6-§ Дастхатшунослик ва муаллифшунослик текширувини ўтка-
зиш учун материал тайёрлаш
Экспертиза тайинлашнинг умумий процессуал тартиби
ЖПКнинг 180-моддасида таъкидланган унга биноан, суриштирув,
тергов органи ва суд экспертиза тайинлаш ҳақида қарор ёки ажрим
чиқарадилар.
Қарор (ажрим)да экспертиза ўтказиш сабаблари иш учун ҳал
қилиниши лозим бўлган масалалар, уларни ечишда қўлланадиган ма-
хсус билим соҳаси, шу билимга эга бўлган мутахассисни жалб этиш
зарурати кўрсатилади.
Шунингдек, экспертизага ҳужжатлар, уларни текширишга воси-
та бўлган дастхат (имзо) намуналари ва бошқа объектлар ҳам юбори-
лади. Хатшунослик экспертизасининг хулосалари тўла ва асосли
бўлиши учун текшириладиган ҳужжатнинг қачон, қандай шароитда
тузилганлиги, қаердан олинганлиги, матнларни ёзишда, расмийла-
штиришда гумон қилинган шахслар ва уларнинг тушунтиришлари
каби маълумотлар қарор (ажрим)да кўрсатилмоғи лозим.
Зарур бўлган ҳолларда эксперт жиноят иши материалларининг
экспертиза текширувига тегишли бўлган ҳолатлари билан ҳам тани-
шиб чиқиши мумкин. Бу маълумотлар экспертиза тайинлаш ҳақидаги
қарорнинг баёнот қисмида кўрсатилади ёки иш материалининг теги-
шли қисми эксперт ихтиёрига топширилади.
Қарор, ажримда эксперт ҳал қиладиган масалалар аниқ ва равон
саволлар тариқасида кўрсатилади. Масалан; “15.05.1995 йилда “М”
номидан ёзилган аризанинг чап томонидаги “текшириб ҳал қилин-
син...” - деган ёзув “М” томонидан ёзилганми. Ёзув тагида “Р” нинг
номидан қўйилган имзони “Р” нинг ўзи бажарганми? Аризанинг асо-
сий матни юқоридаги буйруқни ифода этувчи ёзув ва имзолар бир
киши томонидан ёзилганми? каби саволлар бўлиши мумкин.
Эксперт ихтиёрига юборилаётган ҳужжатларнинг ҳар бирининг
номи, рақами, санаси ва бошқа реквизитлари кўрсатилади. Жиноят
иши юзасидан ашёвий далил бўлган объектларни олиш, расмийла-
штириш, сақлаш ва экспертизага юборишда қўлланадиган умумий
тартиб қоида, текширилувчи ашёвий далил бўлган ҳужжатларга ҳам
тўлиқ татбиқ этилади.
Эксперт тадқиқотининг муваффақиятли, яъни тўлиқ, асосли ва
объектив бўлиш солиштириб текшириш учун олинадиган дастхат -
имзо намуналарининг сони ва сифатига боғлиқдир.
Қўлёзмани бажаришда гумон қилинган ҳар бир шахснинг эркин
ва экспериментал хат намуналари етарли ҳажмда бўлиши лозим.
Эркин намуналар шахснинг ўқиш, хизмат ва турар жойларидан оли-
надиган ҳужжатлардир.
Терговчи намуналарни экспертизага юборишдан аввал эркин
дастхат ва имзо намуналари ким томонидан бажарилганлигини
аниқлаб олгач, гумон қилинувчининг тасдиқловчи ёзуви ва имзоси
билан расмийлаштириб мустаҳкамлайди. Эркин намуналар имкони
борича кўпроқ бўлиб, текширилувчи ҳужжатдан тузилиш вақтига
нисбатан катта фарқ бўлмаслиги керак. Экспериментал дастхат наму-
налари экспертиза тайинлаётган ходим томонидан олиниб, гумон
қилинувчи томонидан ёзилади. Текширилувчи ҳужжатдаги ёзувда
мавжуд бўлган сўз бирикмалари, жумла, тузилишлари, рақамларнинг
ёзилиш хусусиятларига ўхшаш бўлган матнни таклиф қилади ёки ўзи
уни айтиб туриб ёздиради.
Дастхат ва имзо эркин намуналари жиноят ишига алоқаси бўл-
маган ҳолатда ёзилган бўлганлиги учун улардаги индивидуал айнан-
лик белги сифатлари деярли ўзгармайди, аксинча мустаҳкам бўлади.
Шунинг учун экспертиза тайинлашда эркин намуналарга кўпроқ
эътибор берилиши лозим.
Имзо намуналарини олишда гумон қилинувчининг қўл қўйиши-
да имзоларнинг неча турда бўлишига қараб, ўшанча вариант - турда
талаб қилинади. Имзо намуналарини бажаришда гумон қилинувчи
ҳар бир вараққа алоҳида ёзиши талаб қилинади, олдинги ёзилган им-
зосини кузатиб туриш имкони бўлмаслиги лозим. Бу дастхат (имзо)
намуналарини бажаришда гумон қилинувчининг ўз хатини (имзоси-
ни) ўзгартириб ёзиш имконини камайтиради.
Экспертиза тайинлаш ҳақидаги қарор (ажрим)да текширилувчи
ҳужжатлар билан бир қаторда ҳужжат реквизитлари, экспериментал
намуналарнинг неча варақдалиги алоҳида қайд этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |