Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-расм, Дастхат ҳарфларининг ёзилиш шакллари



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

 
17-расм, Дастхат ҳарфларининг ёзилиш шакллари 


 
18-расм, Текширилувчи ва намуна хатларидаги ҳарфлар тузилиши 
 


 
19-расм, Текширилувчи ва намуна дастхатларидаги идентифи-
кациявий белгилар 
 
4-§ Хатшунослик текширувининг услубиёти 
Хатшунослик экспертизасини ўтказишда қўлланадиган текши-
рув усуллари криминалистик диагностика ва идентификация назари-
яларининг умумий услубиёти қоидасига асосан ўтказилади. Шу би-
лан бирга мазкур экспертизанинг моҳияти, текширилувчи объектлар-
нинг ўзига хос бўлган хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда эксперт 
зарур бўлган бошқа усулларни ҳам қўллаши мумкин. 
Текширувнинг биринчи босқичида эксперт юборилган эксперти-
за материали билан танишиб чиқади, уни тайинлаш учун қандай за-
рурат туғилганлигини, экспертиза ҳал қиладиган масалалар аниқ 
ифодаланганлиги, текшириш учун юборилган объектларнинг (ҳуж-
жатларнинг) мавжудлиги ва бошқа маълумотларни аниқлайди. 
Эксперт текширувининг навбатдаги вазифаси ашёвий далил 
бўлган ҳужжатнинг қўлёзма матнларини (ҳарфли, рақамли) ва имзо-
ларнинг мансублик сифатлари ва хусусий белгиларини таҳлил 
қилишдир. Улар ичида бир хил ҳарфларда такрорланадиган ва 
турғунлик хусусиятига эга бўлган, мустаҳкам шаклланган белгилар 
инобатга олинади. 


Таққослаб текширишга юборилган дастхат (имзо) намуналари 
ҳам шу тариқа алоҳида-алоҳида кўздан кечирилади. Қўлёзмани 
(имзони) бажаришда гумон қилинган шахсларнинг сонига қараб, 
уларнинг айримларини гуруҳ мансублиги асосида танлаб дастхатлар-
даги умумий ва хусусий белгиларни акс эттирадиган жадвал чизмалар 
тайёрланади. 
Дастхат ва имзодаги белгилар ҳарфларнинг алфавит тартибида 
жойлашуви асосида таҳлил қилиниб, улардаги хусусият тегишли тар-
тибда жадвалга туширилса солиштириб текшириш босқичида бир 
мунча қулайлик туғилади. Биринчи навбатда умумий белгиларга 
эътибор берилади, чунки улар ёзган шахснинг умумий ёзиш савияси, 
дастхатнинг шаклланишидан далолат бериб, гумон қилинувчи шах-
слар орасидан айрим шахсларнинг хатини ажратиб олиш имконини 
беради.
Алоҳида кўздан кечириш жараёнида экспертизага тақдим этила-
диган намуналар ҳам ўзаро солиштирилади, яъни бир шахс номидан 
юборилган дастхат, имзо намуналари (эркин, экспериментал ва бошқа 
турдагилар) неча шахс томонидан бажарилгани ҳам ҳал қилинади, 
шундан сўнг уларни ашёвий далил бўлган ҳужжатнинг қўлёзмаси би-
лан солиштирилади. 
Тадқиқот жараёнида текширилувчининг қўлёзма (имзо)лардаги 
қасддан ўзгартириб ёзилгандан ҳосил бўлган умумий ва хусусий бел-
ги аломатлари алоҳида инобатга олинади. Бу ҳолатлар хатни ёзиш 
шароити, уни ўзгаришига таъсир этувчи омиллар ҳисобланади. 
Имзоларни текширишда имзонинг ҳарфли қисмидаги умумий ва 
хусусий белгилари, ҳарфсиз чизиқлар, айланма сиртмоқсимон 
ёзувларнинг йўналиши, ўзаро жойлашуви имзонинг охирги якунлов-
чи қисми, жимжиманинг белги хусусиятларини аниқлаб, ана шундай 
белги сифатларни намуна бўлган имзоларда ҳам мавжудлигини куза-
тиш лозим. Сўнгра солиштириш учун танланган белгилар жадвалга 
киритилиб, ўхшаш ҳарфлар ва ҳарфсиз ўқилмайдиган чизиқлардаги 
аломатлар белгиланади. 
Ашёвий далил бўлган ҳужжатдаги имзолар кўп ҳолларда уларни 
бажарган шахслар томонидан ўзгартирилиб ёзилади. Бундай ҳолларда 
имзодаги белгилар қисман ёки тўла ўзгариб кетиши мумкин. Ёзаётган 
шахснинг имзоси шаклан ўзгарсада, унинг ўзига хос бўлган ёзиш 
услуби кўпинча имзонинг охирги қисмида сақлади, ўзгаришсиз қола-
ди. 


Бу вазиятда гумон қилинувчи дастхатининг намуналаридан 
фойдаланиш, улардан солиштирув учун тегишли ҳарфларни топиб 
таққослаб ўтказиш ўз самарасини бериши мумкин. 
Баъзилар, раҳбар, мансабдор шахслар номидан қўйилган имзо-
ларни унга тақлид қилиб, ўхшатиб ёзишга ҳаракат қиладилар, яъни 
қалбакилаштирадилар. Қалбакилаштирилганда имзонинг узун-
қисқалиги, тузилиши ва бошқа умумий белгилари тўла ёки қисман 
ўзгаради. Бу ҳол имзонинг қалбаки эканидан хабар беради ва баъзи 
ҳолларда белгиларни сонига-сифатига қараб ким томонидан бажа-
рилганлигини ҳам аниқлаш мумкин бўлади. 
Эксперт текширувининг иккинчи босқичида алоҳида таҳлил 
қилиш натижасида кузатилган дастхат, имзо белгилари ўзаро со-
лиштирилиб таққосланади. Гумон қилинган шахсларнинг сонига 
қараб уларнинг хат намуналарини ҳар бирини текширилувчи хат би-
лан тегишли тартибда навбатма-навбат солиштирилади, гуруҳ мансу-
блиги асосида ўхшаш хат намуналари умумий тўпламдан ажратиб 
олинади. Текширилаётган ҳужжатдаги дастхат (ёзув. имзо) билан 
ажратиб олинган намуналардаги барча гуруҳдаги белгилар солишти-
рилади. Умумий ва хусусий белгилар йиғиндиси тўлалигича текши-
рилувчи ва намуна объектларидан бири иккинчисини такрорласагина 
айнанлик масаласи ҳал қилинган бўлади. Агарда умумий ва хусусий 
белгиларнинг кўпчилиги бир-биридан фарқ қилса, айнанлик инкор 
қилинади, яъни қўлёзма (имзо)ни бошқа шахс ёзганлиги аниқланади. 
Айрим белгиларнинг текширилувчи ва намуна хатлардаги умумийли-
ги уларнинг ўхшашлик хусусиятларидан дарак беради. 
Табиийки, икки ёки ундан кўпроқ шахсларнинг хати ўхшаш 
бўлиши мумкин. Лекин ёзган шахснинг айнанлигини, яъни текшири-
лаётган қўлёзма (имзолар) айнан “шу шахс томонидан бажарилган” 
деган хулоса қилиш учун идентификациявий белгиларнинг барчала-
ри, айниқса хусусий бўлган алоҳида дастхат белгилари бир хилда 
бўлмоғи лозим. 
Солиштириб текшириш натижалари экспертнинг текшири-
лаётган дастхат юзасидан маълум хулосаларини шакллантиради. Ху-
лосалар қатъиян тасдиқловчи, масалан, “05.05.1995 йилда М. номидан 
ёзилган тилхатдаги асосий матн тагида жойлашган М.номидан 
қўйилган имзо М.нинг ўзи томонидан бажарилган” ёинки 
“М.номидан қўйилган имзо М.нинг ўзи томонидан бажарилмаган” 
каби бўлади. Текширув натижаси аниқ бирор хулоса беришга етарли 
бўлмаса, эксперт «аниқлаш иложи» бўлмаганлиги ҳақида фикр бера-


ди. Масалан, “текширилувчи А.номидан имзо қисқа ва содда бўлган-
лиги учун (бир ҳарф ва ҳарфсиз чизиқдан иборат бўлганлиги) унда 
мос келувчи ёки фарқ қилувчи белгилар етарли миқдорда аниқлан-
маганлиги сабабли, ушбу имзони А.нинг ўзи бажарганлиги ёки бажа-
рмаганлиги ҳақида хулоса бериш иложи бўлмади”. 
Амалиётда молия ҳужжатларида мавжуд бўлган мансабдор, 
моддий жавобгар бўлган шахслар номидан қўйилган имзоларни 
баъзида жиноий мақсадда кузатув ёрдамида, қўлни бироз машқ қил-
дириб, ўхшатиб, тақлид қилиб ёзиш ҳоллари ҳам учраб туради. 
Шунингдек, имзоли ҳужжатни ёруғлик манбаи остига жойлаштириб 
тагидан керакли қоғоз ҳужжатга ўткир предмет ёрдамида чизиб изла-
ри туширилади, сўнгра қалам-ручка билан имзонинг излари устидан 
юргизилади. Мазкур ва шунга ўхшаш бошқа усулда содир қилинади-
ган қалбакилаштириш далиллари криминалистик техника ёрдамида 
аниқланади. Бу ҳолларда кўпинча дастхатни қалбакилаштирган бел-
гилаш иложи бўлмайди, чунки ёзиш малакасини акс эттирадиган бел-
ги-аломатлар чизиқ, нусха қилиш, нусха ясаш усулларида акс этмай-
ди. 
Экспертнинг ўтказган тадқиқоти унинг фикри бўлган хулоса-
нинг якунловчи қисмини ташкил қилади. Бу қисмда экспертизага 
қўйилган саволларга қисқа, аниқ жавоблар берилади. Жавоблар хуло-
са шаклида ёзган шахснинг айнанлигини қатъий тасдиқловчи ёки ин-
кор этувчи бўлиши лозим. Айрим ҳолларда қатъий тасдиқлаш иложи 
бўлмаса эксперт тахминий хулоса ҳам бериши мумкин. Экспертиза 
амалиётида бундай хулосалар, айниқса хатшунослик соҳасида кам 
учрайди, кўп ҳолларда масалани объектив сабабларга кўра ҳал этиб 
бўлмаганлиги ҳақида хулосалар берилади. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish