Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-боб ТЕРГОВ ЭКСПЕРИМЕНТИНИ ЎТКАЗИШ ТАКТИКАСИ



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

16-боб ТЕРГОВ ЭКСПЕРИМЕНТИНИ ЎТКАЗИШ ТАКТИКАСИ 
 
1-§ Эксперимент тушунчаси ва вазифаси 
 
Тергов эксперименти – криминалистик тактика тизимида 
мустақил тергов ҳаракати бўлиб, жиноят ишини тергов қилиш 
жараёнида содир бўлган ҳодисанинг айрим ҳолатларини ва 
вазиятларини тажриба усулида текширишдан иборат. 
Тергов экспериментининг моҳияти шундаки, муқаддам бўлиб 
ўтган ҳодисаларни, жиноят ишига алоқадор бўлган ҳолатларни 
воқеликда ҳақиқатдан бўлганлигини ёки бўлмаганлигини аниқлаш 
мақсадида, улар айнан маълум шароитларда тикланиб текширилади. 
ЖПКнинг 153-моддасида терговчи тергов жараёнида сўроқ 
қилинган 
шахсларнинг 
кўрсатувларини, 
бошқа 
далилларни, 
шунингдек, иш юзасидан қилинган версия, текширилаётган ҳодисага 
оид муайян шароит ва ҳолатларни тиклаш ҳамда зарурий тажрибалар 
ўтказиш орқали текширишга ҳақлидир, дейилган. 
Текширилаётган ҳолатлар, гувоҳлар, жабрланувчилар, жиноятда 
гумон қилинаётганлар ва айбланувчиларнинг кўрсатувларидаги 
бирон ҳодисани идрок қилиш, эшитиш, айрим ҳаракатларни бажариш 
имконияти бўлган-бўлмаганлигини аниқлашдан иборатдир.
Гувоҳнинг жиноят ҳодисасига оид маълум далилларни 
кўрганлиги, эшитганлиги ҳақидаги маълумотлари ўша вақтдаги 
шароитда (ёруғлик, масофа, шовқин каби) кўриш ва эшитиш имкони 
бўлганлигини текширишга зарурат туғилади. Шунингдек, гумон 
қилинаётган шахс ёки айбланувчининг айрим жиноий ҳаракатлари: 
бузиб кирган жойдан маълум буюм-ашёларни олиб чиқиб кетиш 
имкони, кўп миқдордаги товарларни битта юк машинасида олиб 
кетганлиги 
каби 
маълумотларни 
текширишда, 
эксперимент 
кўрсатилган вазиятлар-ҳолатлар сунъий тикланиб, тажриба қилиб 
ўтказишдан иборат бўлади. 
Тергов эксперименти жиноят иши юзасидан мавжуд бўлган 
маълумотлар ва эҳтимолга қарши бўлмаган фикрларни текширишга 
қаратилган бўлиб, ушбу маълумотлар ва фикрлар маълум 
шароитларда воқеликда бўлганлигига ишонч ҳосил қилишга 
қаратилган бўлади. 
Тергов эксперименти натижалари ижобий – тасдиқловчи бўлиб 
чиқса, текширилаётган далил ёки версия тўғри эканлиги аниқланади, 
акс ҳолда инкор этувчи натижа ҳосил бўлганда, текширилаётган 


маълумотлар нотўғри эканлиги, кўрсатувдаги вазият-ҳолатларнинг 
асоссиз ёки ёлғон эканлиги исботланади.
Тергов экспериментини ўтказиш мақсад-вазифаси жиноят 
ишининг тергови жараёнида тўпланган, топилган далиллар (суроқда 
олинган маълумотлар), ишнинг айрим ҳолатлари юзасидан ҳосил 
бўлган версия ва бошқа хабарларни тўғри ҳақиқат эканлигини 
текширишдан иборатдир. Шу билан бирга мазкур тергов ҳаракати 
вазифасига жиноятни очиш-исботлаш учун янги далилларни топиш, 
мустаҳкамлаш ва уларни тўғри баҳолаб, айблов фикрига асос қилиш 
масаласи ҳам киради.
Тергов эксперименти вазифаларига кўра, бошқа тергов 
ҳаракатларига ўхшаб кетади ва айрим қисмлари ўзаро боғлиқлиги 
билан намоён бўлади. Айниқса эксперимент “кўрсатувларни ҳодиса 
жойида текшириш” тергов ҳаракатига ўхшаш бўлиб, иккала 
процессуал ҳаракат сўроқ натижасида олинган кўрсатувларни 
текширишдан иборатдир. Шу билан бирга улар орасида муҳим 
фарқлар мавжуд бўлиб, улар шундан иборатки, экспериментда 
кўрсатувдаги айрим далилларни бўлиб ўтган воқеликда, шарт-
шароитда, сунъий тиклаш билан тажриба қилиб текширилади. 
Ҳодиса жойида кўрсатувларни текшириш эса, сўроқ пайтида олинган 
маълумотлардаги айрим ҳолат-вазиятлар ҳақиқий ҳодиса жойидаги 
вазиятларга тўғри келиши аниқланади, баъзи маълумотлар 
тўлдирилади, текширилади.
Ҳодиса жойини кўздан кечириш ҳаракатининг ҳам эксперимент 
билан бирмунча боғлиқлик ва ўхшашлик хусусияти мавжуддир. 
Ҳодиса жойини кўздан кечириш мақсади, эксперимент каби далил 
қидириб топиш, уни текширишдан иборатдир, лекин кўздан 
кечиришда ҳодиса жойи, ҳолати ўзгартирилмайди, аввалги асл 
ҳолати, жиноят оқибати бўлган аломатлари ўзгаришсиз кузатилади.
Суд экспертизасининг турли текширувларини ўтказишда экс-
перт-мутахассис экспериментал услубиётни кенг қўллайди. Жумла-
дан, отиш қуролларини идентификациялашда шубҳаланган қуролдан 
экспериментал отишлар ўтказиб, текшириш учун ўқ ва гильзаларнинг 
намуналарини тайёрлайди, ҳужжат ва бошқа объектларни текши-
ришда эксперимент тажриба услубини турли шаклларда қўллайди. Бу 
экспериментал тадқиқот – текширувлар тергов экспериментига ўх-
шаш бўлса ҳам, мустақил тергов ҳаракати эмас, суд экспертизасининг 
текширув услуби сифатида унинг таркибий қисми бўлиб ҳисоблана-
ди. 


Тергов эксперименти жиноят процессуал қонунида таърифла-
нишича, жиноят иши юзасидан ўтказилган сўроқ кўрсатувларини, 
бошқа далилларни, иш юзасидан ҳосил бўлган версия, текширилаёт-
ган ҳодисага оид муайян ҳаракатлар, шароит ва ҳолатларини тиклаш 
ҳамда зарурий тажрибалар ўтказиш орқали текширишдир. Шунинг-
дек, эксперимент фақатгина бор далиллар ва версияларни текшириш 
билан чекланмай, эксперимент тажрибалари ёрдамида янги далиллар 
ҳам аниқланади. 
Тергов ишини юргизиш жараёнида ҳосил бўлган версияни ал-
батта турли тергов ҳаракати ёрдамида, шу жумладан эксперимент 
ўтказиш билан ҳам текшириш лозим бўлади. Версиялар жиноят ҳоди-
сасининг умумий ёки айрим ҳолатларига тааллуқли бўлиб, улар экс-
перимент, турли тажрибалар ва бошқа тергов ҳаракатлари ёрдамида 
текширилган ҳолдагина ҳақиқатга айланиб ишнинг айрим ҳолатлари-
га тегишли бўлган далил сифатида хизмат қилаолади. Бу ҳолда тергов 
экспериментининг натижалари янги далилларни келтириб чиқариши 
ва борларини ҳақиқатга мос ёхуд мос эмаслигини тасдиқлайди. 
Тергов амалиётида тергалаётган жиноят иши юзасидан турли 
ҳолат-вазиятларни эксперимент ёрдамида текширишга тўғри келади. 
Шуларга кўра экспериментнинг турли шакллари ўтказилади: 
маълум ҳодиса, ҳолат, шахсларни муайян шароитда кўриш им-
конини аниқлаш учун; 
ҳодисани (турли овозлар, портлаш, мотор овозлари ва ҳ.к.) 
маълум шароит воқелигида эшитиш имкони бўлган-бўлмаганлигини 
аниқлаш учун; 
жиноят ишига тааллуқли бўлган айрим ҳаракатларни бажариш 
(масалан, маълум масофани қадам юриш, югуриш ёки транспорт во-
ситасида маълум муддат давомида ўтиш) имконини текшириш учун; 
айрим ишларни бажариш имкониятини (тўсиқдаги тешик орқали 
оғир юк билан чиқиш ёки кириш, кўп миқдордаги товар молларни 
битта муайян машина ёрдамида олиб кетиш ва ҳ.к.) текшириш учун; 
турли модда ва маҳсулотлар сифатини (ҳидини, таркибини) ид-
рок қилиб, ажрата билиш қобилиятини ва бошқа ҳолатларни текши-
риш учун. 
Жиноий вазиятнинг ёки унинг айрим жиҳатларини олдини олиш 
имконини текширишда тергов эксперименти билан бир қаторда 
бошқа чоралар ҳам кўрилади. Айниқса автотранспорт ҳалокатини 
текширишда, жабрланувчилар ва айбланувчилар кўрсатувларидаги 


важлар, тушунчалар эксперимент, кўрсатувларни ҳодиса жойида 
текшириш ва экспертизалар ёрдамида аниқланади. 
Тергов амалиётида транспорт ҳодисалари, одамни босиб кетиш 
ёки бошқа турдаги тартиб қоидалари (транспортларда одам ташиш) 
натижасида бахтсизлик ҳодисалари юз бериши, ҳаттоки қурбонлар 
ҳам бўлиши мумкин. Терговда кўпчилик ҳолатларда айбланувчилар 
жавобгарликдан қутилиш мақсадида турли асоссиз важларни келти-
риб, ўзини айбсиз қилиб кўрсатиб, мазкур ҳодисанинг асосий сабаб-
чисини жабрланувчи деб кўрсатишга уринадилар. Бундай ҳолатларда 
терговчи юз берган ҳодисанинг қанчалик тўғрилигини ва унинг олди-
ни олиш мумкин эмаслигини аниқлаш мақсадида эксперимент ўтка-
зади. 
Бу ҳолда жиноий ҳаракатнинг характерини ва аниқланиши ло-
зим бўлган ҳодиса вазиятини сунъий тиклаш билан тажрибада синаб 
кўриш учун эксперимент ўтказилади. Масалан, кўчани кесиб ўтаётган 
шахсни машина уриб кетган бўлса ва бу ҳолатда айб жабрланувчига 
юкланса, терговчи ҳодиса содир бўлган вазият ҳолатини тиклаш би-
лан эксперимент ўтказиб, муайян вазиятда фалокатнинг олдини олиш 
мумкинлигини ёки мумкин эмаслигини ҳал қилади. Бунда ҳайдовчи 
тормоз бериш йўли билан машинанинг юришини секинлатиши мум-
кинмиди ёки бошқа ҳаракат билан кўнгилсиз ҳодисанинг олдини 
олишга ҳаракат қилганми ёки бунинг иложи бўлмаганми, деган са-
волларга жавоб олади. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish