Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

7-боб КРИМИНАЛИСТИК БАЛЛИСТИКА 
 
1-§ Баллистика тушунчаси ва текширув объектлари 
Суд баллистикаси криминалистика техникасининг бир тар-
моғини ташкил қилиб, жиноят ҳодисаси билан боғлиқ бўлган ўқотар 
қуроллар, ўқ-дорилар, портлатиш моддалари, ўқ отишдан, портла-
тишдан ҳосил бўладиган ўзгаришлар, излар ва қолдиқ моддаларни 
текшириш билан шуғулланади.
Баллистика (грек тилида “ballo” “отаман” сўзини билдиради) 
нинг асосий моҳиятини ўқ (сочма ўқлар)нинг қурол ичидаги ва ҳаво-
даги ҳаракатини ўрганиш ташкил этади.
Криминалистик баллистикада ҳарбий баллистика ва техника-
нинг айрим таълимотларидан, ҳозирги кун ютуқларини ўз вазифасига 
мослаштирилган ҳолда фойдаланилади. Баллистика соҳасига отиш 
қуролларининг тузилиши, турлари, отишдан ҳосил бўладиган ўзга-
ришлар, ўқ-дориларни (патрон, ўқ-гильзаларни) қайси қуролдан 
отилганлигини текшириш масалалари киради. 
Криминалистик баллистика фаннинг бошқа соҳалари, айниқса 
трасология билан чамбарчас боғлиқдир. Отишдан ҳосил бўладиган ўқ 
ва гильзалардаги изларнинг вужудга келиш механизмини ўрганиш ва 
текшириш, трасология назариясининг умумий илмий асосларига тая-
нади. 
Ўқ отишдан ҳосил бўладиган турли аломат ва жароҳатлар инсон 
танасида юз берса, улар суд-тиббиёт текширувида объект бўлиб 
ҳисобланади, бошқа тўсиқлардаги барча ўзгариш, жароҳатлар крими-
налистик баллистика соҳасига тегишлидир.
Криминалистик баллистика текширувига қуйидаги объектлар 
киради: ўқ-отар қуроли, унга ўхшаш бўлган мослама ва ясама қурол-
лар, қуролнинг айрим қисмлари, отилган-отилмаган ҳарбий снаряд-
лар, портловчи моддалар ва уларнинг қолдиқ заррачалари, отишдан 
ҳосил бўладиган турли тўсиқлардаги излар ва жароҳатлар, алоҳида 
отилган ўқ (снаряд), гильза, сочма ўқ доналари (дробь, картечь) ва 
бошқалар. 
Ҳодиса жойидан, жабрланувчи танасидан топилган ва олинган 
ўқ-гильзалар билан бир қаторда, солиштириб текшириш учун экспе-
риментал отишдан ҳосил қилинган ўқ ва гильза, порох қолдиқлари, 
сочма ўқ намуналари ҳам текширув объектлари қаторига киради. 


Баллистик тадқиқот ўтказиш вазифаси қуйидаги масалаларни ўз 
ичига олади. 
1. Таснифлашга оид масалалар булар қуйидагилардир: ўқ-отар 
қуролларининг тузилиши бўйича турлари, уларнинг ҳар бир тур ёки 
гуруҳга тегишли бўлган қисмлари;
ўқ, гильза қандай қуролдан отилганлигини (айнанлик ёки гуруҳ 
мансублигини) аниқлаш; 
отиш қуролларини, патрон, портловчи моддалар ва уларнинг қи-
смларини келиб чиқиш (ишлаб чиқиш) усулини аниқлаш; 
отиш қуролига ўхшаш буюмларни отиш қуроли қаторига кири-
тиш. 
2. Диагностик масалалар: 
отиш қуролининг соз-носозлиги, отишга яроқли эканлиги ва 
қуролдан ўқ ўз-ўзидан отилиб кетиши мумкинлигини аниқлаш; 
3. Идентификациявий масалалар: 
отилган ўқ ва гильза аввал битта патронни ташкил қилганлигини 
аниқлаш; 
ўқ ва гильзалар айнан қайси қуролдан отилганлигини аниқлаш. 
4. Отиш қуролини қўллашдаги турли вазиятлар: 
отиш шароити-ҳолати (жойи, масофаси, ўқнинг йўналиши) ва 
бошқа ҳолатларни аниқлаш).
Ўқ отишдан ҳосил бўладиган излар, жароҳатлар инсон танасида, 
кийимида юз берса суд-тиббиёт текшируви билан бир қаторда кри-
миналистик текширув ҳам ўтказилади. Масалан, жабрланувчига ўт-
кир кесиш-чопиш, отиш қуроли билан жароҳат етказилганда унинг 
суяк тўқимларида акс этувчи излар тиббиёт ва криминалистика 
соҳасидаги мутахассисларнинг ҳамкорлигида, яъни комплекс экспер-
тиза ўтказилади.
Ҳозирги кунда криминалистик баллистика соҳасида муаммоли 
масалалар қаторида қуйидагиларни айтиб ўтиш жоиздир: қуролдан ўқ 
отилган вақтини аниқ ёки нисбий белгилаш, бир неча ўқнинг олдин-
ма-кетин отилганда, қайсилари олдин, қайси бири кейинлигини, 
қуролдан неча маротаба ўқ-отилганлигини аниқлаш ва бошқа масала-
лар.
Ушбу муаммоларнинг ҳар бирини ечилиши алоҳида услублар ва 
техник воситаларни талаб қилади. Аммо келтирилган масалалар ўза-
ро боғлиқлиги сабабли уларни бир вақтнинг ўзида комплекс тартибда 
ҳал этмоқ лозим.

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish