Ортиқча рухсат бериш тартиб-таомилларининг қисқартирилиши
Таъкидлаш жоизки, рухсат бериш тартиб-таомиллари ва тадбиркорлик субъектлари учун ортиқча бюрократик тўсиқларни қисқартириш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича ишлар Қонун қабул қилингунга қадар бошланган эди. Жумладан, фақат 2011–2012 йиллар давомидагина 145 та рухсат бериш тартиб-таомиллари бекор қилинди, бу эса, тадбиркорлик субъектлари учун ўз фаолиятини амалга оширишда зарур шарт-шароитларни яратиш борасида муҳим қадам бўлди.
Бир-бирини такрорлайдиган ёки давлат томонидан тартибга солишнинг бошқа механизмлари билан етарли даражада тартибга солинган ёхуд эскирган ва замо- навий талабларга жавоб бермайдиган рухсатномаларни қисқартириш заруратини инобатга олган ҳолда, Президентимизнинг 2011 йил 25 августдаги “Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан 2011 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Хукуматнинг тегишли қарорлари билан белгиланган 50 та рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг амал қилиши бекор бўлди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 октябрдаги “Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва рухсат бериш тартиботларини амалга оширишда давлат бошқарув функцияларини қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, 2011 йилнинг 1 ноябридан бошлаб қўшимча равишда 15 та рухсат бериш тартиб-таомилларининг амал қилиши бекор қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги “Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони асосида 2012 йил 1 августидан эътиборан 80 та рухсат бериш тартиб-таомиллари бекор қилинди, бу эса, бундай таомиллар умумий сонининг 26 фоизини ташкил қилади.
Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхатининг тасдиқланиши
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги қарори билан Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхатининг тасдиқланишини таъкидлаш лозим (ушбу қўлланмага 2-илова). Ушбу Рўйхатда тадбиркорлик субъектларига ҳаракатни бажариш ва (ёки) муайян фаоли- ятни амалга ошириш учун зарур бўлган 220 та рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат(тартиб-таомил)лар назарда тутилган. Бунда ҳар бир рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш тартиби, Қонуннинг 12-моддасига муво- фиқ тасдиқланиши Ўзбекистон Республикамси Вазирлар Маҳкамасининг ваколатига кирувчи тегишли низомлар билан тартибга солинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |