Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§ Тинтув ўтказишнинг тактик усуллари



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

2-§ Тинтув ўтказишнинг тактик усуллари 
 
Тинтув ўтказиладиган жойга бориш шундай режалаштирилиши 
зарурки, у ерда тинтув қилинувчи ёки унинг балоғатга етган оила 
аъзолари бўлсин. Аммо, шунинг билан бирга, тинтув қилинувчи шахс 


тинтув ерига тезкор ходимлар томонидан тинтув бошланиши вақтида 
олиб келиниши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Агарда тинтув ерида тин-
тув қилинувчи ёки унинг балоғатга етган оила аъзолари бўлмаса, тин-
тув фақат объектив сабабларга кўра уларнинг иштирокисиз амалга 
оширилади.
БИНОЛАРДА ТИНТУВ ЎТКАЗАЁТГАНДА ХАТТИ-ЅАРАКАТЛАР 
ТАРТИБИ 
Тинтув ўтказиладиган жойга келиш 
Бинога кириш 
Ўз ѕужжатларини кўрсатиш; ўтказиладиган тинтув ѕаєида огоѕ этиш; бино эгасини 
єарор билан таништириш; барча иштирокчиларни бир хонага тўпланишга таклиф 
этиш; ѕар бир кишининг шахсини аниєлаш; уларнинг ѕуєує ва мажбуриятларини ту-
шунтириш. 
Бино эгасига єидирилаётган нарсаларни топширишни таклиф этиш 
Тинтув ўтказиладиган бино билан танишиш; єидирилаётган нарсалар саєланиши 
эѕтимол тутилган жойларни белгилаш; тинтув режасини аниєлаш; тинтув ўтказувчи-
лар ўртасида вазифалари таєсимлаш ва уларга йўл-йўриєлар бериш 
Єидирув ўтказиш (бинони, унинг таркибий єисмлари ва алоѕида нарса-ларни кўздан 
кечириш) 
Тинтув жараёни ва натижаларини єайд этиш 


Терговчи тинтув ерига етиб келиб, тинтув қилинувчига тинтув 
мақсадларини эълон қилади ҳамда бу тўғридаги қарорни кўрсатади. 
Тинтув қилинувчига унинг ҳақ-ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тушун-
тирилади ва бу нарса тинтув баённомасида тегишлича қайд қилинади. 
Бундан ташқари, тинтув қилинувчига ишга алоқадор бўлиши мумкин 
бўлган буюм ва ҳужжатларни ўз хоҳишига кўра топширишни таклиф 
қилинади. Агар улар тинтув қилинувчининг ўз хоҳишига кўра топ-
ширилса, тинтув терговчида ҳамма ҳужжат ёки буюмлар топширил-
маганлиги ҳақидаги асослар бўлган ҳолдагина ўтказилади. 
Қидирув ҳаракатларини амалга оширишдан аввал терговчи тин-
тув жойи билан танишиши, қидирув ҳаракатлари ҳажмини аниқлаши, 
алоҳида эътиборга молик жойларни белгилаши, иш ҳудудини тергов 
гуруҳи ходимлари ўртасида тўғри тақсимлаши лозим. 
Тинтувнинг нормал шароитларда ўтиши ва далилларни йўқ 
қилиш эҳтимоллигининг олдини олиш мақсадида тинтув қилинувчи 
ва у билан бирга ҳозир бўлган шахслар бир хонада жамланиши мум-
кин, улар телефонда гаплашишлари, тинтув тугагунча тинтув ерини 
тарк этишлари тақиқлаб қўйилиши мумкин. Болаларни, одатда, тин-
тув еридан чиқариб юборадилар. 
Агар терговчи тинтув ерида ҳозир бўлган шахс ўзида бирор нар-
са яшираётганига асослари бўлса, у ҳолда ушбу шахсни шахсий тин-
тув қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниши мумкин.
Тинтув ерида номаълум шахслар пайдо бўлса, улар терговчи то-
монидан тинтув охиригача вақтинчалик ушлаб турилишлари мумкин. 
Агар ушбу шахслар тинтув ерига ўз хизмат вазифаларини бажариш 
учун келган бўлсалар (врач, почтачи, сантехник ва бошқалар), улар-
нинг шахси, келиш мақсадлари аниқланиши зарур. Уларнинг келиш 
мақсадлари тинтув қилинувчининг жиноий фаолияти билан боғлиқ 
бўлмаса, терговчи уларга жавоб бериб юбориши керак. Зарурий ҳол-
ларда улар тинтув фактини сир сақлаш тўғрисида огоҳлантирилади-
лар. 
Тинтувни амалга ошириш мунтазамлик ва синчковликни талаб 
қилади. Терговчи ёки бошқа тинтув иштирокчиси бирор-бир пред-


метни тез кўздан кечириб, уни қизиқтирган бошқа объектга ўтишига 
йўл қўйиб бўлмайди. Албатта, қидириладиган объектлар жисмоний 
ва бошқа хусусиятларига кўра беркитилиши мумкин бўлмаган пред-
метларни синчковлик билан текшириш эҳтиёжи йўқ. Тинтув еридаги 
ҳамма бошқа предметлар ҳар томонлама ўрганилиши лозим. 
Предмет ва ҳужжатларни яширин жойларда сақлашдан ташқари 
жиноятчилар терговчининг авваламбор яширин жойларни қидириш 
инсон руҳиятига асосланиб қидирилаётган ҳужжат ва предметларни 
терговчи эътибор бермайди дея ҳамманинг кўз ўнгида қолдириши 
мумкин (масалан, далилий ҳужжатларни ёзув столида бошқа қоғозлар 
билан бирга қолдириш). Баъзан, тинтув қилинувчилар яширин жой 
сифатида бу мақсадлар учун мўлжалланмаган предметларни ишлата-
дилар (мурабболи банкалар, тилла ва қимматбаҳо нарсаларни, кито-
блар қурол-яроғларни сақлаш учун ва ҳоказо). Шунинг учун тергов-
чи, тинтув еридаги мебель, кийим, оёқ кийим, уй-жиҳоз техникаси, 
китоблар, болалар ўйинчоқлари, идиш-товоқ, ошхона жиҳозлари, 
озиқ-овқатлар ва бошқаларни диққат билан ўрганиши зарур. 
Иморатда, шунингдек, ҳовли иншоотларида, томорқа ва бошқа 
жойларда тинтув ўтказганда терговчи ҳар доим бир йўналиш бўйлаб 
ҳаракатланади, масалан, спираль бўйича, соат мили бўйича, нарсала-
рни бирин-кетин текшириб, сўнг – хона маркази, деворлар, пол, кей-
ин эса бошқа хонага ёки иморатга ўтади. 
Очиқ жойда қидирув ишларини ўтказишда тинтувнинг тўлиқли-
ги ва ҳар томонлама ўтказилишини таъминлаш мақсадида текшири-
ладиган ҳудуд алоҳида қисмларга ажратилиб (секторлар, квадратлар), 
тергов гуруҳи аъзоларига бириктирилиб қўйилади. Ҳар бир ҳудуд 
маълум бир кетма-кетликда кўздан кечирилади, керак бўлганда эса 
техника воситалари ёрдамида ўрганиб чиқилади. 
Қидирув вақтида терговчи бирор-бир жойда яширин жой борли-
гига асос бўлувчи турли хил салбий ҳолатларни, изларни эътибордан 
қочирмаслиги зарур. Масалан, ям-яшил ўтлар орасида сарғайган ўтли 
ҳудуд, томорқадаги янги қазилган жой, деворнинг янги гулқоғоз 
ёпиштирилган қисми, пол тахталарининг биридаги михларнинг янги 
ялтилловчи қалпоғи ва бошқалар терговчининг эътиборини ўзига 
жалб этиши ҳамда мазкур объект ёки ҳудуд қисмини синчковлик би-
лан текшириш учун асос бўлиши зарур. Мурда кўмилган жойни уй 
ҳайвонлари ва паррандаларнинг ўзларини бесаранжом тутишлари ҳам 
кўрсатиши мумкин. 
Пайдо бўлган шубҳаларни текшириш учун терговчи щуп ёки 


бошқа ингичка предмет ёрдамида юмшоқ мебелни, ўрин-тўшакни, 
ерни ва бошқаларни текшириб кўриши мумкин. Бу нарса етарли бўл-
маган ҳолатларда мураккаброқ асбоб-ускуналар қўлланилади: мурда 
ва мина қидирувчи, портатив рентген ускунаси ва бошқа қидирув во-
ситалари. Зарурият туғилганда унинг ортида яширин жой борлиги 
тахмин қилинаётган тўсиқ бузиб ташланиши, уй-жиҳоз техникаси ва 
агрегатлар эса қисмларга бўлиб ташланиши мумкин. 
Агар қидирув ҳаракатлари давомида жойнинг эгаси қандайдир 
сабабларга кўра ёпиқ жойни очишдан бош тортаётган бўлса, тергов-
чига қонун томонидан қулф, эшик ва бошқа предметларни бузиш 
эҳтиёжининг олдини олиб, уни ўзи очишига ваколат берилган. Тер-
говчи томонидан ёпиқ жойни очиш усули тинтув баённомасида қайд 
этилиши зарур. 
Тинтув вақтида топилган бир қатор бир хил предметлар ораси-
дан жиноий ишга алоқадорларини аниқлаш мақсадида содда анали-
тик намуналар олиш мумкин. Масалан, гиёҳванд моддаларни тинтув 
қилинувчида мавжуд бошқа дорилардан, қон излари ва бошқа биоло-
гик изларни ажратиш учун тинтув ерида тегишли мутахассис томо-
нидан экспресс-усулларни қўллаб, дастлабки ўрганишларни ўтказиш 
мумкин. 
Қидирувни амалга оширишда терговчи унинг тасарруфидаги 
тинтув қилинаётган шахс ҳақидаги маълумотларни эътиборга олиши 
шарт. Чунки бу каби маълумотларнинг ҳисоботи тинтув ўтказишнинг 
тўғри тактикасини танлаш ва мазкур тергов ҳаракатини самарали 
ўтказиш имконини беради. 
Тергов амалиёти кўрсатишича, тинтув қилинувчининг фаолият 
тури, қизиқишлари, одатлари ва қидирилаётган предмет ва ҳуж-
жатларни яшириш усуллари, яширин жойларни танлаш йўллари 
орасида маълум бир боғлиқлик бор. Кўпинча, шундай ҳолатлар ҳам 
бўладики, тинтув қилинувчилар бирор-бир предметни беркитишда ўз 
профессионал тажрибаларига суянган ҳолда, қизиқишларидан келиб 
чиққан ҳолда жой танлашади. Шунинг учун, тинтув вақтида терговчи 
шу каби объектларни ўрганишга катта аҳамият бериши лозим. 
Баъзи бир вазиятларда тинтув қилинувчининг ёки унинг оила 
аъзосининг ўзини тутиши тинтув йўналиш кўрсатиши мумкин. Маса-
лан, тинтув қилинувчининг терговчи маълум бир объектга яқинлаш-
ганда ҳаддан зиёд асабийлашиши ва маълум бир объектдан узоқлаш-
ганда таскин топиши, мазкур объект ўзининг хусусиятларига кўра 
яширин жой бўлиб хизмат қила олмаслиги ҳақидаги тинтув қили-


нувчининг сўзлари ва бошқалар терговчини сергаклантириши зарур. 
Масалан, давлат маблағларини талон-тарож қилиш бўйича ишда 
айбланувчининг рафиқаси тинтув вақтида жазаваси тутганлигини 
кўрсатиб ошхонанинг бурчагига мурабболи банкаларни ота бошлади. 
Бу нарса терговчини сергаклантирди. Ошхона бурчагидаги пол 
очилганда пуллар беркитилган яширин жой фош қилинди. 
Тинтув қилинувчи ва тинтув ерида ҳозир бўлган бошқа шах-
сларни кузатишни махсус тезкор ходимга топшириш мақсадга муво-
фиқдир. 
Кўпинчалик тинтув қилинувчилар ашёвий далилларни кир 
кийимларда, болалар буюмларида, ўйинчоқларда ва бошқаларда 
сақлайдилар. Баъзан уларни айбловчи ҳужжатларни терговчининг 
бир хил ишни узоқ вақт бажаришидан ҳосил бўладиган чарчоқ ва 
эътиборини сусайишига мўлжаллаб, уй кутубхонасидаги китоблар 
орасига жойлайдилар. Бу каби вазиятларда терговчининг қатъийлик, 
кескинлик, саботлилик каби фазилатлари алоҳида аҳамият касб этади. 
Тинтув узоқ вақт давом этганда дам олиш учун қисқа танаффуслар 
қилиш тавсия қилинади. 
Тинтув вақтида терговчи баъзан тинтув қилинувчининг шахсий 
ва ички ҳаёти билан тўқнаш келади. Масалан, қидирув вақтида у тин-
тув қилинувчининг шахсий ёзишмаларига, ички шахсий ҳаётига та-
аллуқли ва тергов қилинаётган ҳодисага алоқаси бўлмаган ҳужжат ва 
предметларига дуч келиши мумкин. Қонун, фуқаролар манфаатини 
кўзлаб, терговчи бу каби ҳолатлар овоза бўлмаслиги учун бор имко-
ниятларини ишга солишини уқтиради. Шунинг учун қидирув ҳара-
катлари давомида терговчи холислар ва тинтувнинг бошқа иштирок-
чилари эътиборини бу нарсаларга, агар уларнинг ишга алоқаси бўл-
маса, катта урғу бериб қаратмаслиги лозим. Агар бу ҳолатлар тергов 
қилинаётган ишга алоқадор бўлиб, холислар ва тинтувнинг бошқа 
иштирокчилари улар билан танишишлари шарт бўлсалар, терговчи 
уларни бу ҳолатларни овоза қилмасликлари тўғрисида огоҳлантириб, 
улардан тилхат олиши зарур. 
Шунингдек, тинтув вақтида ишга алоқадор ҳужжат ва предмет-
лардан ташқари тинтув қилинувчи томонидан содир этилган бошқа 
жиноятга алоқадор предметлар, рўйхатга олинмаган қурол-яроғ ва 
фуқаролик муомаласидан чиқарилган бошқа предметлар ҳам олиб 
қўйилади. 
Алоҳида ҳолларда баъзи бир фуқаролар қайтадан тинтув қили-
нишлари мумкин. Қайта тинтувга эҳтиёж, биринчи тинтув маълум 


сабабларга кўра юзаки ўтказилган бўлса ёки тергов давомида, тинтув 
қилинувчида унинг жиноий фаолиятининг аниқланган янги эпизод-
ларига тааллуқли предметлар борлиги ҳақидаги янги маълумотлар 
пайдо бўлган бўлса юзага келади. Бундан ташқари, аввал тинтув 
қилинган шахс турар жойига терговчи энди эътибор бермайди деб 
ҳисоблаб, биринчи тинтувда топилиши ва аниқланиши лозим бўлган 
объектларни ўз турар жойига олиб келиши каби ҳоллар ҳам қайта 
тинтувга асос бўлиши мумкин. 
Бирор шахснинг иш жойини, меҳмонхонани ёки ётоқхонани 
тинтув қилишда тинтув қилинувчининг ихтиёрида бўлган ва унинг 
шахсий мулки бўлган предметлар тинтув қилинади. Уларга тинтув 
қилинувчининг иш столи, асбоб-ускуналари, кийим сақлаш шкафла-
ри, ётоқхонадаги ўрни, тинтув қилинувчи ишлатадиган тумбочка ва 
унинг шахсий буюмлари киради. Терговчи тинтув қилинувчи билан 
бирга ишловчи ёки яшовчи шахсларнинг мулкига нисбатан тинтув 
ўтказиши тақиқланади. Терговчи фақат ушбу шахсларга ўз буюмла-
рини кўздан кечириб, уларнинг орасида уларга тегишли бўлмаган 
буюмлар йўқлиги тўғрисида маълумот беришларини таклиф қилиши 
мумкин. 
Шахсий тинтув, тинтувнинг бошқа турлари каби прокурор 
санкцияси билан терговчининг асосланган қарорига биноан амалга 
оширилади. Шахсий тинтув фақат бир жинсдаги шахс томонидан 
ушбу жинсдаги холислар иштирокида ўтказилиши мумкин. Бунинг 
учун алоҳида хона ажратилади ва ундан бегоналар чиқариб юборила-
ди. Иложи бўлса, тинтув қилинувчи тинтув вақтида қаршилик 
кўрсатмаслиги учун тинтув икки ходим томонидан амалга оширили-
ши маъқул. Тинтув қилинувчининг аввало чўнтаклари текширилади, 
қуроли олиб қўйилади, шунингдек, қаршилик кўрсатиши учун қўл 
келадиган ҳар қандай предметлар олиб қўйилади (тамаки ва бошқа-
лар). Чўнтаклар, сумкалар ва тинтув қилинувчининг бошқа буюмлари 
эътибор билан текширилади. Агар шахсий тинтувни ўтказиш инсон 
танасини текшириш билан боғлиқ бўлса, тинтув ўтказиш учун врачни 
таклиф қилиш мақсадга мувофиқдир. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish