Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-расм, Гилза турлари, (Бутилка ва цилиндр шаклида) рақамлар би- лан отишдан қоладиган белгилар кўрсатилган



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

 
15-расм, Гилза турлари, (Бутилка ва цилиндр шаклида) рақамлар би-
лан отишдан қоладиган белгилар кўрсатилган 
 
 
 
16-расм, Ўқларнинг шакллари 
 
 
4-§ Отишдан қоладиган жароҳатларни, отиш масофасини, 
ўқнинг йўналиш томонини аниқлаш 
Отишдан қоладиган жароҳатлар турли тўсиқларда, масофаси ва 
йўналиши бўйича турли изларни ҳосил қилади. Амалиётда ўқ тўсиқ 
қалинлигини тешиб ўтиши, ички қисмида қолиши ёки қиялаб тўсиқни 
тирнаб ўтиши ҳоллари учраб туради. Тешиб ўтган жароҳатларда 
ўқнинг тўсиққа кириш ва чиқиш жойларига қараб ўқнинг тўсиқ қат-
ламида йўналиш канали белгиланади. 


Ўқнинг шикастлаш кучи тўсиқ материалининг бузи лиш, синиш 
ва парчаланиш хусусиятларига боғлиқ. Жисми қаттиқ бўлган ёғоч, 
темир, тўсиқларни ўқ муайян масофада тешиб, ўтади. Бу ҳолда тешик 
диаметри ўқнинг ўлчовидан кичик балади. Мўрт материалларда, 
ғишт, шиша кабиларда синиш, парчаланиш натижасида жароҳат 
ўлчови ўқнинг диаметридан бир мунча каттароқ бўлади. Ўқ матолар-
дан тешиб ўтишида материалнинг тешилган жойи куйиб, узилиб кет-
ганлигини кузатиш мумкин. Ўқ яқин масофада ёки тақаб отилганда 
матода куйиш ва эриш аломатларини ҳосил қилади. Булар стволдан 
чиқаётган порохнинг гази ва ўқнинг қизиб чуғ бўлиб ҳали совушига 
улгурмаганлиги ҳисобига юз беради. 
Тўсиқда ўқдан ҳосил бўлган изларни кузатиш ва ўрганиш билан 
отиш масофасини яқиндан отишда ҳосил бўладиган аломатларни, 
ўқнинг тури, шакли, калибри, ишлатилган порох турини, ўқнинг 
йўналиши, отган шахснинг қаердан туриб отганлиги каби маълумот-
ларни аниқлаш мумкин. 
Мазкур маълумотларни ҳодиса жойида терговчининг ўзи ёки те-
гишли мутахассис иштирокида кўздан кечириш билан аниқланади. 
Улар баллистик экспертиза ўтказиш зарур бўлган ҳолатлар сифатида 
хизмат қилади. Тўсиқдаги отиш жароҳатлари битта ёки бир неча 
ўқдан қолганлигини, ўқдан ҳосил бўладиган кириш-чиқиш тешикла-
ри, уларнинг сони, шакли, ўлчови ва бошқа белгиларини кузатиш би-
лан амалга оширилади.
Отиш жароҳати атрофида порохдан қолган тутунларни ва ёнмай 
қолган порох заррачаларини кимёвий усулда текшириш порох унинг 
тури (тутунли, тутунсиз) ишлаб чиқарилган заводнинг маркаси каби 
маълумотларини олиш мумкин. 
Ўқнинг йўналишини аниқлаш тўсиқдаги жароҳатдан ўқ теккан 
нуқтани бирлаштириш усули билан эришилади. Эшик, дераза, шиша-
ларнинг синиғи ва бўлакларнинг шакли ва синган, тешилган жойнинг 
қирғоқлари орқали қайси томондан ўқ отилганлиги маълум бўлади. 
Ўқнинг узилган жойида айлана шаклида дарз кетган чизиқлар ва ши-
шанинг устки қатламини кўчиши, ўқнинг йўналиш томонига қараган 
бўлади. Ўқнинг чиқиш жойидаги қатлам сиртга қараб, кириш йўлига 
нисбатан бироз каттароқ ўлчовда юз беради. Икки қаватли рама ши-
шаларида юқорида кўрсатилганидек кириш жароҳат тешиги биринчи 
қаватда каттароқ, иккинчи қаватда кичикроқ радиусда ҳосил бўлади. 


Бу ҳолат ўқнинг ҳаракати, тезлиги, кучи биринчи қават тўсиқдан 
ўтиб сусайгани ва иккинчи қаватга урилиш кучи анча камайганлиги 
сабабли бўлади.
Яқин масофадан отилганда, ўқнинг иссиқлиги, порох газлари-
нинг таъсири натижасида тўсиқнинг устки қисмида куйиш аломатла-
ри порохнинг тутуни ва ёнмай қолган заррачалари қолади. Буларни 
оддий кўз билан ҳам айниқса ранги оқ бўлган материалларда кузатиш 
мумкин. Қора ва хира рангли тўсиқ материалларни микроскоп орқали 
кўриш, текшириш ва фотосуратга тушириш мумкин. Шунингдек, кўз-
га кўринмайдиган жумладан, инфрақизил нурларда текшириш, ки-
мёвий ва электрокимёвий ва бошқа услубларни қўллаш билан амалга 
оширилади. Отиш масофаси “яқиндан туриб отилган” деган тушун-
чани асослайдиган белгилар тўсиқдаги эриш, ёнмай қолган порох 
заррачаларини тўсиқ қатламига сингиб қолиши каби аломатлари 
мавжуд бўлган ҳолда аниқланади. Бошқа ҳолларда отиш масофаси, 
яъни стволнинг охирги ўқ чиқадиган жойидан тўсиққача бўлган ўл-
чови тахминий белгиланади. 
“Яқин масофа” тушунчаси ҳарбий қуроллар, ов ва спорт мил-
тиқлари учун турличадир. Жумладан, порох газларидан ҳосил бўла-
диган механик ва термик аломатлар 5-10 см., тутуни 30-40 см да, ён-
май қолган порох заррачалари тўсиқда сақланиши 80-100 смгача ку-
затилади. Ов милтиқларида тутунли порох ишлатилганда тутун ҳиди 
150-170см ва порох заррачалари 2-3 метргача етиб бориши мумкин-
лиги маълумдир.
Ўқнинг отилиш жойидан тўсиққача бўлган масофани аниқлаш 
учун, тўсиқдаги отишдан ҳосил бўлган изларни экспериментал 
отишдан ҳосил қилинган излар билан ўзаро солиштириш усули 
қўлланилади. 
Тўсиқ қатламида отишдан сингиб, сақланиб қолган моддалар-
нинг спектографик анализи ёрдамида отиш масофасини анчайин 
тўғри аниқлаш мумкиндир. Қуролдан отиш жойи, яъни шахснинг қа-
ердан туриб отганлигини аниқлаш эса ўқнинг йўналиши, отиш ма-
софаси ҳақидаги маълумотларнинг ўзаро таҳлили асосида ўтказила-
ди. Отиш масофаси нисбатан узоқ бўлмаган ҳолларда, тўсиқдаги жа-
роҳатнинг кириш йўли бўйича тўғри чизиқни ташкил қиладиган ип ва 
бошқа буюм билан ўқнинг йўналиш томонига қараб тортилади ва 
ҳосил бўлган тўғри чизиқнинг давоми бўйича кузатилади. Жароҳатда 
кириш ва чиқиш тешиклари ҳосил бўлган бўлса, бу йўналиш қоғоздан 
ясалган тўғри - текис найчани жойлаштириш йўли билан кузатилади. 


Ўқнинг кириш ва чиқиш жойлари бир-биридан узоқроқ жойлашган 
бўлса, ундай ҳолларда ип-каноп ёки сим ёрдамида улар бирлаштири-
либ, йўналиши бўйича ички қисмига жойлаштириш билан ўқ 
йўналишини қарама-қарши томонига қараб кузатилади.
Силлиқ стволли қуролларни идентификация қилиш имкони асо-
сан улардаги отилган патрон ва гильза ёрдамида ўтказилади. Отилган 
снарядда силлиқ стволнинг индивиуал хусусиятлари акс этмаганлиги 
туфайли уларга нисбатан гуруҳ - тур мансублигини аниқлаш билан 
чекланилади. Мазкур қуроллардан етказилган жароҳатларни текши-
риш, отиш масофаси, ўқнинг йўналиши, отиш жойи кабиларни 
аниқлашда юқорида келтирилган услублардан фойдаланиш мумкин.

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish