Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Сўроқ баённомаси сингари кўрсатувни ҳодиса жойида



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

Сўроқ баённомаси сингари кўрсатувни ҳодиса жойида 
текшириш баённомасининг ҳар бир саҳифаси тергов ҳаракати-
нинг барча қатнашчилари томонидан имзоланиб тасдиқланади. 
Баённома ва унга илова қилинган чизмалар, овоз ва тасвир 
ёзилган тасмалар, тергов ҳаракатида иштирок этганлар, жумладан, 
холисларга, мутахассисга ва кўрсатуви текширилаётган шахсларга 
ўқиб берилади ва улар баённома билан таништирилганлиги ҳақида 
имзо қўядилар. Кўрсатувни ҳодиса жойида текшириш суд таркиби 
томонидан ўтказилган тақдирда бу ҳақида юқорида кўрсатилган тар-
тиб ва галма-галликда суд мажлиси баённомасида қайд этилади.


18-боб ТИНТУВ ВА ОЛИБ ҚЎЙИШ ТАКТИКАСИ 
 
1-§ Тинтув тушунчаси ва унинг турлари 
 
Тинтув кенг тарқалган тергов ҳаракатидир. Терговчи қандайдир 
жойда, бошқа ерда ёки бирор шахсда жиноят қуроли, предмети, жи-
ноий йўл билан орттирилган бойликлар ёки ишга алоқадор бошқа 
предмет ва ҳужжатлар борлигига етарли асослари бўлса, уларни то-
пиш ва олиш учун тинтув ўтказади. Тинтув шунингдек, қидири-
лаётган шахсни ёки мурдани топиш учун ҳам ўтказилиши мумкин. 
Тинтув объектнинг хусусиятлари ва қидирув ишларининг ўзига 
хос турларига кўра бир неча турга бўлинади: турар жойларда ва бо-
шқа иморат-иншоотларда; очиқ жойда; такрорий; кечиктириб бўл-
майдиган вазиятларда прокурорнинг санкциясисиз «шошилинч» тин-
тув; бир вақтли (уни яна «гуруҳли» деб ҳам аташади), яъни бирор бир 
жиноий иш доирасида ягона режа асосида ва бирданига бир неча тин-
тувларни ўтказиш, дипломатик ваколатхона бинолари ва ҳудудида 
шахсий тинтув. 
Қидирув ҳаракатларининг мажбурий кўринишга эга эканлиги ва 
бу билан боғлиқ тинтув қилинаётган шахснинг, баъзан бошқа шах-
сларнинг ҳам, шахсий манфаатлари доирасига кирилиши тинтувни 
бошқа тергов ҳаракатларидан, жумладан, ҳодиса юз берган жойни 
кўздан кечиришдан тубдан фарқ қилади. Ҳодиса бўлган жойни кўздан 
кечиришда, масалан, сайҳон ёки ўрмонли жойда кўмилган мурда, жи-
ноят қуроли ва бошқа ашёвий далилларнинг қидирув ишлари ўткази-
лиши мумкин. Аммо бундай вазиятда қидирув ишларининг фуқаро-
ларни шахсий манфаатларига дахли йўқ. У ёки бу шахснинг субъек-
тив ҳуқуқларини чеклаш билан боғлиқ ҳолатларда эса (масалан, беда-
рак йўқолган шахснинг турар жойида жиноят изларини қидириш) 
улар мазмун жиҳатидан кўздан кечириш доирасидан ташқарига чиқа-
ди ва уларни амалга ошириш қонун томонидан тартибга солинган 
бўлиши зарур. 
Жиноят-процессуал 
қонунда 
тинтувнинг 
қонунийлигини 
таъминловчи қоидалар бор. Бу нарса авваламбор тинтувнинг асосли-
лигини назарда тутади. Қонунда кўрилаётган жиноий иш бўйича тин-
тув қилишнинг «етарли асослари» мазмуни очиб берилмаган. Гу-
воҳлар, жабрланувчилар, гумон остидагилар ва айбланувчиларнинг 
буюмлари ишга алоқадор ҳужжат ёки предметлар бирор шахсда эка-
нлиги тўғрисида гувоҳлик берувчи бошқа манбалар тўғрисидаги ҳар 


қандай маълумотлар тинтув учун етарли асос бўлиб хизмат қилиши 
мумкин. Шунингдек, тезкор-қидирув фаолиятининг материаллари 
ҳам шу каби маълумотлар манбалари бўла олади. 
Тинтув қилиш тўғрисидаги фикрни терговчи уни амалга оши-
риш учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қиладиган қарор шаклига ту-
ширади. Қарорда қаерда тинтув ўтказиладиган бўлса унинг шахси, 
қидирув ҳаракатлари чегараси (турар жой, томорқа, иш жойи, 
меҳмонхонадаги хонаси ва бошқалар); иложи борича топилиши ва 
олиб қўйилиши лозим бўлган буюм ва ҳужжатлар рўйхати тузилади 
ва умумий шаклда тинтув учун асос бўлиб хизмат қилган маълумот-
лар кўрсатиб ўтилади. 
Тинтувга прокурор санкция берган бўлиши шарт. Фақат истисно 
ҳолларда, яъни далилларни яшириш ёки йўқ қилиш хавфи бўлса, шу-
нингдек, жиноят ишини тергов қилишда жиддий чигалликларга олиб 
келиши мумкин бўлса, қонун прокурордан санкция олмай тинтув 
ўтказишга йўл қўяди, аммо ўтказилган тинтув ҳақида прокурорга бир 
сутка давомида ёзма шаклда маълумот берилиши лозим. 
Юқоридаги асослар бўйича тинтув ўтказишга ҳаттоки тунги 
пайтда ҳам рухсат берилади. 
Ўтказилаётган жиноий иш бўйича тинтув ўтказишнинг зарурли-
гини сезиб ва бу ҳақда қарор қилгандан сўнг, терговчи мазкур тергов 
ҳаракатининг режасини тузишга киришади. 
Ҳар бир тинтув тактик жиҳатдан индивидуалдир. Уни тайёрлаш 
ва амалга оширишга ҳар бир жиноий ишнинг ўзига хос хусусиятлари, 
тинтув қилинаётган инсоннинг шахси, қидирилаётган буюмларнинг 
характери, тинтув қилинаётган объектнинг хусусиятлари ва яна 
бошқа бир қатор омиллар таъсир ўтказади. Шу билан бирга, тинтувни 
амалга оширишда терговчига самарали натижаларга эришиш учун 
ёрдам берадиган бир қатор тавсияларни кўрсатиб ўтиш мумкин. 
Шундай қилиб, терговчи тинтув қилишдан аввал тинтувни 
амалга ошириш жойи ҳақида аниқ тасаввур ҳосил қилиши шарт. Тин-
тув жойи ҳақидаги маълумот қидирув ҳаракатларининг ҳажми 
ҳақидаги масалани ҳал этишга ёрдам бериб, тинтув еридаги ҳара-
катлар кетма-кетлигини белгилашда ҳамда керакли техник воситала-
рини тайёрлашда қўл келади. 
Тинтув ери ҳақида маълумот олиш учун терговчи тегишли ту-
рар-жой органидан бинонинг қаватма-қават схемасини талаб қилиши, 
тинтув қилиниши ёки қидирув ишлари мўлжалланаётган жой билан 
шахсан танишиши мумкин. 


Жиноят иши материаллари ва тезкор-қидирув тадбирлари ўтка-
зиш жараёнида тўпланган ахборотлар асосида терговчи тинтув қили-
нувчининг ва унинг оила аъзоларининг шахси, турмуш тарзи, фаоли-
яти ва кун тартиби ҳақида тасаввур ҳосил қила олиши лозим. Бу нар-
са терговчига тинтувда тўғри қидирув тактикасини танлаш имкония-
тини беради. 
Тинтувнинг асосий тактик қоидаси унинг қўққисдан ўтказилиши 
ва кутилмаганлигидадир. Тинтувни терговчи томонидан қўққисдан ва 
кутилмаганда амалга оширилиши жиноят содир этган шахсни берки-
ниши, манфаатдор шахслар томонидан ашёвий далилларни яшириш 
ёки йўқ қилишига йўл қўймайди. Шунинг учун, тинтувга тайёргарлик 
кўриш вақтида терговчи унинг тасарруфидаги маълумотларга асосла-
ниб тинтув ўтказиладиган жойга қўққисдан, яширин боришнинг ва у 
ерга тез, тўсиқларсиз киришнинг йўлларини излаши керак. Агар тин-
тув қилинувчи шахс тўсқинлик қилиши ёки қуролли қаршилик кўрса-
тиши эҳтимол бўлса, у ҳолда бундай ҳолатларни огоҳлантириш ва 
олдини олиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилиши керак. 
Тинтув қилиниши керак бўлган жой ва тинтув қилинувчининг 
шахси ҳақида маълумот тўплашда ва бошқа тайёргарлик тадбирлари-
ни ўтказаётганда ушбу чоралар овоза бўлмаслиги учун жуда ҳам 
эҳтиёт бўлиш керак. 
Тинтувнинг муваффақиятли ўтишида терговчи томонидан тер-
гов гуруҳи таркиби ва миқдорини тўғри аниқлаш катта аҳамиятга эга. 
Агар тергов бир неча жойда, катта ер майдонида ўтказилиши керак 
бўлса ёки қидирув ишлари катта ҳажмда олиб борилиши керак бўлса, 
тергов гуруҳи таркибига терговчидан ташқари маълум бир ҳудудлар-
да қидирув ишлари олиб борувчи яна бошқа тергов ва тезкор ходим-
лар ҳам қўшилиши мумкин. Тинтув қилинувчилар тинтув вақтида 
уларга қаршилик кўрсатиб далилларни йўқ қилишга ҳаракат қилиш 
мақсадида маълум буюмларни ойнадан ташқарига улоқтиришлари, 
шерикларига баъзи бир йўллар билан огоҳлантириш белгилари бери-
шлари мумкин бўлганлиги учун тергов ишига тинтув қилинаётган 
жойни кузатиш ва қўриқлашга жавобгар бўлган милиция тезкор хо-
димлари ҳам жалб этиш мумкин. 
Олиб қўйилиши керак бўлган предметларнинг хусусиятларига 
асосланиб гуруҳ таркибига тегишли мутахассислар ҳам қўшилиши 
мумкин. Масалан, бухгалтерия ҳисоботи бўйича мутахассис тергов-
чига кўп сонли ҳужжатларнинг орасидан тергов қилинаётган жиноят-
га тегишлисини танлаб олишга, санъатшунос ўғирланган санъат асар-


ларини топишда ёрдам бериши мумкин. 
Агар тинтув ерида катта ҳажмдаги техник ишларни ўтказиш 
кўзда тутилган бўлса (қазиш ишларини ўтказиш ва бошқалар), ундай 
вазиятда уларни бажариш учун ёрдамчи ходимлар таклиф қилинади. 
Тайёргалик давомида терговчи тинтув ерида холисларнинг 
ҳозир бўлишини таъминлашга қаратилган чоралар кўради. Холислар 
тергов гуруҳи тинтув ерига чиқмасдан туриб тергов гуруҳининг тар-
кибида бўлиши мақсадга мувофиқдир. Тергов ерига кириб бориш 
айбланувчи ёки бошқа манфаатдор шахслар томонидан қаршилик 
кўрсатилиши билан боғлиқ ҳолатларда бу нарса айниқса муҳимдир. 
Агар, тинтув ерида фақат шубҳаланилганни эмас, балки бошқа 
шахсларни ҳам тинтув қилиш кўзда тутилган бўлса тергов гуруҳи 
таркибига тезкор ходимлар ва эркак ҳамда аёл холислар киритилиши 
зарур. 
Тинтувга тайёргарлик мобайнида терговчи унинг тасарруфидаги 
илмий-техник воситаларнинг тўлиқлиги ва бутунлигини текшириши 
лозим. Тинтув ерининг ўзига хос хусусиятлари ва қидирилаётган 
предметнинг характерини инобатга олган ҳолда, терговчи тергов че-
моданидаги криминалистик воситалардан ташқари қидирув вақтида 
қўл келиши мумкин бўлган қидирув ва бошқа воситаларни тайёр-
лайди. Масалан, мурдани топиш мақсадида ўтказилган тинтувда тер-
говчи техник воситалар таркибига щуп, трал, биологик емирилишга 
реакция берувчи, қон изларини топиш учун кимёвий реактив восита-
ларни қўшиши мумкин. Агар тинтув жиноятнинг металл қуролларини 
топиш билан боғлиқ бўлса, у ҳолда мина қидирувчи ёки металл қиди-
рувчи тайёрланиб қўйилиши зарур. 
Бирор-бир жиноий иш бўйича ягона режа асосида бир вақтнинг 
ўзида бир неча тинтув ўтказилса (масалан, давлат мулкини ўмаришда 
бирга иштирок этишган шахсларни), шериклар тинтув ҳақида бир-
бирларини огоҳлантирмасликлари учун терговчи тинтувни бир вақт-
да бошлашни, тергов гуруҳлари ўртасида тезкор маълумотлар алма-
шиш восита ва усулларини тайёрлашни таъминлаши ҳамда ушбу гу-
руҳлар аъзоларига керакли кўрсатмалар бериши зарур. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish