Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

 
 
11-расм, Транспорт воситаси ғилдирак қопламасидан излари 
 
 
6-§ Изларни кўздан кечириш ва процессуал расмийлаштириш 
 
Ҳодиса содир бўлган жойда топилган изларни албатта кўздан 
кечириб, баённомада қайд этиш зарур. Баённома ЖПКнинг 90-


моддасига асосан тузилиб, унда топилган изнинг тури, хусусияти ва 
индивидуал белгилари акс эттирилади. 
Изларни кўздан кечириш баённомаси уч қисмдан иборат бўлиб, 
биринчи қисмда: ким томонидан, қаерда ва қачон, қандай ҳодиса 
юзасидан излар қидирилгани каби маълумотлар баён этилади. Кўздан 
кечириш қандай шароитда, қандай ёруғликда, қанақа оптик асбоблар 
ёрдамида ўтказилганлиги, кўздан кечириш қачон бошланиб қачон ту-
гаганлиги ва иштирокчилар ёзилади. 
Баённоманинг иккинчи қисмида:
- из топилган предметнинг номи; 
- шу предметнинг қаеридан, қандай усулда ва қандай техник во-
ситалар ёрдамида излар топилганлиги; 
- изларнинг тури, сони; 
-изларнинг размери, аниқ ифода этилган хусусиятлари; 
- излар қандай усулда қайд этилганлиги ва олинганлиги, баён-
номага қандай кўринишда илова этилганлиги; 
- изларнинг схематик тасвири қайд этилади. 
Баённоманинг учинчи якунловчи қисмида кўздан кечириш 
иштирокчилари томонидан тушган таклифлар, изоҳлар акс эттирила-
ди. Бу қисмда қандай излардан нусхалар олинганлиги, ҳодиса 
жойидан далил сифатида нималар олинганлиги ёзилади. Баённома 
барча иштирокчилар томонидан имзоланади. 
Излар одатда фотографик ўлчов методи асосида муфассал де-
тални суратга олиш йўли билан қайд этилади. Фотографик усулда 
қайд этилиши ва изларнинг схематик тасвири баённомага қўшимча 
қайд этиш усули бўлиб ҳисобланади.
Фотографик усулда изларнинг асл ҳолатига ҳеч қандай ўзгариш 
киритилмасдан унинг тасвири тушириб олинади. Шунинг учун ҳар 
қандай ҳолатда изни даставвал суратга олиш керак.
Изларни суратга олишда стереоскопик, панорама, масштабли ва 
йирик масштабли усулларни қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади. Из-
нинг характерига қараб конкрет ва соялантирувчи нур бериш лозим.
Механик усулда изларни қайд этиш асосан ботиқ излардан гипс 
ёрдамида қуйма нусхалар олиш, юзаки излардан эса из кўчириб 
олувчи материалларга уларнинг нусхасини тушириб олишдан иборат. 
Агар из қабул қилган объектнинг ўзини изи билан олиш имконияти 
бўлмаса, ушбу усулдан фойдаланилади. Издан нусхалар кўчириб 
олишда унинг ҳар бир катта-кичик элементларини максимал даража-
да аниқ ва равшан бўлишига эришиш зарур.


Трасологияда умуман из қабул қилган объектнинг ўзини олган 
маъқул. Имкони бўлмаган тақдирдагина юқорида қайд этилган усул-
лардан фойдаланилади. Из қабул қилган объектдан нусха олишда ун-
га моддий зарар келтирмаслик чорасини кўриш зарур.
Из тушган объектни унга бирор ўзгариш, ташқи таъсир бўлмас-
лигини таъминлайдиган қилиб жойлаштириш лозим. Изга нисбатан 
бирор усул қўлланишидан олдин унга тушган чет нарсаларни (барг, 
чўп ва ҳоказолар) олиб ташлаш керак. Ботиқ излар агар сув билан 
тўлган бўлса, сувни резина сўрғичи ёки қоғоз сўрғич ёрдамида оли-
нади. Агар ботиқ излар саёз, яъни унчалик чуқур бўлмаса, изнинг қо-
липи керакли даражадаги қалинликда бўлиши учун из атрофига де-
ворча айлантирилади.
Баъзан из майда ва ўзаро яхши жипсланмаган заррачали объ-
ектларда қолади (масалан, қум, ун, цемент, қуруқ тупроқ ва шу каби-
ларда). Шу туфайли бу изларни олиш ёки улардан нусхалар кўчириш 
мумкин бўлмайди. Чунки бу заррачалар тарқалиб кетиб из шаклини 
бузиб юборади. Бундай ҳолларда илгариги изни вақтинчалик қоти-
риб, ундан нусха кўчириб олинади. Лекин из бор объектнинг ўзини 
олиб кетиш, ишга далилий ашё сифатида қўшиш жуда катта қийин-
чилик туғдирганлиги туфайли ҳозир изни перхлорвинил эритмаси 
билан мустаҳкамлаш усули ишлаб чиқилган. Бу усулда сочилиб кету-
вчи нарсалар, ўзига пуркалган перхлорвинилни аста-секин шимиб 
олиб, майда заррачалар бир-бири билан қаттиқ ёпиша бошлайди. 
Натижада улар бир бутун қаттиқ объектга айланади. Сўнгра изли 
объектни олиш, жиноят ишига қўшиш имконияти туғилади. Бундай 
изларни мустаҳкамлаш учун ацетонда 6-8 фоизли перхлорвиниллик 
эритма тайёрланади ва пульверизатор орқали пуркалади. Тахминан 
20-50 минутлардан сўнг изни кўчириб олиш мумкин бўлади.
Ҳажмли излардан нусха олиш. Агарда изни қабул қилувчи объ-
ект билан бирга олиш имконияти бўлмаса, у ҳолда изнинг шаклини, 
ҳажмини ҳамда рельефлардаги хусусиятларини максимал даражада 
аниқ ва тўғри акс эттирадиган кўчирма нусха олиш зарур бўлади. Бу 
нусха бир неча усуллар билан олинади: 
Ҳажмли излардан нусха олишда гипсдан фойдаланиш мумкин. 
Гипсдан қаттиқ ва юмшоқ юзаларда қолган ҳажмли изларни олиш 
учун фойдаланилади. Гипс сувда қаймоқ суюқлигида қорилиб изга 
қўйилади ва об-ҳаво вақтига қараб тахминан 10-20 минутдан сўнг уни 
олиб, турли лой ва бошқа предметлардан тозаланади. Иккинчи усули 
қатламлаш дейилади. Бунда қуруқ гипс намланган из устида бир 


қатлам сепилади, гипс бир оз қотгандан сўнг иккинчи қатлам сепила-
ди ва шу тариқа исталган қалинлик ҳосил қилиниб олинади. 
Сўнгги вақтларда излардан микрорельефи сақланган нусхалар 
олишда янги кимёвий материаллардан фойдаланила бошланди. Бу 
материаллардан бири полимер ҳисобланади. Бу полимер силикон па-
ста “К” номи билан юргизилади. Паста “К” - тез қурувчан, кул ранг, 
ҳар қандай юзада яхши жойланадиган хусусиятга эга. Пастанинг 
қўйилиб қолишини тезлатиш мақсадида юз қисм пастага 7-10 қисм 
катализатор қўшилади.
Айрим ҳажмли излардан нусхалар олишда пластилиндан ҳам 
фойдаланиш мумкин. Аммо пластилин ёпишқоқ бўлгани учун уни 
глицерин ёки вазелин билан юмшатиб кейин издан нусха кўчириб 
олинади. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish