Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§ Тинтув ва олиб қўйиш натижаларини



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

4-§ Тинтув ва олиб қўйиш натижаларини 
қайд этиш 
 
Тинтув ва олиб қўйишнинг тергов ҳаракатлари сифатидаги да-
лилий аҳамияти уларнинг ўтказиш жараёни ва натижаларини тўла ва 
объектив қайд этишга узвий боғлиқдир. Тинтув ва олиб қўйиш баён-
номалари, уларнинг натижалари қандай бўлишидан қатъи назар, улар 
ўтказилгандан сўнг тузилади. Баённома тинтув ва олиб қўйишни қайд 
этишнинг асосий воситаси ҳисобланади. Баённомада тинтув ва олиб 
қўйиш қачон, ким томонидан, қаерда, қандай иш бўйича, кимнинг 
ҳузурида ўтказилганлиги ва унинг натижалари қандай бўлганлиги 
кўрсатилади. Баённомада топилган ва олиб қўйилган предметлар 
тўғрисида тўла маълумотлар кўрсатиб ўтилади. Объектларнинг уму-
мий ва хусусий белгиларини иложи борича аниқроқ кўрсатишга ҳара-
кат қилинади: шакли, ҳажми, ранги, ундаги ҳар хил рақам ва ёзувлар-
нинг мавжудлиги ва бошқалар. Объектларнинг сифат хусусиятларига 
алоҳида эътибор берилади: янги, эски, муомалада бўлган ва ҳоказо. 
Агар бир турдаги предметлар олиб қўйилса уларнинг миқдори ёзув 
билан кўрсатилади. 
Қимматбаҳо қоғозлар, чек ва омонат дафтарчалар, аккредитив ва 
ҳоказоларни олишда уларнинг реквизитлари баённомада қайд этила-
ди. Хорижий ва миллий валюта алоҳида кўрсатилади (масалан, Ўзбе-
кистон Республикаси банкининг 500 қийматидаги билети – 1000 до-
на). Агар ўғирланган пулларнинг рақамлари маълум бўлса, баённома-
га ҳар бир купюра серия ва рақами киритилади. 
Ҳужжатларни олишда уларнинг мақсади, реквизитлари, ҳолати: 
қўл ёзмаларни олишда – ҳар бир бетнинг биринчи ва охирги иборала-


ри кўрсатиб ўтилади. 
Тинтув қилинувчи олиб қўйилаётган предметлар қимматбаҳо 
металлардан тайёрланганлигини таъкидласа, ҳар бир предмет батаф-
сил таърифланиши, уларда проба бор ёки йўқлигини кўрсатиш зарур. 
Таърифлаётганда, агар буюмларда проба белгиларига ўхшаган аломат 
бўлса ҳам «тилла узук», «тилла занжир» каби шаклда таърифламас-
лик зарур. Баённомада «сариқ металлдан ишланган узук», «сариқ ме-
таллдан ишланган занжир» деб кўрсатиш зарур. Антиквар буюмларни 
таърифлашда улардаги фирма белгилари ва ҳоказоларни чизиб олиш 
мумкин. 
Яширин жойлар, уларнинг ниқобларини таърифлашга алоҳида 
эътибор бериш лозим. Баённомада қайси буюмлар ўз хоҳишига кўра 
берилганлиги қайд этилиши зарур. 
Агар тинтув ёки олиб қўйиш давомида техник воситалардан 
фойдаланилган бўлса, у ҳолда баённомада ускуналарнинг номи ва ту-
ри, шунингдек, тинтув ва олиб қўйишда ҳозир бўлган шахсларни тех-
ник воситаларни қўллаш ҳақида огоҳлантирилганликларини қайд 
этиш керак. 
Баённоманинг сўнгги қисмида қандай предметлар олинганлиги, 
қандай ўралганлиги, кимга ва нима сақлаш учун топширилганлиги 
кўрсатиб ўтилади. Тинтув ва олиб қўйиш баённомаси уч нусхада ту-
зилади. Биринчи нусхаси ишга бириктириб қўйилади. Иккинчи 
нусхаси тинтув қилинувчи, олиб қўйилувчи ёки унинг вакилларида 
қолади ва улар биринчи нусхада иккинчи нусхани олганликлари 
тўғрисида имзо чекадилар. Учинчи нусха олинган объектлар билан 
бирга ашёвий далилларни сақлаш камерасига топширилади. Ориги-
нал ва нусханинг барча бетлари терговчи, холис ва тинтув ёки олиб 
қўйишнинг бошқа иштирокчилари ҳамда тинтув қилинувчи ёки олиб 
қўйиш ўтказилган идора вакиллари томонидан имзоланади. 
Баённома ёзиш билан бирга, далилларни қайд этишнинг бошқа 
усуллари ҳам ишлатилиши мумкин: режа тузиш, расмга олиш, видео-
тасмага тушириш ва ҳоказо. Режа ва схемаларда топилган яширин 
жойлар тасвирланади, асосийси – яширин жойнинг ўзи, объектлар 
қандай жойлашганлиги акс эттирилади. 
Расм олиш ва видеотасмага тушириш ҳам шу асосда амалга 
оширилади: кузатиш имконини берадиган асосий ва батафсил кўри-
ниш олинади. Асосий тасвирда топилган яширин жой ва ундаги объ-
ектлар, батафсилида яширин жойдан олинган объектлар қайд этила-
ди. Объектларни, уларнинг умумий, хусусий ва фарқловчи хусусият-


ларини аниқ кўринадиган қилиб тасвирга тушириш лозим. 
Агар олинган катта ҳажмдаги объектларни ишга бириктириш-
нинг иложи бўлмаса, уларни қонунга биноан расмга тушириш зарур. 
Сифатли фотосуратлар жиддий далилий базани ташкил қилади: 
яширин жойларнинг мавжудлиги, турлари ва хусусиятларидан дало-
лат беради; предметларни алмаштириб қўйиш имконини йўққа чиқа-
ради. 
Олинган пуллар ва қимматбаҳо буюмлар эртаси куниёқ тегишли 
ички ишлар органининг молиявий бўлимларига топширилиши зарур. 
Қимматбаҳо буюмлар ва тошларнинг ҳақиқийлиги, пулларнинг 
ҳақиқийлиги ва уларда маълум бир шахснинг бармоқ излари 
мавжудлигини экспертиза йўли билан текшириш зарур бўлган ҳоллар 
бундан мустаснодир. 



Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish