Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§ Ўқ-отиш қуролларининг турлари ва қисмлари



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

 


2-§ Ўқ-отиш қуролларининг турлари ва қисмлари 
Тергов ва экспертиза амалиётида жиноий мақсадда ишлатилади-
ган ўқ отиш қуролларидан кўп ҳолларда кичик, калта стволли қўлда 
отишга мўлжалланганлари учраб туради. Отиш қуролининг стволи 
(ўқ чиқадиган йўли) силлиқ цилиндр шаклида бўлиб бошланиш жойи 
даста устида бўлиб, чиқиш (учи) дан бироз диаметри жиҳатдан катта-
роқ бўлади. Бу жойни баллисткада “патронник” - ўқ билан гильзанинг 
биргалигини ташкил қилувчи патронларнинг жойлашув жойи ҳам 
дейилади. Отишга тайёрланган патрон стволнинг бош томонида жой-
лашган бўлиб, ҳарбий ҳолатга келтирилганда патроннинг гильза 
устидаги капсули (портловчи порохни ёндирувчи қисми) тепки 
тўғрисига жойлашади. 
Стволнинг узун ва қисқа бўлиши қуйидагича: узун стволлик 
қуроллар (узунлиги 40смдан ортиқ бўлганлари) ўрта узунликдаги 
стволлар (20смдан 40смгача бўлган) ва қисқа стволи қуроллар (узун-
лиги 20смдан қисқа бўлганлар). Узун стволликларга ҳарбий ва ов ми-
лтиқлари, карабинлар киради, ўрта стволлик қуроллар қаторига турли 
автоматлар, жумладан, «Калашников» автомати-“АК”лар киради, 
қисқа стволлик қуролларга револьвер (тўппончалар), пистолетлар ва 
баъзи қўлда ясалган қуроллар ва қирқмалар (стволни қисқартириш 
мақсадида кесилганлари) киради. 
Қўлда отишга мўлжалланган барча қуроллар икки гуруҳга бўли-
нади: стволнинг ички тузилиш жиҳатидан силлиқ стволли ва чуқур-
чали қуроллар. Силлиқ стволли қуролларга ов милтиқлари (сочма ўқ 
отишга мосланган), эски ишлаб чиқариш тўхтатилган шомполлик пи-
столетлар ва қўлда ясалган (мосланган) қуроллар киради. 
Чуқурчали қуролларнинг хусусияти - стволнинг ички тузилиши 
силлиқ бўлмай ствол деворида айланма шаклида бўлган ариқчалар 
мавжуд бўлиб, улар отилган ўқни катта куч билан сиқилиб чиқиб 
узоқ масофага етишини, айланма шакли эса ўқнинг стволдан чиққач 
мўлжалга йўналишини (траекториясини) ўзгартирмасдан нишонга 
тўғри боришини таъминлайди. 
Криминалистик идентификация учун ствол ичидаги чуқурчалар 
оралиғидаги майдончалар стволдан чиқаётган ўқнинг ён қисмида 
тирналиш, сирғалиш шаклидаги изларни ҳосил қилади. Булар қурол-
ни идентификация қилиш учун жиддий аҳамият касб этади. 
Чуқурчаларнинг сони турли қуролларда турличадир: кўпчилик 
қўлда отишга мўлжалланган пистолетларда, тўппончаларда тўртта, 


баъзиларида олтита, еттита ва кардан кам қўролларда учрайдигани 
саккизта чуқурча бўлади. Чуқурчаларнинг айланма йўналиши ўнг то-
монга баъзилари чап томонга қаратилган бўлади. 
Чуқурчали қуроллар гуруҳига барча ҳарбий, баъзи спорт - ўқув 
милтиқлари ва қўлда айрим қисмлардан йиғилган қуроллар киради. 
Стволнинг ички диаметри унинг “калибри” дейилади ва мм.да 
ўлчанади. Энг кўп учрайдиган қуроллар 5,6; 6,35; 7,62; 7,62; 8 ва 9 
мм.ли калибрга тегишлидир. 
Қуролнинг таркибий бўлган патронлар (гильза ва ўқлар) ҳам ана 
шундай ўлчовдаги калибрга эга бўлиб, тегишли қуролларга мослаш-
гандир. Масалан; Калашников автомати 7,62-АК; баъзилари АКМ, 
АКС, АКСУ тизимидагилари 5,45 мм.ли калибрга эгадирлар. ТТ (То-
карев), ПМ (Макаров пистолетлари), АПС ва ПСМ қуроллари 
қуйидаги хусусиятлари билан тавсифланади: 
ТТ- Тулада ишланган Токарев пистолети-7,62 мм.ли калибрли, 
тўртта ўнг томонга йўналган чуқурчали стволга эга, (магазинига) сак-
кизта патрон жойлашади ва жанговор ҳолатга келтирилиши авто-
матлашган; 
ПМ - Макаров пистолети - зарядкаси (ҳарбий ҳолати) авто-
матлашган, 9мм калибрли, тўртта ўнг томонга йўналган, чуқ урчали 
стволи бор, магазини саккизта патрон сиғдиради, тепкиси (спусковой 
курок) очиқ ва ҳаракатчан; 
АПС - автоматлаштирилган Стечкин пистолети калибри 9мм, 
тўрт чуқурчали ствол, магазинига 20та патрон жойлашади.
ПСМ - Лапашеев, Симарин ва Куликовлар томонидан ишланган 
кичик габаритли пистолет 5,45 калибрли тўрт чуқурчали ствол мага-
зинига 8 та патрон жойлашади; 
Револьвер (тўппонча)-тўла автоматлаштирилмаган стволи тўрт 
чуқурчали, патронлар жойлашадиган қисми айланма, думалоқ бара-
бан шаклида бўлиб, 7 патрон кирадиган алоҳида (скамораси) уялари 
бор, жангавор ҳолатга қул билан келтирилади, отиш жараёнида бара-
бан айланиб уясидаги патрон стволга тўғриланади. Тергов ва экспер-
тиза амалиётида кўпроқ револьвернинг “Наган” системасидаги тури 
учраб туради, унинг калибри 7,62 мм. 
Ҳарбий милтиқ ва карабинлар узун стволли тузилиши жиҳати-
дан бир-бирига ўхшаш бўлиб, калибри 7,62 мм. Ҳарбий ҳолатга кел-
тирилиши қўл билан амалга оширилади, затворни орқага тортиш би-
лан патрон магазинидан стволга узатилади, магазинга 5та ўқ жойла-
шади. Амалиётда шунингдек, Семенов конструкцияси асосида 


ишланган СКС автоматлашган карабинлар, Драгуновнинг снайпер 
карабини учраб туради. Автоматлашмаган калибрли милтиқларнинг 
5,6 мм.ли тўртта баъзи моделларида олтита чуқурча бўлиб тузилиш 
жиҳатидан ҳарбий милтиқларга яқинроқдир. 
Силлиқ стволли милтиқлар асосан икки турда бўлади Дастаси 
билан ствол қисми букланадиган ва букланмайдиганлари. Букланади-
ган ов милтиқлари бир отар, икки, айрим ҳолларда уч отар, (уч ствол-
ли) бўлади;
Баъзида жиноятчилар силлиқ стволли милтиқларнинг стволла-
рини кесиб арралаб қисқартирадилар, яширин олиб юришга мо-
слайдилар. Булар амалиётда “қирқма” дейилади. Улардан отилган 
ўқнинг тезлиги ов милтиғидан бир мунча пастроқ бўлади. Масалан, 
16 мм калибрли ов милтиқларининг стволи 20ммга қисқартирилган 
бўлса ўқнинг бошланиш тезлиги 11 м/с бўлади. 40 мм.га қисқарти-
рилган бўлса, ўқнинг стволдан чиқиш тезлиги 35-40 м/с ни ташкил 
қилади. 
ТОЗ-8 тизимидаги милтиқларнинг қирқмаси ҳам шундай ху-
сусиятга эга бўлади. Баъзида қуролни патроннинг калибрга мослаб 
ўзгартирадилар, масалан, револьвернинг патрон жойлаштирадиган 
уясини эговлаб кенгайтирадилар. Амалиётда газли ва сигнал (старт) 
қуролларини ўқ отишга мослаштирилган ҳолатлари ҳам учраб туради. 
Ясама қуроллар бир мунча соддалаштирилган, силлиқ стволли 
якка ўқ отишга мўлжаллаб тайёрланади. Булар одатда 5,6 мм калибр-
ли патронларга мослашган бўлади. Ташқи кўринишини ниқоблаш 
мақсадида уларга турли асбоб-буюм (ҳассанинг дастаси, ёзиш-чизиш 
қуроли) шаклини берадилар. Булар “атипичный”, яъни типик бўлма-
ган отиш қуроллари дейилади. 
Қўлда ясалган шомполлик қурол якка ўқ отишга мосланган 
бўлади. Унда ўқ ва порохни шомпол билан стволга жойлаштиради-
лар, баъзида икки, уч марта отишга мўлжалланганлари ҳам учраб ту-
ради. Улар 5,6 мм калибрли патронларга мослашган бўлади.
Отиш қуролларининг айрим қисмлари патрон уларда турли из-
лар ҳосил қилади: излар қуролни отишга ҳозирлашда, магазиндан па-
трон стволга узатилганда, тепки капсулга зарба беришганда порох га-
зининг босими (кучи) ўқни стволдан итариб чиқарганда, ўқдан 
ажралган гильза орқага ҳаракат қилиб қайтариш (отражатель) қисми-
га урилганда қолади. Отилган гильзада магазин пружиналаридан, 
тепкидан, гилзани чиқариб ташлаш илгагидан излар ҳосил бўлади. 


Отилган ўқда эса стволнинг ички қисмидаги чуқурчаларнинг оралиқ 
майдончасидан тирналиш шаклида излар ҳосил бўлади. 
Ҳозирги кунда ишлатиладиган барча ҳарбий патронларнинг тар-
кибини гильза, капсул, порох заряди ва ўқ ташкил қилади. Ов мил-
тиқларининг патронида порох билан сочма ўқ аралашиб кетмаслиги 
учун уларнинг орасига ажратгич (прокладка) ва ўқнинг устидан 
наматгача (пыж) қопламалари ишлатилади. 
Гильзалар темир ва латунь металидан тайёрланади, ов мил-
тиқлари учун қоғоз-картондан ҳам ишланади, пастки қисмини метал, 
устки деворини эса картон ташкил қилади. Гильзанинг бош қисми ўқ 
жойлашадиган жойи, девори ва остки қисми асосида идентификация 
қилиб, қуролнинг қайси гуруҳга мансублиги ва айнанлигини аниқлаш 
мумкин. 
Ҳодиса жойидан топилган ўқ ва гильзани кўздан кечириш 
натижасида улар қандай моделдаги қуролдан отилганлигини аниқлаш 
мумкин. Сўнгра шубҳали қурол топилган тақдирда идентификация 
ўтказилиб мазкур қуролнинг айнанлиги, яъни отилган ўқ ва гильза 
«ана шу қуролдан отилганми» деган масала ҳал этилади. 
Қуролнинг ўзи топилмаган ҳолларда ўқнинг қандай патрон ту-
рига тегишли эканлиги, умумий тузилиши, шакли, оғирлиги, қандай 
металлдан ясалганлиги, гильзага қандай услубда бириктирилганлиги 
ва бошқалар аниқланади. 
Отилган гильзанинг ҳам умумий шакли бош қисми ва асослари-
ни тузилиши, ўлчови (диаметри ва узунлиги) бош қисмининг ички 
ўлчови, оғирлиги, маркировка белгилари ва бошқаларни кузатиш би-
лан қандай турдаги қуролдан отилганлиги ҳақида фикр юритилади 
шубҳаланган қуролни излашда қидириш доирасини анча қисқартира-
ди, енгиллаштиради.
Силлиқ стволли қуролларга мўлжалланган сочма ўқнинг айрим 
доналари (дробь, картечь) топилган тақдирда, уларнинг заводда ёки 
қўлда ишланганлиги, қандай усулда тайёрланганлиги шакллари, 
оғирлиги, кимёвий таркибини спектографик хусусиятларини аниқла-
нади. Бу масала текширилаётган сочма ўқнинг гуруҳ мансублигини 
аниқлаш билан бирга хар хил жойларда топилган бир неча ўқ донала-
рининг бир манбага тегишли эканлигини ҳам аниқлаш мумкин бўла-
ди. Ов милтиқларига мўлжалланган патронларнинг қопламасини 
текшириб, патроннинг калибри, қандай материалдан ишланганлиги, 
ишланиш услуби ва бошқалари аниқланади. Қопламалар уй шароити-
да қўлда ясалганда унинг материалига (қоғоз, картон, жун, намат) ка-


би ўхшаш материаллар ва уларнинг бўлаклари бир хил жойларда то-
пилган тақдирда трасологик текширув ҳам ўтказилиши мумкин. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish