17-боб КЎРСАТУВЛАРНИ ҲОДИСА ЖОЙИДА
ТЕКШИРИШ ТАКТИКАСИ
1-§ Кўрсатувларни ҳодиса жойида текшириш тушунчаси ва ва-
зифаси
Мазкур тергов ҳаракати мустақил бўлиб, тергов ва суд ама-
лиётида узоқ вақтлардан буён қўлланилиб келаётган бўлсада, назарий
жиҳатдан ўтган асрнинг 60-йилларидан буён мукаммал асослантири-
лди, Ўзбекистоннинг қонунчилигида дастлаб 1976 йилда тан олинди
ва ҳозирги кунда амалда бўлган жиноят процессуал кодексида мус-
таҳкамланди, шу билан бирга мустақил тергов ҳаракати мақомига эга
бўлди.
Мустақил тергов ҳаракати сифатида кўрсатувларни ҳодиса
жойида текшириш мавзуси бўйича назарияда турли фикрлар бўлиб,
баъзи муаллифлар мазкур тергов ҳаракатини ҳодиса жойини кўздан
кечириш доирасида ўтказишни таклиф қилганлар.
Жиноят процессуал қонунида белгиланган тергов эксперименти
ҳаракатининг баъзи хусусиятлари кўрсатувни ҳодиса жойида текши-
ришга ўхшаш бўлганлиги сабабли бу тергов ҳаракати эксперимент-
нинг бир кўриниши сифатида қаралган, шунингдек, баъзи муаллиф-
лар кўрсатувни текширишни ҳодиса содир бўлган жойни кўздан ке-
чириш тергов ҳаракати доирасида тушунтирган. Бундай фикр кўрса-
тувни ҳодиса жойида текшириш ҳаракатини ўтказиш йўли билан жи-
ноий воқеанинг жойи ва ҳолати ҳақида айбланувчининг хабардор
эканлигини аниқланиши, худди шунингдек, унинг холислар иштиро-
кида кўрсатув бериши факти ушбу шахс тергов юритилаётган жино-
ятни содир қилган деган нотўғри хулоса чиқаришга олиб келиши му-
мкин.
Кўрсатувни ҳодиса жойида текшириш кўздан кечириш, тергов
эксперименти, таниб олиш учун кўрсатиш каби тергов ҳаракатлари-
нинг баъзи аломатларини ўз ичига олган мураккаб тергов ҳаракати
ҳисобланади. Мазкур тергов ҳаракатининг ўзига хос бўлган сифат ва
моҳияти билан бошқа процессуал ҳаракатлардан фарқ қилади.
Ҳодиса жойини кўздан кечиришда содир бўлган жиноий факт-
нинг оқибати, жиноятчининг мақсади, унинг қолдирган излари,
ашёвий далилларни, изларни қидириб топишдан иборатдир. Тергов
экспериментини ўтказишдан мақсад ишнинг айрим ҳолатлари юзаси-
дан мавжуд бўлган фактларни, шунингдек, ҳодиса жойидан олинган
ган айбланувчи, гумон қилинувчи, гувоҳ ва жабрланувчиларнинг
кўрсатувларини жиноят содир бўлган жойда айрим ҳолатларни қайта
тиклаш билан номаълум бўлган нарсалар, ҳужжатлар, ашёвий далил-
лар, излар қаерда бўлганлигини, ҳодиса жойи билан қиёслаш орқали
кўрсатувлардаги айрим ҳолатларни тўғри ёки нотўғри эканлигини
аниқлашдан иборат. Шу билан бирга мазкур тергов ҳаракатини ўтка-
зишда сўроққа олинган маълумотларнинг айрим ҳолатлари тўлдири-
лади. Уларга аниқлик киритилади, баъзан эса янги ҳолатлар ҳам очи-
либ қолади.
Кўрсатувларни ҳодиса жойида текширишнинг вазифаси содир
бўлган жиноятнинг тўғри ва тезда тегишли муддатларда очиш, иш
юзасидан далилларни тўплаш, уларни баҳолаш ва жиноят иши терго-
вини холисона объектив тугалланишини таъминлашдан иборатдир.
Мазкур тергов ҳаракатини ўтказишдан мақсад олинган кўрсатувдаги
айрим маълумотларни тўғри ва нотўғри эканлигини текширишдан ва
янги маълумотларни олишдан иборат. Ҳодиса жойида кўрсатувларни
текширишда текширилаётган маълумотлар албатта жиноят ишига ёки
унинг алоҳида ҳолатларига алоқадор бўлиши лозим ва текшириш
натижалари тегишли процессуал тартибда мустаҳкамланиб, бошқа
тергов ҳаракатлари натижалари билан солиштириб баҳоланган
тақдирдагина иш юзасидан далил бўлиб хизмат қилади ва айблов ху-
лосасига асос бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: