Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Япония Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги


БОБ. “ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ СОҲАСИДАГИ РУХСАТ БЕРИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИНИНГ МАҚСАДИ ВА АҲАМИЯТИ



Download 0,75 Mb.
bet9/87
Sana22.02.2022
Hajmi0,75 Mb.
#113162
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   87
Bog'liq
Tadbirkorlik 2

БОБ. “ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ СОҲАСИДАГИ РУХСАТ БЕРИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИНИНГ МАҚСАДИ ВА АҲАМИЯТИ




    1. “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб- таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинишининг мақсади ва аҳамияти


2012 йил 20 декабрда “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (кейинги ўринларда — Қонун) қабул қилинди (ушбу қўлланмага 1-илова). Ўзбекистон Рес- публикаси Президенти томонидан тақдим қилинган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепциясида ушбу Қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш назарда тутилган эди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан бошқарув тизимини такомиллаштириш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш мақсадида “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомил- лари тўғрисида”ги Қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш муҳим аҳамият


касб этади деб кўрсатилган.
Ушбу қонун лойиҳаси рухсат бериш тизимининг асосий тамойиллари ва қоидаларини мустаҳкамловчи базавий ҳужжат бўлади. Қонуннинг асосий мақсадлари сифатида қуйидагилар саналади:

      1. рухсат бериш тизимининг ягона норматив-ҳуқуқий базаси яратиш;

      2. ваколатли давлат органларида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш шартлари ва тартибларини бир хиллаштириш;

      3. тадбиркорлик фаолият соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга оширишда ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш;

      4. тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига таал- луқли бошқарув ҳаракатларининг тўлиқ шаффофлигини таъминлаш;

      5. қонунда назарда тутилмаган ортиқча рухсатнома ва рухсат бериш тар- тиб-таомилларининг янги турлари киритилишини қонун билан кескин тақиқ белгиланиши, мансаб суиистеъмолчилиги учун имкониятларни камайтириш. 29 та моддадан таркиб топган Қонун нормалари, тадбиркорлик фаолия- тининг янада ривожланиши ва тадбиркорлар фаолиятига кенг эркинликлар

учун бериш ҳуқуқий рағбатлантиришлар яратди.
Қонунда рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтишнинг асосий элемент- лари акс эттирилиши тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимояси сези- ларли даражада такомиллаштирилишига, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратилишига, шунингдек рухсат бериш тартиб-таомиллари билан боғлиқ масалаларни ҳуқуқий тартибга солишнинг тизимлилиги ва бутунлигини таъминлашга олиб келади.
Қонун қабул қилингандан кейин барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар унга мувофиқлаштирилиши лозим. “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғри- сида”ги Қонуннинг 36-моддасида янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганлиги муносабати билан илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга зарур ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритилади ва илгари қабул қилинган барча ҳужжатлар ёки уларнинг қисмлари, агар улар янги ҳуқуқий нормаларга зид бўлса ёхуд янги ҳужжат билан тўлалигича қамраб олинган ёки амалда ўз аҳамиятини йўқотган, лекин расман ўз кучини йўқотган, деб топилмаган бўлса, ўз кучини йўқотган деб топилиши керак, деб белгиланган.
Қонунни тайёрлаш жараёнида рухсат бериш тартиб-таомиллари бўйича жаҳон тажрибаси ўрганилганда, рухсат бериш тартиб-таомилларини тако- миллаштириш бўйича хар хил механизмлар қўлланилиши аниқланди. Иқтисодий Ҳамкоpлик ва Ривожланиш Ташкилоти мамлакатларида “бир дарча” тамойилидан кенг равишда фойдаланилади. Масалан, Франци- яда бизнес-расмиятчиликлар бўйича Марказлар тармоғи мавжуд, ушбу марказлар рухсатномалар бериш бўйича давлат органлари томонидан ўрнатилган талаблар юзасидан маълумотлар тақдим этишади. Маълумотлар Марказлар томонидан Тижорат ва саноат палатаси, Савдо палатаси ва Аграр палатасининг бўлимларида тақдим этилади. Марказларга вазирлик ва идоралардан ҳужжатларда берилган барча зарур талабларни бирлашти- риш ваколати берилган. Соддалаштириш механизмлари кенг равишда рухсат бериш тартиб-таомилларининг бекор қилиш, соддалаштириш ёки ўхшаш тартиб-таомиллар билан бирлаштириш, шунингдек, янги рух- сатномаларни киритишнинг аниқ мезонларини ўрнатиш йўллари билан татбиқ қилинмоқда. Хусусан, Нидерландияда рухсатномаларни жорий қилишнинг умумий принциплари қуйдагилардан иборат: дастлабки рух- сатномалар жорий қилишни назарда тутувчи умумий қоидалар асосида фаолиятни назорат қилиш; амалга оширилаётган фаолият бўйича ҳисобот олиш, рухсат олиш мажбурияти татбиқ этишдан афзалроқдир. Шунингдек, ислоҳотлар олиб борилаётган мамлакатларда рухсатнома хусусиятига эга бўлган ҳужжатларни ўз вақтида бериш муддатларига риоя қилишнинг назорат механизмларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ушбу соҳада амалий механизмлардан бири бу — “сукут — розилик белгиси” принципи. “Сукут — розилик белгиси” принципи Испаниянинг “Маъмурий тартиб-қо- идалари тўғрисида”ги Қонунида белгиланган. Ушбу принцип Италиянинг “Маъмурий тартиб-қоидалари тўғрисида”ги Қонунида ҳам белгиланган. Унга кўра, давлат органи рухсатнома олмоқчи бўлган тадбиркорнинг талабига жавоб бериш мажбур бўлган муддат билан чегараланган. Агар, 30 кун мобайнида ҳужжатни беришни рад этилганлиги ҳақидаги ёзма хабарнома берилмаса, аризачи ўзи мурожаат қилган ҳаракат ёки фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.

    1. Download 0,75 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish