Давлат сирлари муомаласи соҳасидаги муносабатлар “Давлат сирларини сақлаш тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинади. Ушбу Қонунга мувофиқ давлат томонидан қўриқланадиган ва махсус рўйхатлар билан чегаралаб қўйиладиган алоҳида аҳамиятли, мутлақо махфий ва махфий ҳарбий, сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий ва ўзга хил маълумотлар Ўзбекистон Рес- публикасининг давлат сирлари ҳисобланади. Давлат сирлари Ўзбекистон Республикасининг мулкидир.
БОБ. РУХСАТ БЕРИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ ВА БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ
41. Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари қонун ҳужжатларида белгилаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларининг қонунда назарда тутилмаган янги турларини жорий этишни тақиқлаш
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда бозор иқтисодиётининг асоси бўлган хусусий мулк устуворлигини мустаҳкамлайдиган барқарор қонунчилик базаси яратилганини қайд этиш зарур. Ўрта мулкдорлар синфини шакллантириш, мамлакат иқтисодиётини барқарор юксалтириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадини оширишнинг муҳим омили бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш бўйича қулай ишбилармонлик муҳити ҳамда ишончли ҳуқуқий кафолатлар яратилди.
“Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастурига мувофиқ тадбиркорлик фаолиятини кенг ривожлантириш учун янада қулай бизнес муҳитни яратиш бўйича комплекс чора-тадбирлар қабул қилинди.
Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш, кичик бизнес ва хусу- сий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги ортиқча бюрократик тўсиқ ва ғовларга барҳам бериш, давлат, солиқ ва назорат идоралари билан ўзаро муносабатларини аниқ белгилаш, шунингдек очиқлиги таъминланмаган кўплаб рухсат бериш тартиб-таомилларини бекор қилиш мақсадида рухсат бериш тартиб-таомилларининг қонунда назарда тутилмаган янги турларини жорий этишни тақиқлаш жуда муҳим аҳамият касб этади.
“Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғри- сида”ги Қонуннинг 4-моддасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари қонун ҳужжатларида белгиланади. Рухсат бериш тартиб-таомилларининг қонунда назарда тутилмаган янги турларини жорий этиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 24 августдаги “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишби- лармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғриси- да”ги Фармонида қуйидагиларни Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг муҳим вазифалари деб белгилади:
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги ортиқча бюрократик тўсиқ ва ғовларга барҳам бериш, давлат бошқаруви функцияла- рини қисқартириш ва тадбиркорликка кўпроқ эркинлик бериш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш, давлат бошқаруви органлари томонидан амалга оширилаётган турли рухсат бериш меъёрлари ҳамда чеклаш тартиб- ларини кескин қисқартириш;
тадбиркорлик фаолияти субъектларининг давлат бошқаруви идоралари, солиқ ва назорат тузилмалари билан ўзаро муносабатларида очиқлик ва шаф- фофликни таъминлаш, ҳисоботлар тизими ҳамда молия, солиқ ва статистика идораларига ҳисоботларни топшириш механизмини уларни электрон тизим бўйича тақдим этишга босқичма-босқич ўтиш орқали тубдан соддалаштириш; кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига солиқ, божхона ҳамда бошқа тўловлар бўйича тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантириш ва унинг самарадорлигини оширишга кўмаклашадиган қўшимча имтиёз ҳамда
преференциялар бериш;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг тижорат банклари билан ўзаро ҳамкорлик механизмини янада такомиллаштириш ва содда- лаштириш, тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, уларга ажратилаётган кредитлар, биринчи навбатда, янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишга, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини модер- низация қилишга ва технологик янгилашга йўналтириладиган узоқ муддатли кредитлар ҳажмини кўпайтириш;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолиятда кенг иштирок этиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг маҳсулотларини ташқи бозорларга олиб чиқишга кўмаклашиш, экспорт шартномаларини рўйхатдан ўтказиш жараёнини ҳамда умуман божхона маъмуриятчилигини соддалаштириш ва либераллаштириш.
Бундан ташқари, тадбиркорлик фаолияти эркинлигини чекловчи бюро- кратик тўсиқларни бартараф этишни давом эттириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 октябрдаги “Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва рухсат бериш тартиботларини амалга оширишда давлат бошқарув функцияларини қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 283-сон қарори билан давлат бошқаруви органларининг Ўзбекистон Респуб- ликаси Адлия вазирлигига давлат рўйхатидан ўтказилмаган умуммажбурий тусдаги ҳужжатлари бекор қилинишини таъминлаш, давлат бошқаруви орган- лари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қонун ҳужжат- ларида назарда тутилмаган рухсатномалар ва рухсат бериш тартиботлари белгиланганлиги аниқланганда кўрсатиб ўтилган рухсатномалар ва рухсат бериш тартиботларини белгиланган тартибда бекор қилиш чораларини кўриш вазифаси юклатилди.
Шуни таъкидлаш лозимки, янги рухсат бериш тартиб-таомилларининг фақат қонун билан жорий қилиш биринчи навбатда тадбиркорларнинг фаоллигини оширишга ва янада қулай ишбилармонлик муҳитини яратишга хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |