3-§ Ҳодиса жойини кўздан кечириш натижасини
қайд этиш
Жиноят-процессуал кодексининг 90-92 моддаларида ҳодиса
жойидан топилган далилларни баённомада қайд этиш тартиби кўрса-
тилган. Ушбу моддалар талаби асосида ёзилган баённомалар жиноят
иши бўйича далил манбаи сифатида фойдаланилиши мумкин.
Баённомаларга тергов ва суд ҳаракатининг иштирокчилари
тўғрисидаги маълумотлар, бу шахсларга ҳуқуқ ва мажбуриятлари ту-
шунтирилганлиги, тергов ҳаракатининг ўтказилиши жойи ва вақти,
шарт-шароитлари, жараёни ва натижалари, бунда топилган моддий
излар тавсифи ва уларнинг иш учун аҳамиятли бўлган белгилари қайд
этилиши лозим.
Қоидага биноан ҳодиса жойини кўздан кечириш баённомаси
ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида ёки кўздан кечириш ту-
галланиши биланоқ тузилиши лозим. Баъзи вақтларда ҳодиса жойини
кўздан кечириш баённомасини тузишда терговчи айрим хатоликларга
ҳам йўл қўйиши эҳтимол. Шу сабабли терговчи ҳодиса жойини
кўздан кечиришда барча кузатилган ҳолатларни ўзининг ён дафтарча-
сига хомаки ёзиб олса, баённомани тузишда муҳим аҳамиятга эга
бўлган фактлар қисқача баён этилиши мумкин.
Ҳодиса жойини кўздан кечириш баённомаси уч қисмдан иборат
бўлиб: кириш, баёнот ва хулоса қисмларга бўлинади.
Кириш қисмида ҳодиса жойини кўздан кечириш жойи ва вақти,
уни ўтказиш бошланган ва тамом бўлган вақт, кўздан кечиришда
иштирок этган шахсларнинг исми, фамилияси, холислар ва уларнниг
уй манзиллари, кўздан кечиришда қандай ёруғликда ўтказилганлиги
(табиий ва сунъий), об-ҳаво шароити ва ҳ.к. кўрсатилади.
Баёнот қисмида ҳодиса жойини кўздан кечириш натижалари
қайд этилади. Баённомада ҳодиса жойи қандай кетма-кетликда ўтка-
зилган бўлса, шундай тарзда баённомада қайд этилиши лозим. Энг
аввало кўздан кечириш ўтказилаётган жойга тўлиқ тавсиф берилади.
Агар ҳодиса жойи турар жой ёки бино бўлса, уларнинг аниқ номи,
(дам олиш хонаси, балкон, ётоқхона, омбор ва ҳ.к.), размери, жойла-
шган жойи (чердак, этаж, ертўла) эшик ва деразалар сони ва уларнинг
қайси томонда жойлашганлиги, уларнинг умумий ҳолати кўрсатила-
ди. Агар кўздан кечириш очиқ жой ва ҳудудларда ўтказилган бўлса,
уларнинг ҳам характерли номлари (ўрмон, автотраспорт йўли ва ҳ.к.)
ҳодиса жойининг мўлжал олиш хусусиятига эга бўлган объектга нис-
батан жойлашган масофаси қайд этилади.
Ҳодиса жойини кўздан кечириш баённомасида топилган барча
объектларнинг қандай ҳолатда эканлиги, масалан, турар жойларда
мебель, стол, стулларнинг умумий ҳолати, ишлаб чиқариш корхона-
ларида асбоб-ускуна ва техникавий воситаларнинг, йўлларнинг уму-
мий ҳолати (тош йўл, тупроқ йўл) батафсил ёзилиши керак.
Ҳодиса жойидан топилган мурда, қон излари, шифт ва деворда-
ги тешиклар, ўқ отиш қуроли, совуқ қуролларнинг тури, пичоқ ёки
бошқа турдаги совуқ қуролларнинг узунлиги ўлчаниб баённомада
аниқ қилиб ёзилиши шарт.
Баённомаларнинг хулоса қисмида кўздан кечириш вақтида то-
пилган ва иш бўйича далил сифатида олинган барча объектлар кўрса-
тилиши лозим, шунингдек, кўздан кечиришда фойдаланилган техни-
кавий воситалар, турли чизмалар, схемалар, суратга олиш усуллари
ҳам батафсил қайд этилади ва баённомага илова этилади.
ЖПКнинг 91-моддасида далилларни қайд этишнинг ёрдамчи
усуллари қайд этилган бўлиб, унда шундай дейилган: “Далилларни
қайд этиш учун баённома тузиш билан бир қаторда овоз ёзиш, виде-
оёзув, кинотасвир, фотосуратга тушириш, қолиплар тайёрлаш, нусха-
лар олиш, режалар, схемалар тайёрлаш ва ахборотни акс эттириш-
нинг бошқа усуллари қўлланилиши мумкин... Суриштирувчи, терго-
вчи, суд томонидан далилларни қайд этишнинг қандай усуллари
қўллангани, фойдаланилган аппаратлар, асбоблар, ускуналар матери-
алларнинг техникавий тавсифи келтирилиб, тегишлича тергов ҳара-
кати баённомаси ёки суд мажлиси баённомасида акс эттирилади”. Ба-
ённома кўздан кечиришнинг барча иштирокчилари томонидан имзо-
ланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |