б) гумон қилинувчи ва айбланувчиларда тез-тез учраб тура-
диган ”ўз фикрини ҳимоя қилиш“га уриниш ҳаракати;
в) сўроқ қилинувчининг мижози ва характери;
г) кишиларнинг таъсирланишга мойиллиги (масалан, иродасиз
кишиларда, болаларда таъсирланиш кучли бўлади);
д) хаёлпарастликка мойиллик, хаёлпарастлик элементи, айрим
ҳолларда сўроқ қилинувчи ўзи кўрган воқеа ва ҳодисаларни тўла ид-
рок эта олмай уни худди кўргандек атрофлича ўз кўрсатувида баён
қилишга интилади;
е) сўроқ қилинувчининг ўз фикрини тузиш қобилияти; агар
сўроқ қилинувчи ўзидаги айрим камчилик ёки бошқа сабаблар ту-
файли ўз фикрини аниқ ифодалай олмаса, терговчи аниқловчи савол-
лар билан унга кўрсатувни тўғри ифодалашга ёрдам беради. Сўроқ
қилинувчидан терговни қизиқтирувчи воқеа тўғрисида батафсил ва
изчил гапириб бериш ёки фақат айрим ҳодисани эслаш илтимос
қилинади.
Терговчи кўрсатувни қабул қилишда айрим хатоликка йўл қўй-
иши мумкин. Бу хато сўроқ қилувчининг тегишлича профессионал
тайёргарлик кўрмагани натижасидадир. Шундай қилиб, кўрсатувнинг
сифати сўроқ предметига, қабул қилишнинг ташқи шароитига, хоти-
рада сақлаб қолишга, қайта тиклашга ҳамда сўроқ қилинувчи ва
сўроқ қилувчининг шахсий субъектив сифатларига боғлиқдир.
2-§ Сўроқ ўтказишга тайёргарлик кўриш
Жиноят билан боғлиқ ҳолатларни билиб олиш, аниқлаш маълум
тайёргарлик кўришни, унинг ўзига хос хусусиятларини, айбланувчи-
нинг шахсини пухта ўрганишни талаб этади. Айбланувчининг шах-
сини ўрганишда унинг маънавий дунёси, турмушдаги ўрни, юриш-
туришига доир томонлар батафсил ўрганилиши керак.
Сўроқ одатда терговчи хонаси ёки махсус ажратилган хонада
олиб борилиши керак. Сўроқ қилиш хонасида сўроқ қилинувчи ўзини
ниҳоятда эркин сезиши, унинг руҳиятига мосланган бўлиши, сўроқ
қилинаётган хонада киши эътиборини чалғитадиган кераксиз нарса-
лар, жиҳозлар бўлмаслиги, ҳаттоки ташқи дунё билан алоқа узилган
бўлиши зарур.
Айбланувчини сўроқ қилишдан олдин терговчининг бутун ҳара-
кати, эътибори фақат шу масалага қаратилиши, мазкур тайёргарликда
терговчи сертакаллуф бўлиши билан ўзини давлат вакили сифатида
кўрсата олиши лозим. Гумон қилинувчи ва айбланувчини сўроқ
қилишдан аввал унга нисбатан қандай далиллар мавжуд, сўроқ жара-
ёнида улар ёлғон кўрсатув берар бўлса, уни фош этиш учун қўллана-
диган далиллар, ҳужжатлар пухта текширилган бўлиши лозим.
Сўроқ жараёнида сўроқ қилинувчи шахсга уни кўрсатмасини
текшириш, айрим қисмларини тўлдириш ва аниқлаш учун қўйилади-
ган саволлар олдиндан, тахминан бўлса-да, тайёрланиб қўйилиши ло-
зим.
Сўроқ қилинувчиларнинг қайсилари биринчи, қайси бирлари
кейинги навбатда сўроқ қилиниши лозимлигини ҳам терговчи жиноят
ишидаги материаллар билан танишиб чиққандан кейин белгилаб
олиши зарур.
Жиноий ҳаракатнинг қайси бир ҳолатлари ким томонидан тўла-
роқ ёритилишига қараб сўроқ қилинувчилар тартиби белгиланиши
мақсадга мувофиқ.
Сўроқ ўтказиш вақти ва жойи ҳам терговчининг ўз тажрибаси ва
ишининг алоҳида ҳолатларига қараб белгиланиши мумкин.
Сўроққа тайёргарлик кўриш қуйидагилардан иборат:
а) жиноят ишини ўқиб ўрганиб чиқиш;
б) гувоҳнинг айбланувчига, жабрланувчига ва иш бўйича айрим
далилларга нисбатан бўлган муносабатини аниқлаш;
в) сўроқ вақтида бериладиган саволларни белгилаб қўйиш;
г) сўроқ вақтида керак бўлиб қоладиган материалларни, ашёвий
далил бўлган ҳужжатларни тайёрлаш;
д) сўроқ қилиш вақтини ва жойини белгилаш.
Жиноят иши билан танишиш жараёнида қайси гувоҳдан қандай
фактларни аниқлаш, улар қай даражада воқеани ёритиб бера олиши
ва бошқа масалалар ҳал қилинади.
Иш бўйича гувоҳларнинг сони кўп бўлса, уларнинг ҳар бири-
нинг шахси аниқланиб, ишнинг эпизодларига асосан ким биринчи
навбатда, ким кейинги навбатда сўроқ қилиниши белгиланади. Шу
билан бирга уларнинг айбланувчига нисбатан бўлган муносабати ҳам
аниқланиши лозим.
Гувоҳларнинг ўзаро муносабати ва жабрланувчига нисбатан
алоқаси ҳам сўроқ учун аҳамиятга эгадир. Шунинг учун уларнинг
шахси, турмуши, хизматини аниқлаш билан бир қаторда мазкур иш
бўйича ўзаро муносабатини аниқлаш даркор.
Кўрсатув олиш вақтида ҳар бир гувоҳ ўзига хос бўлган руҳий
ҳолатларни намоён қила бошлайди; уларга турлича усулларни
қўллашга тўғри келади. Баъзиларга савол бериш билан бўлса, баъзи-
ларга оддий суҳбат билан воқеани эслашга ёрдам бериш мумкин. Де-
мак, гувоҳ ва жабрланувчининг ишга ва айбланувчига нисбатан
бўлган муносабати асосида қатор саволларни олдиндан мўлжаллаб
қўйиш лозим бўлади.
Сўроқ вақтида бериладиган саволларни кўрсатув олиш жараё-
нида ўзгартириш ва борларини тўлдириш, янги саволларни киритиш
мумкин.
Агар гувоҳнинг кўрсатувидаги айрим фактлар тўғрилигига
шубҳа туғдирса, унга текширувчи ёки ёлғонни очиб ташлашга ёрдам
берувчи саволларни бериш мумкин. Шундай саволлар ҳам олдиндан
мўлжалланиб қўйилиши керак.
Сўроқ вақтида қўлланилиши мумкин бўлган ҳужжатлар, айрим
фактлар, жиноят ишининг турли бетларида жойлашган бўлади, улар-
ни сўроқ вақтида излаб ўтирмаслик учун олдиндан мўлжаллаб, иш-
нинг шу бетларига белгилар жойлаштириб қўйиш лозим.
Сўроқ ўтказиш вақти билан жойни белгилаш, сўроқ натижала-
рига турлича таъсир бўлишига сабаб бўлади. Жабрланувчиларни, гу-
воҳларни алоҳида хонада сўроқ қилиш, тинч ва хотиржамлик шароит
туғдириши лозим. Сўроқ вақти ҳам аввалдан белгиланиши, гувоҳлар-
ни олдинма-кетинлиги, навбати белгиланиши сўроқ натижасига ижо-
бий таъсир этади. Агар айбланувчи иш бўйича айрим фактларни тас-
диқловчи гувоҳни чақиришни илтимос қилса, гувоҳни кўп ке-
чиктирмай чақириш лозим. Чунки айбланувчининг яқин кишилари
ёки ўзи гувоҳ билан алоқа боғлаши мумкин, керак ҳолатларни
айтишни уқтириб, унга таъсир этиб қўйиши мумкин.
Сўроққа чақирилган гувоҳлар алоҳида хонада бўлиши, кўрсатув
олиш учун битта-битта чақирилиши ва унинг кўрсатувини бошқа гу-
воҳлар эшитмаслиги лозим. Бунинг учун сўроқ ўтказишдан аввал ке-
ракли шароитни яратиш ва ўйлаб чиқиш даркор.
Do'stlaringiz bilan baham: |