тчиларни улардан қасд олишидан қўрқиб,
билган нарсаларни айтиб
беришдан бош тортадилар. Терговчининг вазифаси вояга етмаган гу-
воҳларни хавфсизлигини таъминлаш жиноят ишилардан манфаатдор
бўлган шахсларнинг таъсиридан қутқариш ва гувоҳга ҳеч қандай за-
рар ва хавф йўқлигини тушунтиришдан иборатдир.
Ёш болаларни уларга қулай бўлган шароитда ва ўзига таниш
бўлган жойда сўроқ қилиш маъқулроқдир. Қонунга биноан вояга ет-
маган гувоҳларни сўроқ қилишда уларнинг яқин
одамлари, ота-
оналари, ака ёки опалари, ўқитувчилари иштирокида бўлиши керак.
Бу шахслар иш оқибатидан манфаатдор бўлмасликлари лозим.
Баъзи вақт кичик ёшдаги гувоҳлар яқинларидан, иштирок
этувчи ўқитувчи ёки синф раҳбарларидан уялиб очиқ кўрсатув бера
олмайдилар. Бу ҳолда педагогни бошқа мактабдан чақириш мумкин.
Ёш болаларни сўроқ қилишда уларга қизиқарли бўлган
суҳбатдан бошлаб ишончини қозониш керак, шундай кейин иш юза-
сидан савол беришга ўтиш мумкин. Сўроқ вақтида чарчатиб қўймас-
лик учун уларга танаффус қилиб дам бериш лозим.
16 ёшдан юқори бўлган гувоҳлар, жабрланувчилар кўрсатув бе-
ришдан бош тортиш ёки қасддан ёлғон кўрсатув бериш учун жиноий
жавобгарлик ҳақида огоҳлантириладилар, 16 ёшдан кичик бўлган
жабрланувчи ва гувоҳларга эса, уларнинг тўғри кўрсатувлари қанча-
лик аҳамиятга эга эканлигини ва жиноят иши учун зарурлигини ту-
шунтириш лозим.
Вояга етмаганларни сўроқ қилишда ёш болалар ва ўсмирлар
психологияси ўзига хос хусусиятга эга
эканлигини эътиборга олиш
зарур. Шу сабабли ҳам вояга етмаганларни сўроқ қилиш унинг объек-
тив бўлишини таъминлайдиган, махсус қўшимча процессуал кафола-
тларга эгадир. Сўроқ қилиш жараёни эса шу туфайли криминалистика
фани ишлаб чиққан алоҳида тактик усуллардан кенг фойдаланишни
кўзда тутади.
11 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар жиноятда қатнашган катта-
лар билан мулоқотда бўлгани боис, уларда бурч ва мажбурият тушу-
нчаси шаклланади ва катталарга тақлид қила бошлайдилар. Лекин,
улар ўз хусусиятига кўра, катта ёшдагиларнинг ҳамма хатти-
ҳаракатларини тўғри қабул қила олмайдилар. Мана шундай шароитда
болалар баъзан ўртоқлик ва дўстликни нотўғри тушуниб,
улар учун
жиноий йўлга киришдан ёки бошқанинг жиноятини ўз бўйнига
олишдан ҳам тоймайдилар.
Вояга етмаган шахсларни сўроқ қилишнинг ўзига хос услублари
бўлганлиги туфайли тайёргарлик кўриш ҳам алоҳида бўлмоғи лозим.
Сўроқни қаерда, қачон, кимлар иштирокида ўтказиш, қандай тартиб-
да олиб бориш, қандай саволлар қўйиш каби масалаларни олдиндан
белгилаб олиш тергов ҳаракатини муваффақиятли ўтказишига ёрдам
беради. Ёш болаларни сўроқ қилишда процессуал қонун нормаларига
зид бўлмаган умумий процессуал тартибни ўзгартириб, бошқача так-
тик услубларни қўллаш мумкин. Кичик ёшдаги сўроқ қилинувчилар-
нинг шахсини аниқлагандан сўнг, бевосита савол жавобга ўтиш мум-
кин, ”эркин сўзлаб бериш” босқичини савол қўйиш йўли
билан ал-
маштириш мумкин. Саволлар аниқ ва тушунарли шаклда тузилмоғи
лозим.
Вояга етмаган айбланувчи ва гумон қилинувчиларни сўроқ
қилиш аҳамияти, уни ўтказиш жойи, процессуал тартиби, нима учун
уни айбланувчи (гумон қилинувчи) сифатида сўроқ қилинаётганли-
гини, тушуниб олишига боғлиқ. Вояга етмаган айбланувчини сўроқ
қилиш текширилаётган жиноят иши бўйича тутган ўрнини, у билан
тергов ҳаракати ўтказилаётганини ва у ўзини масъулиятини англаб
содир қилган жиноий ҳаракатини қандай оқибатга
олиб келганини
тушунишига қаратилган бўлмоғи лозим.
Вояга етмаган шахсларни сўроқ қилиш жараёнида терговчи улар
билан руҳий контакт ўрнатиши, улардан ҳаққоний ва тўла маълумот
олиши, сўроқ уларнинг тақдирини тўғри ҳал қилишга ҳам қаратилга-
нлигини тушунтириши лозим.
Сўроқ қилинувчига мулойим, хайрихоҳ ва мақсадли тарзда муо-
мала қилинмаса, унинг онгига, қалбига йўл топиш мураккаб бўлади
ва тўғри кўрсатув олиш қийин кечади.
Сўроқ шахснинг ёши, умумий савияси ва психологик хусусия-
тига мос равишда суҳбат тариқасида ўтказилиши ҳам мумкин. Вояга
етмаган шахснинг жиноят ишида иштирокчи бўлиши катта ёшдаги
айбланувчилар томонидан унинг ҳаётига хавф туғдириши мумкин.
Терговчи бундай ҳолатда тегишли чора кўриб болага унинг хавфсиз-
лигини таъминлашини айтади. Шундагина вояга етмаган гумон қили-
нувчи ва айбланувчилар сўроқда тўғри ва объектив маълумот бериш-
га мойил бўладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: