Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

6-§ Совуқ қуролларни текшириш 
Совуқ қуролларни ясаш, олиб юриш ва сотиш учун амалдаги 
жиноят қонунида жавобгарлик кўрсатилмаган, лекин совуқ қурол ёр-
дамида содир қилинган жиноятларни таснифлаш муҳим бўлиб, теги-
шли экспертиза тайинлашга зарурат туғилади.
Совуқ қуроллар кўп ҳолларда қотиллик, баданга шикаст етка-
зиш, бандитизм, босқинчилик, оммавий тартибсизлик ва безорилик 
жиноятларини содир этилганда қўлланилади. 
Кўрсатилган жиноятларнинг баъзиларида қўлланилган ёки 
қўллаш таҳдиди мавжуд бўлган ҳолларда (босқинчилик, бандитизм 
каби) жиноий жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолат бўлиб ҳисобла-
нади. Жиноятни содир қилишда отиш ва совуқ қуроллардан ташқари, 
турли предметлар, жиноят қуроли тарзида ишлатилади, бу ҳолда иш-
латилган қурол совуқ қуроллар қаторига кирмайди ва экспертиза 
тайинлашга ҳам асос бўлмайди. 
Совуқ қуроллар махсус жиноий мақсад учун тайёрланган (ясал-
ган) бўлиб, улар жиноятни содир қилишда шикаст етказиш ёки ўзини 
ҳимоя қилиш учун қўлланилади. 
Совуқ қуролларни тузилиши, ўлчовлари шакли бўйича рўзғорда 
ишлатиладиган асбоб-ускуналардан фарқ қилади. Шаклига ва тузи-
лишига кўра улар санчилувчи, кесувчи, чопувчи, санчилиб кесувчи, 
санчилиб чопувчи, мажағловчи ва мураккаб бўлиши мумкин. 
Совуқ қуроллар ишлатилишида кўзланган мақсадига кўра жан-
говор, ҳарбий ва фуқаролик овчилар учун мўлжалланган балади., ҳа-


рбий совуқ қуроллар асосан инсон танасига жароҳат етказишга 
мўлжалланган. Улар асосан қўшинларнинг қўл жангида ишлатилади 
(қиличнинг барча турлари, штиклар, десант пичоқлари ва б). 
Овчилик қуролларига: миллий пичоқлар, ханжар ва ҳоказолар 
киради. Булар овда ҳайвонларни тутишда, жароҳатлашда, шилишда 
ва бошқа ёрдамчи ишларда қўлланилади. 
Спорт оламида ишлатиладиган қуроллар: штиклар, шпага, рапи-
ра, қилич, эспандрлар, ўзининг эгилувчанлиги, учининг тўмтоқлиги 
билан жароҳат етказиш хусусиятига эга эмас. Шунинг учун улар со-
вуқ қуроллар қаторига кирмайдилар.
Ишланиши (тайёрланиши) нуқтаи назаридан совуқ қуроллар уч 
гуруҳни ташкил қилади: заводда, ҳунармандлар томонидан ва қўлда 
ясалган қуроллар. 
Заводда, фабрикада, фирмада тайёрланадиган қуроллар маълум 
давлат ва фирманинг стандарти асосида ва техник талабларга жавоб 
берадиган бўлади. 
Ҳунармандлар ишлаб чиқарадиган қуроллар техник ва стандарт 
талабларига жавоб бермасада, ҳунарманднинг мутахассислиги мала-
касига биноан уларнинг миллий, маҳаллий ташқи тузилиши, безаги 
ва ҳарбий хусусиятлари билан заводда тайёрланадиган қуроллардан 
қолишмайди. Совуқ қуроллар ва уларнинг ғилофлари миллий 
нақшлар, турли ҳикматли сўзлар баъзида ишлаган уста-
ҳунарманднинг исми-шарифи белгилари билан безатилади.
Қўлда ясалган совуқ қуроллар айрим ҳунарманд бўлмаган шах-
слар томонидан қуролларнинг намуналарига тақлид қилиб ишланади. 
Амалиётда заводда ёки ҳунармандчилик фирмаларида ишланган 
қуролларни ўзгартириб қайта ишланганлари ҳам учраб туради. 
Совуқ қуроллар экспертизаси асосан уларнинг қайси тур ва гу-
руҳга мансублигини аниқлашдан иборат. Ҳал қилинадиган масалалар 
доираси текширилувчи қуролнинг техник ҳолати турдошлиги, айнан-
лигини белгилашдан иборатдир. 
Совуқ қуролларнинг техник ҳолатини аниқлашда қуйидаги са-
воллар қўйилиши мумкин:
қуролнинг соз ёки носозлиги, агар носоз бўлса, уни созлаш, соз 
ҳолатга келтириш мумкинми? 
мазкур предмет (нарса-буюм) совуқ қуролми? 
текширилувчи предмет совуқ қуролларнинг қандай турига, 
мансуб. 


Совуқ қуролларни идентификациялаш ёки гуруҳга тегишлигини 
турли экспертизалар, жумладан, трасологик текшируви ёрдамида ҳал 
қилинади. Бу вазифа кимёвий, физикавий ва техникавий усулларни 
қўллаш билан амалга оширилади. Ҳал қилинувчи саволлар қуйидаги-
ча бўлиши мумкин. 
Мазкур қуролни тайёрлашда қандай материал қўлланилган, 
текширишга юборилган материал қўлланилганми; қуролни ясашда 
қандай қолип ишлатилган; қандай асбоб, қурилмалар ёрдамида бажа-
рилган? текширилувчи (қуроллар)ни тайёрлашда бир хил асбоб-
ускуна, қурилмалар қўлланилганми? Текширишга юборилган ғилоф 
мазкур қуролнинг ғилофими? қуролнинг ташқи қисмларида қандай 
ёзув, маркировка белгилари бўлган ва улар қандай усулда 
йўқотилган. текширувга юборилган бўлакча мазкур қуролнинг қисми 
эмасми? 
Жиноятни содир қилишда ишлатилган совуқ қуроллар топилган 
жойида (ҳодиса содир бўлган, тинтув ўтказилган жойларда) ёки тер-
говнинг хизмат хонасида кўздан кечирилиб, процессуал қонун нор-
малари асосида расмийлаштирилади ва жиноят ишига ашёвий далил 
сифатида илова қилинади. Мазкур тергов ҳаракатини ўтказишда за-
рур бўлса, процессуал қонун назарда тутган қоида асосида тегишли 
мутахассис таклиф этилиши мумкин. 
Совуқ қуролларни кўздан кечиришда криминалистиканинг куза-
тиш, ўлчаш ва баён қилиш услублари қўлланилади. Қуролни кўздан 
кечиришда дастлаб унинг умумий тузилиши ва ўлчовига эътибор бе-
рилади, сўнгра ҳамма қисмларини мужассамлиги, қуролнинг асосий 
қисмига маҳкамланиш усули, қандай материалдан ишланганлиги, 
ранги, ўлчови, қурол дамини силлиқ ва ўткирлиги, учининг шакли, 
ўткирлиги, қурол юзидаги ёзув ва бошқа аломатлар аниқланади. 
Қуролдаги изларни, турли модда қолдиқларини ва бошқаларни 
зарарлаб, ўзгартириб қўймаслик учун уни кўздан кечирувчи шахс 
қўлларига оқ резинадан тайёрланган қўлқоп кийиш зарур бўлади. 
Қуролнинг олди, орқа ва бошқа қисмларини текшириш учун унинг 
дастаси ва учидан, яъни излардан холи бўлган жойларидан ушлаб 
кўриш лозим. 
Совуқ қуролларни жиноий мақсадда ишлатилганлиги натижаси-
да уларда турли излар: қўл, бармоқ ва бошқа биологик моддалар 
ҳосил бўлади, шунинг учун экспертизага юборишда тегишли юмшоқ 
материалга жойлаштириб юбориш лозим. Совуқ қурол эканлигини 
аниқлашдан олдин ундаги изларга оид текширув суд тиббиёт, биоло-


гик, трасология ва бошқа экспертизалар ўтказилади. Қайсилари ол-
дин, қайсилари кейинги навбатда текширилиши ишнинг экспертиза 
материали ва объектларига боғлиқ.



Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish