Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Б. Идрок қилинган предмет, воқеа ва ҳодисаларни хотирада



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

Б. Идрок қилинган предмет, воқеа ва ҳодисаларни хотирада 
эслаб қолиш. Ҳар қандай кўрсатув ҳам одатда кейин юзага келади. 
Идрок қилинган воқеа ҳодисани сўроқ вақтида хотирада тиклашгача 
баъзан маълум вақт ўтади. Идрок қилинган маълумотни лозим пайтда 
хотирада тиклаш учун уни ёдда сақлаб қолиш зарур. Киши идрок 
қилган барча маълумотлар ўзаро алоқада бўлиб, вақтинча мияда 
сақланади. Хотира-бу маълумотларни кейинги даврда узатиш, олдин 
нима идрок қилинган бўлса, ўшани хотирада мустаҳкамлаш, сақлаб 
қолиш ва уни тиклаш орқали ифодаланадиган ақлий фаолиятдир. Хо-
тирада сақлаб қолишнинг тўлалиги, хотира типига, унинг машқлан-
тирилганлигига, сақлаб қолиш усуллари ва ҳодиса юз бергандан то 
уни тиклашгача ўтган вақтга боғлиқдир. 
Хотира ўз навбатида аниқ тасвирли, оғзаки, мантиқий туйғу, 
ҳаяжонли, ҳаракатдаги хотирага бўлинади. Ҳаракатдаги хотира ёрда-
мида жисмоний ҳаракат ҳолатлари билан боғлиқ барча ўзгаришлар, 
хотирада ҳаяжонли кўргазмали тасаввурлар, предметларнинг ташқи 
образлари; оғзаки айтилган ёки ўқиб берилган нутқ яхши сақланиб 
қолади. 
В. Идрок қилинган маълумотларни кўрсатмада қайта 
тиклаш. 
Кўрган воқеа ҳодисаларни эслаб қолиш уларни қайта тиклаш 
билан чамбарчас боғлиқдир. Қайта тиклаш - бу инсон хотирасида ни-
ма сақланган бўлса, ўшани оғзаки ёки ёзма баён қилишдир. Маълу-


мотларнинг софлиги фақат қабул қилиш ва эслаб қолишнинг сифати-
гагина эмас, балки шу билан бирга сўроқ қилинувчининг руҳий ҳола-
ти, маълумоти, фаросати, характери, тасаввур этиш қобилияти, 
таъсирланиш даражаси, шарт-шароитларига ва тергов тактикасига 
боғлиқдир. 
Сўроқ қилиш тактикаси учун олдин идрок қилинган маълумот-
ларни қайта тиклашнинг психологик қонуниятлари катта роль 
ўйнади. Қайта тиклаш бевосита ва бавосита, ихтиёрий ва ихтиёрсиз 
бўлиши мумкин. У икки хил шаклда амалга ошади: биринчиси билиб 
олиш, яъни объектни қайтадан кўриш орқали тиклаш, иккинчиси эс-
лаш орқали, яъни объектни хотирада қайта тиклаш. 
Идрок қилишдан сўнг кўп ўтмай бевосита қайта тиклаш одатда 
кейинга қолдирилган тиклашга нисбатан анча тўлиқ ва аниқ бўлади. 
Шунинг учун у ёки бу воқеага нисбатан сўроқни кейинга қолдириш 
мақсадга мувофиқ эмас.
Қайта тиклаш босқичида кўрсатувнинг ташкил топишига қатор 
объектив ва субъектив омиллар таъсир қилади: 
а) қайта тиклаш жараёнида сўроқ қилинувчининг эмоционал ҳо-
лати (ҳаяжонланган ёки хотиржам, хафа ёки хурсандлиги кабилар); 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish