсатномаларни, рухсат этиш хусусиятга эга ҳужжатларни жисмоний шахслар ҳам, юридик шахслар ҳам олиш ҳуқуқига эга, деб хулоса қилишга йўл қўяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |