Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§ Тергов экспериментининг натижаларини расмийлаштириш



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

4-§ Тергов экспериментининг натижаларини расмийлаштириш 
Тергов эксперименти ўтказилганлиги ҳақида процессуал қонун-
нинг тегишли моддаларида назарда тутилган тартибда процессуал 
ҳужжат бўлган баённомада акс эттирилмоғи лозим. Ҳар қандай тер-
гов ҳаракатининг баённомаси каби эксперимент баённомаси ҳам ки-
риш, баёнот ва якунловчи қисмлардан иборатдир. 
Баённоманинг кириш қисмида эксперимент ўтказилиши учун 
асослар, ким томонидан ўказилганлиги, текширув зарурати, жойи, 
вақти ва қатнашувчиларнинг исми-шарифлари кўрсатилади. 
Шунингдек, гувоҳ ва жабрланувчилар кўрсатувлари текширилганда 


эксперимент ўтказишдан олдин улар қасддан ёлғон маълумот бериш 
ва бош тортиш оқибатлари, яъни жиноий жавобгарлик ҳақида 
огоҳлантирганлиги тўғрисида маълумот ва уни тасдиқловчи имзолари 
киритилади. 
Баённоманинг иккинчи қисми бўлган баёнот ёки тавсифловчи 
бўлими энг масъулиятли бўлиб, ўтказилган тергов ҳаракатининг таш-
килий босқичидан то унинг натижаси шаклланган вақтигача ўтка-
зилган текширув ишлари тўла ўз ифодасини топмоғи лозим. 
Текширилувчи ҳолат-вазиятнинг тавсифи, унга ўхшаш бўлган 
шарт-шароитнинг яратилиши, тажрибаларнинг моҳияти, қандай тур 
ва шаклларда намоён қилиб кўрсатилганлиги ҳақида мукаммал ёри-
тилиши лозим. 
Текширув ўтказилиши жараёнида қўлланилган криминалистик 
техника воситаларидан - овоз ёзиш, видео тасвирга олиш, кино ва фо-
тосуратга тушириш ишлари баённоманинг мазкур қисмида акс этти-
рилади. Шу билан бирга эксперимент тажрибаларини уюштириш 
учун тайёрланган қолиплар (намуналар), мулаж ва моделлар ҳам ни-
ма учун ва қандай қўлланилганлиги баён этилади. 
Эксперимент натижасида текширилган ҳолат, вазиятлар, вер-
сиялар ўз тасдиғини топган ёки топмаганлиги, улар неча йўналишли 
тажриба ёрдамида текширилганлиги ва бошқа чора-тадбирлар қандай 
олдинма-кетинликда ўтказилган бўлса, баённомада шундай ҳолда 
ёритилиши лозим.
Баённоманинг якунловчи қисми қуйидагиларни акс эттирган 
бўлиши шарт: 
1) экспериментни ўтказишда иштирок этган шахслар келтирган 
ариза, шикоят, илтимоснома ва эътирозлари; 
2) эксперимент текширувига тайёрланган буюмларнинг индиви-
дуал ҳусусиятлари (шакли, ранги, ўлчови ва бошқа моддий белгила-
ри); 
3) эксперимент ўтказилган жойнинг чизмаси, ҳаракат ва ҳо-
латлар схемалари; 
4) баённома барча иштирокчилар томонидан танишиб чиқилган-
лиги тўғрисидаги маълумотлар ва бу маълумотлар улар томонидан 
тасдиқланганлиги. 
Эксперимент жараёнида қўлланилган криминалистик техника 
воситаларининг маҳсулотлари (кино, овоз ёзиш, видео тасмалари, фо-
то-суратлар, чизмалар) баённомага илова қилинганлиги ҳам кўрсати-
лиши лозим. Тергов ҳаракатининг натижаларини қайд этиб му-


стаҳкамлаган ҳужжат - баённома процессуал жиҳатдан далил манбаи 
бўлиб хизмат қилади ва айблов хулосасига, сўнг суднинг қарорига 
(ҳукмига) асос бўлади, шунинг учун баённома юқорида келтирилган 
талабларга риоя қилинмай бажарилган ҳолда, бу ҳужжат ҳақиқий 
кучга эга бўлмай қолади, эксперимент жараёни ва натижалари дали-
лий хусусиятини йўқотади. 
Тергов эксперименти натижаларини баҳолаш жиноят ишидаги 
материаллар бошқа далиллар билан солиштириб, уларни ўзаро 
боғлиқлиги, бир-бирини тўлдириши асосида қабул қилинади. Далил-
ларни баҳолашнинг тартиб-қоидалари хусусияти қонун асосида 
бўлиб, умумий принципларни қўллаш билан амалга оширилади.
Тергов экспериментининг натижалари тасдиқловчи ёки инкор 
этувчи (салбий) бўлишидан қатъи назар, ҳар иккала тури ҳам далил 
бўлиб хизмат қилади. Биринчи тури текширилаётган ҳодиса далилни 
тўғри бўлиши эҳтимол эканлигини, кўрсатувдаги далиллар ҳодиса 
ҳақиқат бўлиб ўтган деб ҳисоблашга ва терговнинг кейинги навбат-
даги чора-тадбирларини тўғри белгилашга ва ўтказишга имкон бера-
ди. 
Иккинчи турдаги натижа, яъни эксперимент текширувидаги ҳо-
лат вазиятларни тасдиқламаса, инкор этса, бу ҳолда кўрсатувдаги ҳо-
лат далиллари нотўғри ёритилганлиги, версия нотўғри эканлиги 
аниқланади. 
Эксперимент натижалари, уларнинг қандай шаклда, турда 
бўлишидан қатъи назар, қонун талаби асосида баҳоланиши ва иш ма-
териалига қўшилиши зарур.
Суд муҳокамаси жараёнида ўтказилган экспериментнинг 
натижалари, суд мажлиси баённомасида акс эттирилади ва тегишли 
талаблар асосида баҳоланади. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish