Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Терговни режалаштириш жараёнида терговчи єуйидагиларни амалга оширади



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

Терговни режалаштириш жараёнида терговчи єуйидагиларни амалга оширади 
Жиноятга доир ахборотни тўплаш, таѕлил єилиш 
ва баѕолаш 
Иш бўйича исботланиши лозим бўлган ѕо-
латларни аниєлаш 
Иш юзасидан версияларни илгари суриш 
Тергов версияларини текшириш тартибини 
аниєлаш 
Режалаштириш турлари 
Бир неча иш бўйича (таєвимли) 
Муайян иш бўйича (жорий) 
Айрим тергов ѕаракати бўйича 
Єонунийлик
Илмийлик
Индивидуаллик
Асослик 
Ѕаётийлик 
Аниєлик 
Шароитлилик 
Ѕаракатчанлик 
Тежамкорлик 
Тезкор-єидирув тадбирлари би-
лан єўшиб олиб бориш 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


15-боб ҲОДИСА ЖОЙИНИ КЎЗДАН КЕЧИРИШ 
 
1-§ Ҳодиса жойини кўздан кечиришнинг 
умумий қоидалари 
 
Жиноятни очиш ва жиноятчиларни фош этишда ўтказиладиган 
тергов ҳаракатлари ичида ҳодиса жойини кўздан кечириш алоҳида 
ўринни эгаллайди. Ҳодиса жойини кўздан кечиришнинг аҳамияти бу 
тергов ҳаракатининг ўзига хос бўлган хусусиятлари билан боғлиқ. 
Терговчи воқеа содир этилган жойда ҳақиқатдан ҳам жиноят содир 
этилган ёки этилмаганлиги ҳолати ва унга сабаб бўлган ҳолатларни 
аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари ўтказади. 
Ҳодиса содир этилган жойда кўп ҳолларда моддий из ва бошқа 
ашёвий далил сифатида жиноятчининг излари қолади. Бу изларни ва 
бошқа ашёвий далилларни қидириб топиш ва уларни процессуал 
қонун асосида ишга қўшиш муҳим аҳамиятга эгадир. Ушбу ашёвий 
далиллар тўплангандан кейин терговчи содир этилган жиноятни 
очиш учун керакли маълумотларга эга бўлади. Ҳодиса содир этилган 
жойни кўздан кечиришда тўпланган ашёвий далиллар терговчига жи-
ноятни очиш ва тергов ҳаракатларини олиб бориш имкониятини бе-
ради.
Ҳодиса жойини кўздан кечиришнинг хусусиятларидан яна бири, 
тергов ҳаракатини ўтказишда криминалистик техника воситаларини 
кенг миқёсда қўллашдир. Ҳодиса жойини кўздан кечиришда кимина-
листик техникавий воситалардан фойдаланиш жиноятни ўз вақтида 
очиш учун ёрдам беради. Криминалистик техника воситалари кўзга 
кўринмайдиган изларни қидириб топишда муҳим аҳамиятга эгадир. 
Ҳодиса жойини кўздан кечириш, кўп жиноятларни тергашда 
дастлабки тергов ҳаракати ҳисобланиб, терговни тўғри ташкил этиш, 
версияларни тузиш ва уларни текшириш ҳамда лозим бўлган ҳо-
латларни аниқлашга имкон беради. 
Ҳодиса жойини кўздан кечириш ҳар бир тергалаётган жиноят 
иши бўйича ўзига хос хусусиятга эга. Терговчи ушбу хусусиятларга 
биноан ўтказилаётган тергов ҳаракатини содир этилган муайян ҳолат-
га қараб ҳал этади. 
Воқеа жойини кўздан кечиришда терговчидан бу соҳада маҳорат 
билан ўз вақтида тезкор-қидирув ҳаракатларини ўзаро ҳамкорликда 
амалга оширишликни талаб этади. 


Ҳодиса жойини кўздан кечиришнинг умумий тактик қоидалари 
бор. Уларга кўра, кўздан кечириш объектив бўлиши керак. Терговчи 
жиноят иши билан боғлиқ бўлган ҳолатларни ҳар тарафлама ўрганиб, 
тўпланган материалларга объектив баҳо бериши лозим. Терговчи иш 
билан боғлиқ бўлган айрим фактларни, ашёвий далилларни иккинчи 
даражали далил деб ҳисоблаши мумкин эмас. 
Ҳодиса жойини кўздан кечиришни кечиктирмасдан, ўз вақтида 
амалга ошириш керак. Терговчи жиноий ҳодиса содир этилганлиги 
тўғрисида хабар олгандан кейин дарҳол ҳодиса жойига етиб бориши 
лозим. Ҳодиса жойини кўздан кечиришга чиқишни кечиктириш, жи-
ноий ҳодиса содир этилган ҳолат ва вазиятнинг ўзгариб кетишига 
олиб келиши мумкин. Баъзи жиноятлар бўйича ҳодиса жойидаги ҳо-
лат узоқ муддатга сақланиб турмайди. Автотранспорт ҳодисаси, бахт-
сиз ҳодисалар бунга мисол бўла олади. Бундан ташқари ҳодиса жойи-
га чиқишни кечиктириш жиноий ишдан манфаатдор бўлган шахслар 
томонидан ашёвий далилларнинг йўқотилиши ёки воқеа ҳолатининг 
ўзгартирилиб юборилишига олиб келиши, об-ҳаво ёмғир, қор ва 
бошқалар таъсирида баъзи излар йўқ бўлиб кетиши мумкин. 
Ноаниқ, тўлиқ бўлмаган фактик маълумотлар иш бўйича далил 
сифатида фойдаланилмайди. Ҳодиса жойини кўздан кечириш 
натижасида топилган ва аниқланган фактлар иш бўйича далил бўлиб 
ҳисобланиши мумкин.
Терговчининг асосий вазифаси ушбу фактлардан жиноятни ўз 
вақтида очишда фойдаланишдан иборат. Кўздан кечиришнинг ўз 
вақтида ва тўлиқ ўтказилиши ҳодиса жойи ҳолатини тўлиқ текшириш 
ва бирорта ҳам ашёвий далилнинг назардан четда қолдирмасликни 
таъминлайди. 
Терговчи ҳодиса жойига чиқишдан олдин, содир этилган жино-
ятнинг характерини ҳисобга олган ҳолда ўзи ва холислардан ташқари, 
яна кимларни кўздан кечиришга жалб этиш масаласини ҳал этади. 
Жиноят процессуал кодекси 138-моддасида “Суриштирувчи ёки тер-
говчи мурданинг ташқи кўринишини у топилган жойда холислар ва 
суд-тиббиёт соҳасидаги мутахассис шифокор иштирокида кўздан ке-
чиради”, дейилган. 
Ҳодиса жойини кўздан кечиришда мутахассисларни жалб этиш 
асосий эътиборни ўзига жалб этади. Терговчи кўздан кечиришни 
ўтказиш жараёнида жиноий ҳодиса турини ҳисобга олиб (ёнғин 
чиқиш билан боғлиқ бўлган, йўл-автотранспорт ҳодисалари ва ҳ.к.), 
тегишли мутахассисларни кўздан кечириш жойига таклиф этишни 


ташкил этади. Қоидага мувофиқ мутахассис терговчига ҳодиса жой-
ини кўздан кечиришда ёрдам бериш учун таклиф этилади. У кўздан 
кечириш иштирокчиси сифатида тегишли баённомани имзолайди. 
Ҳодиса жойини кўздан кечиришда терговчи томонидан таклиф 
этиладиган мутахассислардан криминалист-эксперт ходимларга катта 
эътибор берилади, чунки бу мутахассислар жиноятни очишда катта 
ёрдам беради.
Эксперт терговчининг топшириғига мувофиқ махсус услублар-
ни қўллаб ҳодиса жойидаги излар ва бошқа ашёвий далилларни қиди-
ради, аниқлайди, қайд этади ва кўчириб олади, ашёвий далилларни 
олиш ва жойлаш (упаковка қилиш)да зарур бўлган масалаларни ҳал 
қилишга ёрдам беради. Бироқ унинг роли техника воситаларини 
қўллаш билан чегараланиб қолмай, ҳодиса жойини кўздан кечиришда 
терговчига амалий ёрдам кўрсатиши мумкин.
Криминалистлар ҳодиса жойини кўздан кечиришдаги ҳара-
катлари терговчи ва тезкор-қидирув ходимларининг ҳаракатлари би-
лан ўзаро мувофиқлаштирилган ҳолда олиб борилади. Кўп ҳолларда 
уларнинг берган фикрлари жиноятни очишда муҳим аҳамиятга эга 
бўлади. Масалан, мутахассис излар йўлакчасининг элементларини 
таҳлил қилиб, терговчига жиноятчининг ҳаракати, қандай юрганлиги, 
югурганлиги, бир жойда турганлиги тўғрисида муҳим маълумот бе-
риши мумкин. 
Мутахассис берган барча таклиф ва тавсияларни терговчи 
мақсадга мувофиқ ва керакли деб ҳисоблаб, ундан фойдаланиши 
мумкин. ЖПКнинг 70-моддасига мувофиқ, мутахассис ўзининг 
қандай мақсадда чақирилганлигини билиши, ўзи иштирок этаётган 
процессуал ҳаракатларга оид иш материаллари билан танишиб 
чиқиши ва ўзи иштирок этаётган процессуал ҳаракатга оид бўлган арз 
ва мулоҳазаларни маълум қилиши мумкин.
Ҳодиса жойини кўздан кечиришнинг бошланиш босқичидаёқ 
эксперт мутахассис сифатида иштирок этган бўлса, кейинчалик у уш-
бу жиноят иши бўйича эксперт сифатида иштирок этиши масаласи 
муҳим аҳамиятга эга. ЖПКнинг 78-моддасига мувофиқ, ишда мута-
хассис сифатида иштирок этган шахс келгусида ушбу иш бўйича экс-
перт қилиб тайинланиши мумкин. Терговчи лозим деб топса, ҳодиса 
жойини кўздан кечиришда айбланувчини, гумон қилинувчини ҳам 
таклиф этади.
Ҳодиса жойини кўздан кечиришда жабрланувчи ва гувоҳ ишти-
рок этишининг ўзига хос хусусияти бор. Улар ҳодиса содир бўлган 


ҳолатни ўз кўзлари билан кўриб, идрок этиб, бўлган ҳодисани тўғри 
баён қилиб беришлари мумкин. Ҳатто улар ҳодиса жойини кўрсатиб, 
барча содир этилган ҳолатлар тўғрисида аниқроқ маълумот беради. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish