Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Япония Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги


Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш



Download 0,75 Mb.
bet13/87
Sana22.02.2022
Hajmi0,75 Mb.
#113162
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   87
Bog'liq
Tadbirkorlik 2

Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш


Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш билан боғлиқ муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Фаолиятнинг айрим турларини лицензи- ялаш тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади. Мазкур Қонуннинг 5-моддасига кўра, лицензияловчи органларни ва фаолиятнинг айрим турла- рини лицензиялаш тартибини белгилаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ваколати жумласига киради, фақат қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги Қарори билан Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тасдиқланди. Ушбу рўйхатга қуйидаги фаолият турлари киради:

  • қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимояланиш воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш;

  • портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш;

  • бўшаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш;

  • ов ва спортга мўлжалланган ўқотар қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини, шунингдек совуқ қуролни (пичоқларнинг миллий турларидан ташқари) ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш;

  • ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш;

  • ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳасидаги фаолият;

  • ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, реализация қилиш, таъмирлаш ва улардан фойда- ланиш;

  • магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувур- ларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш;

  • гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш (олиб чиқиш), сақлаш, реализация қилиш (бериш), тақсимлаш, ташиш, ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш, тайёрлаш, йўқ қилиб ташлаш, гиёҳван- длик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан илмий ва ўқув мақсадларида, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун, шу жумладан тиббиётда ва ветеринарияда фойдаланиш, шунингдек таркибида гиёҳванд моддалари бўлган ўсимликларни етиштириш;

  • ветеринария фаолияти;

  • тиббий фаолият;

  • фармацевтика фаолияти;

  • кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш;

  • мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш;

  • хавфи юқори бўлган объектларни ва потенциал хавфли ишлаб чиқариш- ларни лойиҳалаштириш, қуриш ҳамда улардан фойдаланиш;

  • архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

  • қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказиш;

  • баландликларда саноат альпинизми усуллари орқали таъмирлаш, қури- лиш-монтаж ишларини бажариш;

  • маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўлов- чиларни ҳамда юкларни ташиш;

  • аэропортлардаги ташиш ишларини бажарувчи ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш фаолияти;

  • автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атро- фида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш;

  • телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш;

  • телекоммуникациялар тармоқларини қуриш;

  • телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш;

  • телекоммуникациялар тармоқларига хизмат кўрсатиш;

  • нефть, газ ва газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ҳамда реа- лизация қилиш;

  • қимматбаҳо ва нодир металларни, қимматбаҳо тошларни қазиб олиш;

    • нефть маҳсулотларини (автобензин, авиабензин, экстрабензин, дизель ёнилғиси, авиакеросин, мазут, печка қорамойи, нефть битуми, шунингдек техник мойлар ва мойлаш материалларини) реализация қилиш, бундан заводда идишларга қадоқланганлари мустасно;

    • этил спирти ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш;

    • банк фаолияти;

    • банклар, бошқа юридик ва жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасида операциялар ўтказиш;

    • қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқариш;

    • қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият;

    • баҳолаш фаолияти;

    • суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолияти;

    • аудиторлик фаолияти;

    • ломбардлар фаолияти;

    • лотереялар ташкил этиш;

    • адвокатлик фаолияти;

    • божхона омборини таъсис этиш;

    • божсиз савдо дўконини таъсис этиш;

    • божхона режимида омборхона таъсис этиш — “эркин омборхона”;

    • геодезия ва картография фаолияти;

    • ноширлик фаолияти;

    • нодавлат таълим муассасаларининг фаолияти;

    • диний таълим муассасаларининг фаолияти;

    • аудиовизуал асарларни тайёрлаш, дубляж қилиш ва экранда намойиш этиш;

    • аудиовизуал асарларни, фонограммаларни ва ЭҲМ учун яратилган дастур- ларни такрорлаш, реализация қилиш, прокатга бериш;

    • фонограммаларни тайёрлаш;

    • Ўзбекистон Республикасида ва ундан ташқарида гастроль-концерт фаоли- ятини амалга ошириш;

    • тўй, юбилей ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатиш;

    • биржа фаолияти;

    • туризм фаолияти;

    • улгуржи савдо;

    • тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш;

    • микрокредит ташкилотлари фаолияти;

    • пиротехника буюмларини (ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлардан ташқари) ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш;

    • риэлторлик фаолияти;

    • кредит бюролари фаолияти.

Ўзбекистон Рекспубликаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар бир фаолият тури бўйича уни лицензиялаш тартиби тасдиқланган. Ўзбекистон
Республикаси “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, банклар ва кредит уюшмаларини рўйхатга олиш, банклар, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва гаровхоналарга лицензиялар бериш Марказий банк томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарори билан Фаолиятнинг айрим турларини лицензия- ловчи органлар рўйхати тасдиқланган.



    1. Download 0,75 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish