Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§ Криминалистик хатшунослик тушунчаси



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

2-§ Криминалистик хатшунослик тушунчаси 
Ашёвий далил бўлган ҳужжатларни текширишнинг асосий ва-
зифаси - қўлёзма матнларини ва имзоларини ким томонидан бажа-
рилганлигини аниқлашдир. 
Хатшунослик экспертизасининг текширув объектлари ҳужжат-
даги қўлёзма матнлари: ҳарфли, рақамли, шартли белгилар – шиф-
ровка, имзо шаклидаги ёзувлардир. Қўлёзма хатларни (дастхат) тек-
шириш ва унинг ким томонидан бажарилганлигини (ёзилганлигини) 
аниқлаш инсоннинг ўзига хос ёзиш усули - малака хусусиятига 
боғлиқ. 
Ёзиш малакаси инсон ҳаётининг маълум даврида бошланади ва 
шаклланади. Умумий ёзиш қоидаси хат билан шуғулланувчига 
бошланғич маълумотни хуснихат қоидаси асосида берилади. Ҳар бир 
ҳарф-рақамни ёзиш усули, айрим қисм элементларини бир чизиқда 
жойлашуви ёзиш жараёнида ўзига қулай ва мос ҳолатни қўллаб уму-
мий ёзиш қоидаси чегарасидан чиқиб, фақат ўзига хос услубни ярата-
ди ва қўллайди. Масалан, ёзиш қуролини қия ёки тўғри параллел 
ушлаб ёзиш натижасида ҳарфларнинг ўнг ёки чап томон қия бўлиши, 
ёзишнинг йўналиши, ҳарфларнинг бир-бирлари билан бирикиши, 
жойлашуви каби аломатлар ҳосил бўлади. 


Ёзиш малакаси ўрта мактаб давридан шакллана бошлайди. 
Бошланғич мактаб ўқувчилари ёзиш қоидасига биноан ҳарф ва 
рақамларни ёзишда қалам, ручкани ўнгдан чапга ёки аксинча 
йўналишда бажарадилар. Ёзишни ўрганиш жараёнида хатнинг ёзи-
лишида ҳарфлар шакли секин-аста ўзгаради, умум қоида чегарасидан 
чиқа бошлайди. Бу жараёнга инсоннинг физиологик хусусияти таъсир 
этади. Машҳур рус физиологи И.П.Павловнинг инсон физиологияси-
да ривожланадиган шартли рефлекслар такрорланиш асосида му-
стаҳкамланади - деган ғояси мазкур хатшунослик илмига ҳам тўлали-
гича асос бўлади. Шартли рефлекслар инсоннинг ҳаёти давомида 
ҳосил бўлиб кун сайин такрорланиб ривож топади. Бу жараённи 
И.П.Павлов “Динамик стереотип”- деб номлаган. Шартли рефлекслар 
асосида амалга ошириладиган фаолият қайта - қайта такрорланади ва 
шу билан бирга ҳаракат такомиллашиб, ривож топади. Инсоннинг ҳа-
ёти давридаги баъзи ҳаракатлари шу асосда мустаҳкамланиб қолади. 
Дастхатни бажариш жараёни юқорида келтирилган “динамик стерео-
тип”, яъни такрорланиш ҳаракати асосида шаклланади ва маълум 
даврга келиб мустаҳкамланади, шу зайлда ҳар бир шахснинг ўзига 
хос ёзиш услуби (дастхати) ҳосил бўлади. 
Шу билан бирга дастхат қотиб қолган, ўзгармайдиган қобилият 
эмасдир. Физиология дастхатни ўзини-ўзи бошқарувчи мураккаб 
функционал қобилият сифатида тасвирловчи. Шунга кўра дастхат 
турли ўзгарувчан шароитларда турғунлигини, ўзгартади, муайян че-
гараларда, турли тусга кириб турли таъсир этувчи кучлар оқибатида 
ўзгариши табиий ҳолдир. 
Дастхат қуйидаги хусусиятларга эга: 
- динамик турғунлик (ёки нисбий мустаҳкамлик); 
- турли таъсир этувчи турларга нисбатан ўзига хос ўзгарувчан-
лик. 
Хатшунослик текширувини ўтказишда қўлёзма имзони айнан 
ким томонидан ёзилганлигини аниқлаш имконини инсоннинг ана шу 
ёзиш қобилияти - дастхати беради. Хат ёзиш жараёни, шунингдек, 
ёзилган матн; сўз, рақам, имзо криминалистик текширув объекти си-
фатида хат деб тушунилади. Криминалистикада қўлёзма матнлар, 
қандай шаклда бўлишидан қатъи назар, дастхат деб юритилади.
Имзо қўлёзманинг алоҳида бир тури бўлиб, ўзига хос хусусият-
ларга эга. Шунинг учун уни текшириш услубиёти дастхатни текши-
риш услубиётидан бир мунча фарқ қилади. 


Дастхат инсоннинг мактабда ўқиб, илм олиш даврида ривожла-
нади ва тахминан ўрта маълумотга эга бўлиш арафасида му-
стаҳкамланади. Шу вақтдан бошлаб дастхат бўйича уни бажарган 
шахсни аниқлаш имконияти туғилади.
Дастхатнинг мустаҳкам бўлиб шаклланишига қатор омиллар, 
яъни инсоннинг анатомик, физиологик, психологик хусусиятлари, 
ёзиш малакаси, фаолияти таъсир этади. Шу билан бирга инсоннинг 
ўзига хос одат бўлиб қолган ёзиш ҳаракати такрорланган сари му-
стаҳкамланиб, индивидуаллик - айнанлик хусусиятига эга бўлади. Бу 
илмий назария кўп йиллар давомида экспериментал тадқиқотлар асо-
сида ва экспертиза амалиётида исбот қилинган. 
Дастхатнинг текширув объекти сифатида мустаҳкам бўлиши 
нисбийдир. Чунки хат инсоннинг онгли равишдаги фаолиятидан бир 
кўриниш бўлиб, унга объектив ва субъектив омиллар таъсир этади. 
Объектив омиллар бўлиб ёзиш шароитига тегишли бўлган ҳолатлар, 
яъни атроф-муҳит таъсири, ёзиш қуроли, қандай материал - буюмга 
ёзилиши кабилар ҳисобланади. 
Субъектив омилларга ёзаётган шахснинг психологик касаллик, 
мастлик, эмоционал ва шу каби инсоннинг ўзига хос бўлган бошқа 
ҳолатлари киради. Шунингдек, ёзиш жараёнида шахс қасддан ёзуви-
ни - имзосини ўзгартириб ёзишга ҳаракат қилиши мумкин. Мана шу 
сабаб омиллар хатнинг нисбий мустаҳкамлиги ва индивидуаллигини 
белгилайди.
Кўрсатилган омиллар дастхатнинг айрим умумий хусусиятига 
таъсир этиб, асосий индивидуаллик вақти шароитига нисбатан бўлган 
мустаҳкамлиги хатни (имзони) бажарган шахснинг айнанлигини бел-
гилаш учун имкон беради. 
Экспертиза текшируви натижасида ёзган шахсни аниқлаш билан 
бир қаторда, хатнинг ёзилиш шароитини, ёзган шахснинг саломатлик 
ҳолатлари ҳам аниқланиши мумкин. Бундай ҳолатлар хатдаги “нутқ” 
умумий, хусусий белгилар асосида амалга оширилади. Масалан, ёза-
ётган шахснинг руҳий ҳаяжони ва бошқа ҳолатлари одатланган ёзиш 
усулига таъсир этиб, шу боис ёзувнинг бир текислиги бузилади, ёзиш 
тезлиги юқори бўлади ёки пастлашади. Натижада хатнинг аниқлиги, 
равонлиги ўзгаради, ҳарфлар тузилиши бир мунча соддалашади. 
Қўлёзмада айрим бузилишлар кузатилади. Ўзига хос ҳолатлар ёзиш 
шароитининг ўзгаришида ҳам юз беради. Масалан, тик туриб ёки ёт-
ган ҳолда ёзиш, қўлнинг жароҳатланиши натижасида чап қўл ёки 
бошқа мослама билан ёзиш ва ҳоказо.



Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish