Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§ Тергов экспериментини ўтказишга



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

2-§ Тергов экспериментини ўтказишга 
тайёргарлик кўриш 
Тергов экспериментини муваффақиятли ўтказиш учун унга пух-
та тайёргарлик кўриш лозим. Мазкур тергов ҳаракатини ўтказишдан 
аввал жиноят ишидаги материаллар билан танишиб чиқиб, сўнгра 
мавжуд бўлган далилларнинг қайси бирини эксперимент ўтказиш би-
лан текширилиши зарурлиги ҳал қилинади. 
Тергов ҳаракатини ўтказиш режасини белгилаб олиш ҳам катта 
аҳамият касб этади. Режа қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин: 
эксперимент ўтказишнинг мақсади, жойи, вақти, текширув ўтка-
зиш шароитлари; 
тергов ҳаракатининг мазмуни ва тажрибаларнинг олдинма-кетин 
ўтказиш тартиби; 


қатнашувчиларнинг ҳар қайсиси бажарадиган ҳаракатларни 
аниқлаш; 
зарур бўлган илмий-техник воситаларни тажриба ўтказишга 
тайёрлаш; 
мураккаб ҳолат-вазиятларни текширишда жойнинг чизмасини 
тайёрлаш ва тергов ҳаракати натижаларини расмийлаштириш, му-
стаҳкамлаш чораларини кўриб чиқиш. 
Эксперимент ўтказишнинг мақсадини аниқлаш, деганда текши-
рилувчи ҳолатларнинг, бор далилларнинг қайсилари ёки қайси 
қисмлари текширилиши лозимлиги, қандай тажрибаларни уюштириш 
кераклиги, уни ўтказишда қандай шарт-шароитни яратиш лозимлиги 
кўриб чиқилади, зарур бўлса кўрсатувлари текширилаётган шахслар-
ни қайта сўроқ қилиш лозим. 
Эксперимент ўтказишдан олдин текшириш жараёни, иш вазият-
ларини маълум шароитда тиклаш билан боғлиқ бўлганлиги учун, уни 
ўтказиш ёки ўтказмаслик заруратини кўриб чиқиш керак. 
Ўзбекистон Республикаси жиноят процессуал қонунида бу ҳақда 
шундай дейилган: “Эксперимент ўтказиш тўғрисида суриштирувчи, 
терговчи қарор, суд эса ажрим чиқаради. Эксперимент натижасида 
фуқаролар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга мулкий зарар 
етказилиши, ишлаб чиқариш тартиботининг, транспорт воситалари 
ҳаракати жадвалининг бузилиши ва бошқа нохуш оқибатларнинг ке-
либ чиқиши эҳтимол бўлса, суриштирувчининг, терговчининг бундай 
эксперимент ўтказиш тўғрисида қарорига прокурор санкция бериши 
лозим” (ЖПКнинг 154-м). 
Эксперимент қатнашувчиларнинг ҳаёти ва саломатлигига хавф 
туғдирса, жамоат тартиби ва ахлоқ нормаларига путур етказса, уни 
ўтказишга йўл қўйилмайди. Бундай ҳолларда эксперимент ўрнига 
бошқа тергов ҳаракатини ўтказиш белгиланади (қайта сўроқ, 
юзлаштириш, экспертиза ва бошқалар). 
Тергов экспериментини муваффақиятли ташкил қилиш ва ўтка-
зиш учун унинг иштирокчиларини олдиндан белгилаб олиш лозим. 
Икки кишидан кам бўлмаган холислардан ташқари, эксперимент 
ўтказишда текшириладиган ҳодиса, далил, вазият хусусиятига оид 
бўлган мутахассиснинг иштироки уни ижобий ўтказилишига ёрдам 
беради. 
Тергов экспериментини ўтказиш жараёнида иш юзасидан сўроқ 
қилинган шахсларнинг иштироки тактика жиҳатдан мақсадга муво-
фиқ бўлади, айниқса кўрсатувлари текширилаётган шахс (гувоҳ, 


жабрланувчи, гумон қилинувчи, айбланувчи)нинг қатнашуви, тергов 
ҳаракатининг ижобий натижалари учун омил бўлиб ҳисобланади. 
Жумладан жиноий ҳодисани кўзи билан кўрган, эшитган гувоҳлар, 
вазиятни тиклашда унинг ҳақиқий ҳодиса вақтидаги ҳолати, шароит-
ларининг мос келишини кузатиб, тегишли қўшимча тушунчалар бе-
ришлари мумкин. 
Гувоҳ юз берган ҳодиса вазиятини қайта тиклашга, шу билан 
бирга ҳодисанинг қандай давом этганлигига доир керакли маълумот-
ларни беради. Тергов эксперименти гувоҳларнинг кўрсатувларини 
текшириш мақсадида ўтказилса, гувоҳларнинг ўзлари тегишли ҳара-
катни шахсан намойиш қилишлари, текширилаётган ҳодисанинг 
ҳақиқатлигини аниқлашга ёрдам беради. 
Эксперимент айбланувчининг кўрсатувини текшириш мақсади-
да ўтказиладиган бўлса, бу ҳолда айбланувчини эксперимент ўтка-
зишга қатнашиш учун жалб қилиш мақсадга мувофиқдир. Айбла-
нувчи жиноят содир бўлган вақтда бажарган ҳаракатларни тўла на-
мойиш қилади. Иш бўйича тўғри маълумотларни аниқлашга имкон 
беради. 
Эксперимент ўтказиладиган жойини, вақтини ҳам олдиндан бел-
гилаб олиш лозим. Экспериментни жиноят содир бўлган жойнинг 
ўзида ўтказиш имкони ҳар доим ҳам бўлавермайди, шунинг учун жой 
ва вақт натижа учун аҳамияти бўлса, ҳақиқий жиноий ҳодисага 
ўхшаш бўлган жой ва тахминан ўша вақт (кечки, кундузги, қор, ёмғир 
каби) белгиланади. Ишнинг оқибати унчалик аҳамиятли бўлмаса, 
вақт омили терговчининг ихтиёри билан белгиланади. Ҳодисанинг 
текширилиши учун совуқ ёки иссиқнинг аҳамияти бўлса, иқлим шун-
дай сунъий равишда ҳосил этилади, олдиндан бу масалага тайёргар-
лик кўрилади. 
Терговчи тергов экспериментини ўтказишда давлат ва жамоат 
органлари вакилларидан ҳамда айрим фуқаролардан топширилган 
маълум ҳаракатнинг бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқидан фойда-
лана олади. 
Эксперимент ўтказиладиган жой бошқа туман территориясида 
бўлса, аниқ шахсларни жалб қилиш шарт бўлмаса, умумий тартибда 
ҳал қилинади.
Холислар, терговчи ва бошқа иштирокчилар томонидан бажа-
рилган ҳаракатларни ўз ичига олган, тергов ҳаракатларининг маз-
мунан объективлигини гувоҳлантирадилар. Холислар фақатгина тер-
гов ҳаракатининг гувоҳи бўлмасдан, экспериментнинг актив қатнаш-


чилари сифатида иштирок этишлари лозим. Тергов эксперименти 
вақтида унинг иштирокчиларига юклатилган вазифанинг жиддийли-
гини англашлари, вазифаларни бажаришда виждонан муносабатда 
бўлишлари, эксперимент вақтида маълум бўлиб қолган иш матери-
алларини сир сақлаш лозимлигини билишлари шарт. 
Эксперимент тезкор маълумотларга асосланиб ўтказиладиган 
бўлса, тезкор ходимнинг қатнашуви мақсадга мувофиқдир. Экспери-
мент ўтказиш давомида ўтказиладиган синовларнинг мазмунини 
ўзгартириш билан тезкор маълумотларни ҳам текшириш мумкин. 
Эксперимент ўтказишда мутахассиснинг иштирок этиши айниқса 
муҳимдир. Мутахассис эксперимент вазиятини қайта тиклаш ва ўтка-
зиш олдидан қатнашувчиларни жой-жойига қўйишга, техник 
жиҳатдан тўғри ўтказилишига кўмаклашади, шунингдек, эксперимент 
натижаларига баҳо беришда терговчига зарур бўлган маслаҳатларни 
беради. 
Тергов ҳаракатини ўтказишга барча ташкилий масалалар юзаси-
дан тайёргарлик кўрилгандан сўнг киришиш мумкин. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish