Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

19-боб СЎРОҚ ЎТКАЗИШ ТАКТИКАСИ 
 
1-§ Сўроқ тушунчаси ва кўрсатувларнинг 
психологик асослари 
 
Сўроқ терговчи билан жиноий воқеа ҳақида маълумот берувчи 
шахс ўртасидаги ўзаро мулоқотдир. Қонун талабига кўра, терговчи 
сўроқ қилинувчидан кўрсатув олиш орқали маълумот тўплайди. 
Маълумки, сўроқ вақтида олинган кўрсатувлар жиноят иши бўйича 
далил манбаининг бир кўриниши ҳисобланади, тўпланган ахборотлар 
эса жиноятнинг айрим ҳолатларини аниқлаш учун хизмат қилади. 
Тергов амалиётида жабрланувчи, гувоҳ, гумон қилинган ва экс-
перт мутахассисларни сўроқ қилиш кўпроқ учрайди. 
Сўроқ ўтказишнинг қонуний асослари Ўзбекистон Республикаси 
ЖПК 96-108-моддалари орқали тартибга солинади. Гумон қилинган 
шахсларни сўроқ қилиш тартиби ЖПК 109-113-моддаларида кўрса-
тилган. Гувоҳ ва жабрланувчиларни сўроқ қилиш тартиби ва усулла-
ри ушбу Кодекснинг 114-124-моддаларида қайд қилинган. 
Криминалистик тактик услубларни қўллаш нуқтаи назаридан 
гувоҳ ва жабрланувчиларнинг процессуал ҳолати ва ҳуқуқлари деяр-
ли бир хил бўлиб, уларнинг ҳолатлари ўхшашлиги сабабли бир усул-
да сўроқ қилинади. Лекин ушбу процессуал шахсларнинг ҳолатлари-
ни баъзи томонлари эътиборга олиниб уларни сўроқ қилишда турли 
услубни қўллаш мумкин. Жумладан, гумон қилинувчига нисбатан 
жиноят иши юзасидан ҳали аниқ ва асосли исботлар бўлмаганлиги 
учун уни фақат гумон қилинган шахс сифатида сўроқ қилинади. 
Айбланувчи эса терговчининг унга нисбатан тўпланган далиллари 
асосида айбланувчи сифатида сўроқ қилинади ва тактик услублар ма-
на шу ҳолатларга асосан қўлланилади. 
Гувоҳ билан жабрланувчининг процессуал ҳолати деярли бир 
хил, ҳуқуқ ва бурчлари ҳам ўхшаш. Лекин айрим ҳолатлар мавжудки, 
гувоҳ билан жабрланувчи орасида баъзи бир фарқ ҳам бордир. Жум-
ладан, жабрланувчи жиноят оқибатидан бевосита моддий, маънавий 
ва жисмоний зарар кўради, шунинг учун тергов натижасидан бир 
мунча манфаатдор. 
Сўроқ жараёнида жабрланувчи кўрсатув беришда воқеани тўғри 
ва объектив ёритишига унинг шахсий адовати ва психологияси, яъни 
руҳий ҳолати таъсир этиши мумкин. Гувоҳда эса бу хусусиятлар 
бўлмаганлиги учун одатда холис кўрсатув беради. 


Сўроқ қилинувчи шахслар кўрсатувларининг шаклланиши му-
раккаб жараёндир, чунки уни юзага келишида ҳис эта билиш ва ман-
тиқли фикрлашнинг турли шакллари иштирок этади. Шу сабабли 
сўроқ қилишда шахснинг руҳий ҳолатини, хусусиятларини назарда 
тутган ҳолда тактик услубларни қўллаб, жиноят ишига тегишли 
маълумотларни олиш мумкин. 
Кўрсатувни қандай ҳосил бўлишини, унинг психологик асосла-
рини билиш терговчига тактик услубларни тўғри қўллашга ёрдам бе-
ради. Гумон қилинувчи ва айбдор, гувоҳ ва жабрланувчиларнинг жи-
ноят ишида тутган турли процессуал ҳолати ҳамда тергов қилинаёт-
ган шахснинг жиноятдаги ролига қараб уларни сўроқ қилишда 
фарқлар мавжуд. Аммо кўрсатувларнинг ташкил топишида ўзига хос 
умумий психологик қонуният ҳам бор, албатта. Тергов қилинаётган 
жиноят ҳолатларини қабул қилиш, хотирада сақлаб қолиш ва гапириб 
бериш жараёнига таъсир кўрсатувчи объектив ва субъектив фактор-
лар гувоҳ ва айбланувчига бир хилда таъсир этиши мумкин. Жиноят-
чи ўзини ва шу билан бирга иштирокчиларнинг воқеа содир бўлган 
жойда бўлган шахсларнинг ҳаракатларига боғлиқ ҳолда конкрет ҳо-
латларни умумий психологик қонуният асосида идрок қилади ва эсда 
сақлаб қолади. 
Ҳодисанинг бир зумда бўлиб ўтиши, эшитиш ва кўришнинг 
ноқулайлиги ва камчилиги, хотиранинг ўзига хослиги ва шунга ўх-
шаш объектив ва субъектив омиллар, жиноят ҳолатини ким идрок 
қилишидан (гувоҳми ёки айбланувчими) қатъи назар, ўз таъсирини 
кўрсатади. Шунинг учун гувоҳ ва жабрланувчигина эмас, балки гу-
мон қилинган ва айбланувчини сўроқ қилишда ҳам кўрсатувнинг ша-
клланишидаги умумий психологик қонуниятни эътиборга олмоқ ло-
зим. Инсонда ҳодиса ёки воқеани идрок қилиш вақтидан то судда шу 
тўғрида гувоҳлик бергунга қадар бўладиган руҳий ўзгаришларни уч 
босқичга бўлиш қабул қилинган. Руҳий процессларнинг барқарор 
бўлиши, вақт бўйича фарқ қилиши, мазмуни, кечиш жадаллиги бунга 
асос қилиб олинган. Булар кўрсатувнинг шаклланиш босқичлари 
дейилади.
Бу босқичлар қуйидагилардан иборат: 
а) ҳодиса ва унинг айрим қисмларини идрок қилиш; 
б) эшитган, кўрган маълумотни хотирада сақлаб қолиш; 
в) тиклаш, яъни сўроқ қилиш вақтида сўзлаб бериш. 
Ҳар қайси конкрет кўрсатувни ташкил топиши учун юқоридаги 
босқичларнинг бўлиши шарт эмас, қатор ҳолатларда уларнинг ай-


римлари тегишли объектив ва субъектив шароитларга кўра юзага 
келмаслиги мумкин. Кўрсатувнинг ташкил топиш жараёни қандай 
турга бўлинмасин юқорида умумий эътироф этилган уч босқичдан 
воз кечиши мумкин эмас. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish