тириб, тўғри сўзлашлари мумкин. Шу билан бирга улар ёдидан
кўтарилган айрим фактларни эслашлари, ишга тегишли бўлган янги
маълумотларни беришлари мумкин.
Баъзида юзлаштириш пайтида сўроқ қилинувчилардан бири
илгари берган кўрсатувидан бош тортиб уни ўзгартиради, янги воқеа-
ни, фактларни ўйлаб чиқади, шу билан сирини фош этади, яъни ёлғон
кўрсатув берганлигини билдириб қўяди. Бундай гувоҳ ёки айбла-
нувчи юзлаштиришдан сўнг қайта такроран сўроқ қилиниши мақсад-
га мувофиқ.
Юзлаштириш тартиби қуйидагича: юзлаштириб сўроқ қили-
нувчилар гувоҳлар бўлса, улар ёлғон
жавоб бериш ва жавоб бе-
ришдан бош тортиши учун жиноий жавобгарлик ҳақида огоҳланти-
риладилар ва бу ҳақда баённомага имзо чекадилар. Шундан сўнг бир-
бирларини таниши, қандай муносабатда эканлиги ҳақидаги жавобла-
ри баённомага ёзилади.
Савол-жавоб ҳар қайсиси билан алоҳида ўтказилади. Юзлашти-
рувчилардан бирига савол қўйилади ва унинг жавоби тингланади,
сўнг иккинчисига ҳам шу савол берилиб, унинг жавоби олинади.
Юзлаштириш баённомасининг чап томонига сўроқ қилинувчининг
бирига қўйилган савол ва жавоб ёзилади. Ўнг
томонида иккинчиси-
нинг савол-жавоби ёзилади. Терговчининг саволи тугагач, улар бир-
бирларига
савол беришлари мумкин, аммо бу ҳол уларнинг ўзаро
тортишувига, жанжалига айланмаслиги лозим. Сўроқни тўғри
бошқариш учун савол берилиб унга жавоб олиш, кейин навбатни
кимга бериш терговчининг ихтиёрида бўлиши, юзлаштирилувчилар-
ни ўз ихтиёрига қўймаслик лозим.
Юзлаштиришни тўғри ўтказиш учун обдон тайёргарлик кўриш
керак. Терговчи сўроқ қилинган шахсни кўрсатувларини яна бир бор
ўқиб-ўрганиб таҳлил қилиб чиқиши лозим. Юзлаштириш вақтида
қандай савол бериш, кимдан бошлаш, қандай далилларни аниқлаш ва
шу каби масалалар олдиндан белгиланиб қўйилмоғи лозим.
Юзлаштириб сўроқ қилинувчи
шахслар илгари иш юзасидан
мустақил равишда алоҳида сўроқ қилинганлиги учун, юзлаштириш
жараёни бевосита савол-жавобдан бошланади.
Юзлаштирилувчи шахсларни кўрсатувларида турли қарама-
қаршиликлар бўлади. Масалан, маълум фактни бири тасдиқлайди,
иккинчи эса инкор қилади. Савол жавобни ана шу тасдиқловчи шах-
сдан бошлаш мақсадга мувофиқдир. Ёки иш бўйича гувоҳ, жабрла-
нувчи, айбланувчи бошқа сўроқ қилинган
шахс билан юзлаштириш
ўтказишни талаб қилади. Биринчи саволни ўша талаб қилган шахсдан
бошлаш тўғрироқ бўлади.
Баъзи айбланувчилар гувоҳларнинг кўрсатувидаги айрим
фактларни инкор қилиб, уни ёлғон гапирганлигини айтадилар.
Юзлаштириш пайтида бундай айбланувчилар иккинчи навбатда
сўроқ қилиниши маъқул. Бундан ташқари, ҳар
бир юзлаштиришда
терговчи қайси қатнашувчининг кўрсатувига кўпроқ ишонч ҳосил
қилса шу шахсдан биринчи навбатда савол жавобни бошлайди, сўн-
гра иккинчисига ўтади.
Юзлаштирилаётган шахсларга, сўроқ қилинганда
олинган
кўрсатувларини бир-бирларига билдириш ёки таништириш мутлоқо
мумкин эмас, акс ҳолда улар илгари берган кўрсатувларни маъқул-
лаб, бир-бирларини жавобини тасдиқлаш билан кифояланиб қолади-
лар. Бу ҳол эса юзлаштириш натижасини ва аҳамиятини пасайтиради.
Юзлаштирилувчи шахслар баённомасининг ҳар бирига ажра-
тилган қисмларига савол ва жавоблари ёзилади ва ана шу жойларига
ҳар иккаласи томонидан имзоланади.
Do'stlaringiz bilan baham: